INTERNATIONAL SCIENTIFIC-PRACTICAL CONFERENCE
«ACTUAL ISSUES OF THE DEVELOPMENT OF THE SOCIAL SECTOR OF THE
ECONOMY: DOMESTIC AND FOREIGN EXPERIENCE»
ANDIJAN, UZBEKISTAN, MAY
2020
246
«Иқтисодиётнинг ижтимоий секторини ривожлантиришнинг долзарб масалалари: миллий ва хорижий тажриба»
«
Актуальные вопросы развития социального сектора экономики: отечественный и зарубежный опыт
»
маблағларнинг тежалишига ҳамда иқлим ўзгаришлари асоратларини
юмшатишга ижобий таъсир кўрсатади.
Мамлакатимизда қайта тикланувчи энергия манбаларининг йирик
салоҳияти экологик тоза ва яшил иқтисодиётни ривожлантиришга янада туртки
бўлади. Ўзбекистонинг қайта тикланувчи энергия манбалари бўйича жами
салоҳияти 117 984 млн. т.н.э.ни ташкил этиб, унинг техник салоҳияти 179,3
млн. т.н.э.га тенг. Ушбу салоҳиятнинг асосий улушини қуёш энергияси ташкил
қилиб, унинг ялпи салоҳияти 50 973 млн. т.н.э. ҳамда техник салоҳияти
177 млн. т.н.э.га тенг. Қуёш энергиясининг техник салоҳияти мамлакатимиз
бирламчи энергия истеъмолидан 3-3,5 баробарга ортиқ. Мамлакатимизнинг
қулай иқлимий ва географик жойлашуви қуёш энергияси салоҳиятидан саноат
мақсадларида кенг кўламда фойдаланиш имкониятини беради (1-жадвал).
1-жадвал
Ўзбекистонда қайта тикланувчи энергия манбалари салоҳияти [1]
Қайта тикланувчи энергия манбалари
Умумий
потенциал
Техник
потенциал
Гидроэнергетика
9,2 млн. т.н.э.
2 млн. т.н.э.
Шамол энергияси
2,2 млн. т.н.э.
0,4 млн. т.н.э.
Қуёш энергияси
50 973 млн. т.н.э.
177 млн. т.н.э.
Жами қайта тикланувчи энергия манбалари
(геотермал энергиядан ташқари)
50 984 млн. т.н.э.
179 млн. т.н.э.
Геотермал энергия
67 000 млн. т.н.э.
0,3 млн. т.н.э.
Умумий қайта тикланувчи энергия манбалари
117 984 млн. т.н.э. 179,3 млн. т.н.э.
Бошқа ривожланаётган мамлакатларда бўлгани каби рақамли энергетика ва
нисбатан инновацион ҳарактерга эга қайта тикланувчи энергетика соҳасининг
ривожланиши билан боғлиқ қатор муаммолар, қийинчиликлар ва салбий таъсир
қилувчи омиллар сақланиб қолмоқда:
Биринчидан
, қайта тикланувчи энергия манбаларини ишлаб чиқариш
қийматининг юқорилиги ва анъанавий энергия манбаларига нисбатан камроқ
қувватга эга эканлиги, анъанавий энергия манбаларининг бирлигининг бошқа
давлатларга нисбатан арзонлиги. Бугунги кунда ривожланаётган мамлакатларда
қайта тикланувчи энергия манбалари асосида электр энергия ишлаб чиқариш
қийматининг анъанавий энергия манбаларига нисбатан юқорилиги сақланиб
қолмоқда. Мамлакатимиз анъанавий усулда ишлаб чиқарилаётган электр
энергияси аҳолига етказиб бериш қийматининг арзонлиги бўйича дунёда етакчи
ўринларда туради. Мамлакатимизда аҳоли учун электр энергиясининг ҳар бир
кВт-соати учун 2018 йилдаги нархи ўртача 2,4 центни [2] ташкил қилган бўлса,
бу кўрсаткич Қозоғистонда 3,5 цент [3], Туркманистонда 0,7 цент [4], Россияда
4,8 цент, Хитойда 13,0 цент [5], ривожланган мамлакатлар Германияда 33,8
цент, Буюк Британияда 18,6 цент, Данияда 33,3 цент, Белгияда 31,8 центга [6]
тенг бўлган. Ҳозирда мамлакатимиз учун электр энергия ишлаб чиқаришда
Do'stlaringiz bilan baham: |