INTERNATIONAL SCIENTIFIC-PRACTICAL CONFERENCE
«ACTUAL ISSUES OF THE DEVELOPMENT OF THE SOCIAL SECTOR OF THE
ECONOMY: DOMESTIC AND FOREIGN EXPERIENCE»
ANDIJAN, UZBEKISTAN, MAY
2020
250
«Иқтисодиётнинг ижтимоий секторини ривожлантиришнинг долзарб масалалари: миллий ва хорижий тажриба»
«
Актуальные вопросы развития социального сектора экономики: отечественный и зарубежный опыт
»
Интернет портлари яратилсин ва 12 минг км оптик толали алоқа линиялари
ётқизиш ва бошқалар.
1998 йилда дунёга машҳур бизнесмен Б. Гейтс ўз ёзувларида Интернет
жамият ҳаётининг барча томонларини тубдан ўзгартириши мумкинлигидан
иборат бўлган ахборот инқилобининг ғояларига аниқлик киритди. Шу сабабли,
замонавий шароитда корхона амалга оширилаётган ўзгаришларга ўз вақтида
жавоб бериши ва ушбу ўзгаришларни олдиндан билиши, шунингдек, мижозлар
эҳтиёжлари ва рақобатнинг кучайишини ҳисобга олиши керак[3].
Иқтисодий агентларни ҳамкорлик қилиш ва муайян мақсадларни ҳал
қилиш учун бирлаштириш ва мувофиқлаштиришнинг инновацион усуллари
мавжуд. Шуни таъкидлаш керакки, рақамли технологияларнинг барча
даражадаги ижтимоий-иқтисодий тизимларнинг таркибини ўзгартиришга
таъсири аниқ, аммо кўп жиҳатлар етарлича ўрганилмаган. Қуйидаги асосий
масалаларга эътибор берилмайди:
бошқарувнинг барча даражаларида инновацион ўсишни таъминлаш учун
рақамли салоҳиятни ривожлантириш;
рақамли иқтисодиётни институционализация қилиш;
рақамли иқтисодиёт шароитида бизнесни ривожлантириш йўналишлари,
истиқболлари ва тўсиқлари;
замонавий иқтисодий муносабатлар тизимида рақамли иқтисодиётнинг
ўрнини аниқлаш.
Рақамли технологияларни ишлаб чиқариш соҳаси рақамли иқтисодиётнинг
маркази-асоси ҳисобланади. Статистик маълумотларга кўра, ҳатто жаҳон
молиявий-иқттисодий инқирози шароитида ҳам, сиёсий коалиция (умумий
мақсадга эришиш учун уюшма, бирлашма: давлатлар, партиялар ва бошқалар),
маҳаллий урушлар, мамлакатлар ўртасида бир-бирига нисбатан санкциялар
шаклланишида ва бугунги куннинг асосий муаммоси бўлган COVID-19
(коронавирус) бутун дунёга кенг тарқалган бўлсада рақамли хизматлар ва
масофавий бошқарув кўлами тобора ортиб бораётганини таъкидлаш мумкин.
Рақамли хизматлар кўламининг йиллик ўсиши 3-4% ташкил қилади.
Шунингдек, ташкилотларнинг рақамли технологиялар, инновацион фаолият
бўйича тадқиқотлар ўтказиш учун молиявий харажатларининг кўпайиши
кузатилмоқда. Рақамли инфратузилма фаол ривожланмоқда, ишлаб чиқариш,
хизмат кўрсатиш ҳамда бошқарув янада қулайроқ бўлмоқда, алоқа тармоқлари
сифати ўсиб бормоқда, жумладан, оптик толали технологиялар, 4G ва ҳатто 5G.
Шунинг учун бутун дунё бoйлаб рақамли технологияларни янада
ривожлантиришни прогноз қилиш мумкин.
Рақамли технологияларнинг афзаллиги харажатларнинг камлигидир, бу эса
товар ва хизматлар таннархининг қисқариши ва оҳирги (сўнгги) истеъмолчи
учун нархнинг пасайишига таъсир қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |