INTERNATIONAL SCIENTIFIC-PRACTICAL CONFERENCE
«ACTUAL ISSUES OF THE DEVELOPMENT OF THE SOCIAL SECTOR OF THE
ECONOMY: DOMESTIC AND FOREIGN EXPERIENCE»
ANDIJAN, UZBEKISTAN, MAY
2020
215
«Иқтисодиётнинг ижтимоий секторини ривожлантиришнинг долзарб масалалари: миллий ва хорижий тажриба»
«
Актуальные вопросы развития социального сектора экономики: отечественный и зарубежный опыт
»
Юқоридаги жадвалдан келиб чиқиб қуйидаги чора-тадбирлар ҳудудлар
саноатида инвестиция муҳитини яхшилашга имкон беради:
-ҳудудлар саноатига инвестицияларни жалб қилиш бўйича аниқ
белгиланган давлат концепциясини ва унинг асосида
инвестицияларни жалб
қилишнинг иқтисодий ва сиёсий стратегиясини шакллантириш;
-ҳудудларда саноатни бошқаришнинг самарали тизимини ишлаб чиқиш;
-ҳудудларда сармоядорлар учун умумий қулай режимни шакллантириш;
-ҳудудларда саноатдаги илмий-тадқиқот ишларини молиялаштириш
харажатларида бюджет улушининг кўпайиши;
-рақобатдош бизнес ва техник инфратузилмаларни шакллантириш;
-ҳудудларда инвестицион фаолиятни таъминлаш учун ўқув
тизимини
шакллантириш;
-ҳудудларга енгил технологияларни жорий қилиш ва саноат фаолиятининг
барча турларини самарали инновацион ривожлантириш.
Ҳудудларда саноат иқтисодиётини ривожлантиришда инвестицион
фаолиятнинг самарадорлиги кўп жиҳатдан инвестиция жозибадорлиги деб
аталадиган инвестиция жараёнларини шакллантириш, ташкил этиш ва тартибга
солишни бошқариш тизимининг самарадорлигига боғлиқ.
Инвестицион
жозибадорлик кўплаб муаллифлар томонидан инвестицион фаолиятнинг
хусусиятларини баҳолаш учун, асосан унинг ҳолати ва истиқболларини таҳлил
қилиш босқичида, уларни қайсидир маънода сифат жиҳатидан тавсифлаш ва
муваффақиятли инвестицион фаолиятнинг
имкониятларини намойиш этиш
учун киритилади [3].
Ҳудудларда саноат тармоқларининг инвестицион жозибадорлигини
ривожланиш истиқболлари, инвестицияларнинг даромадлилиги ва инвестицион
хатарлар даражаси нуқтаи назаридан алоҳида иқтисодий тармоқларнинг
ажралмас хусусияти сифатида тушуниш лозим. Инвестицион жозибадорликни
кенг ва тор маънода фарқлаш керак. Ҳудудларда
саноат корхоналарининг
инвестицион жозибадорлиги кенг маънода маълум бир соҳага ёки маълум бир
корхонага инвестиция киритиш мақсадга мувофиқлигидан келиб чиқадиган
ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, молиявий ва бошқарув муносабатларидир. Тор
маънода, тармоқлар ва саноат корхоналарининг инвестицион жозибадорлиги,
уларнинг динамикаси, ҳозирги ҳолати ва инвестиция
объектини танлашда
инвесторнинг имтиёз тизимида башорат қилишнинг яхлит натижаси сифатида
тушунилиши керак. Қўйидаги жадвалда эса ҳудудларда тармоқлар ва саноат
корхоналариниг инвестицион жозибадорлигини
белгиловчи омилларга этибор
қаратилган (2-расм).
Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, ҳозирги вақтда ҳудудларда саноат
корхоналарининг ўз инвестицион жозибадорлигини бошқариш бўйича
комплекс стратегияни ишлаб чиқиш, шакллантириш ва амалга оширишга
қизиқиш сезиларли даражада ошди. Саноат
корхоналарининг ва умуман
саноатнинг инвестицион жозибадорлигини бошқариш назарияси ва