«актуальные вопросы развития социального сектора экономики: отечественный и зарубежный опыт»



Download 4,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet332/369
Sana14.07.2022
Hajmi4,29 Mb.
#801327
1   ...   328   329   330   331   332   333   334   335   ...   369
Bog'liq
Конференция умумий маколалар 2020 15 май

E-mail: 
zuxraxon1119@mail.ru 
 
Аннотация: 
мазкур мақолада Ўзбекистонда рақамли иқтисодиёт 
шароитида интернет-маркетингдан фойдаланишнинг аҳамияти, интернет-
маркетингни иқтисодиёт тармоқ ва соҳаларида қўллаш механизмлари 
ёритилган. 
Калит сўзлар: 
рақамли иқтисодиёт, интернет-маркетинг, рақамли 
маркетинг воситалари, электрон медиалар, мобиль маркетинг, е-mail маркетинг. 
Мамлакатимиз иқтисодиётида чуқур таркибий ўзгаришлар амалга 
оширилаётган бугунги кунда иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш, 
истеъмолчиларга товар ва хизматларни тақдим этишга ҳам алоҳида эътибор 
қаратилмоқда. Айниқса, товар ва хизматларни тақдим этишда истеъмолчилар 
учун қулай ҳамда замонавий усуллардан фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга. 
Ҳозирги кунда истеъмолчига қаратилган юқори эътибор, нарх 
самарадорлиги ва харидор ҳамда сотувчи орасидаги юқори интерактив тезлик 
каби сабабларга биноан интернет-маркетинг анъанавий маркетингдан устунлик 
қилмоқда. Истеъмолчи ва бизнес секторларининг эътибори анъанавий 
маркетинг медиа воситалари бўлмиш телевизор, радио, босма нашриётларга 


INTERNATIONAL SCIENTIFIC-PRACTICAL CONFERENCE 
«ACTUAL ISSUES OF THE DEVELOPMENT OF THE SOCIAL SECTOR OF THE 
ECONOMY: DOMESTIC AND FOREIGN EXPERIENCE»
 
ANDIJAN, UZBEKISTAN, MAY
 2020
 
308 
«Иқтисодиётнинг ижтимоий секторини ривожлантиришнинг долзарб масалалари: миллий ва хорижий тажриба» 
«
Актуальные вопросы развития социального сектора экономики: отечественный и зарубежный опыт
»
 
қараганда рақамли технология медиа воситалари интернет, смартфонлар, 
симсиз алоқа воситалари ва тезкор қидирув қурилмаларига кўпроқ 
қаратилмоқда. 
Самарали 
веб-тармоқларни 
яратишдан 
фойдаланган 
ҳолда 
истеъмолчиларни ўзига жалб қилиш ва уларнинг муайян брендга содиқлигини 
ошириш бугунги куннинг долзарб масалалари бўлиб қолмоқда. Биз бугун 
рақамли медиа дунёси феноминал маромда ўзгариб бораётганини кўришимиз 
мумкин. Интернет-маркетинг бу рақамли ресурслар бўлмиш радио, телевизор, 
мобиль телефонлари, истеъмолчилар учун маҳсулотларнинг реклама қилиш ёки 
уларга бўлган мотивни шакллантириш мақсадида рақамли реклама 
дисплейларидан оқилона фойдаланишдир. Бошқача қилиб айтганда, интернет-
маркетинг электроник медия воситалари орқали маҳсулот ва брендларни тарғиб 
қилишдир. У анъанавий маркетингдан фарқ қилиб, ўз ичига рақамли маркетинг 
каналлари ва методларини қамраб олади. Булар орқали корхона ва 
ташкилотларга 
маркетинг 
ташвиқотларини 
таҳлил 
қилишга 
ва 
истеъмолчиларнинг айни вақтдаги хоҳиш-истакларини аниқлашда ёрдам 
беради.
Интернет-маркетинг дизайн, реклама ва сотувни ўз ичига олган 
интернетнинг креатив ва теxник аспектларини боғлайди. У янги 
истеъмолчиларни жалб этиш учун электрон почта орқали маълумотлар 
алмашинувига рухсат этибгина қолмасдан истеъмолчиларни маҳсулотларни тез 
сотиб олишга ҳам ундайди. Қолаверса, харидор ва сотувчи орасидаги 
муносабатларни мустаҳкамлайди ва истеъмолчиларни ўз маҳсулотларига 
содиқлигини оширишга чорлайди. 
Ҳозирги кунда компаниялар самарали ва ҳайратомуз электрон рекламалар 
орқали оммавий аудитория билан осонгина боғланиб, уларнинг махсус 
маҳсулот ва хизматларга бўлган хоҳиш-истакларини, хулқ-атворларини ва ҳис-
туйғуларини билиб олиш имкониятига эга. 
Шуни айтиб ўтиш жоизки, анъанавий коммуникация медиалари 
ҳисобланган сотув кучлари, телевизор ва электрон медиалари бўлмиш веб-
тармоқлари ҳамда электрон почта орасида нарх бўйича сезиларли даражада 
фарқ бор. Рақамли каналларнинг нарх самарадорлиги ва интерактивлиги 
истеъмолчи ҳамда корхоналар орасида тўғридан-тўғри диалогни амалга 
ошириб, маркетологларни ўзларининг истеъмолчилари билан тез-тез алоқада 
бўлиб туришни таъминлаш билан бирга, кам сарф-харажат орқали 
интерактивлик ва персоналликни оширади. 
Анъанавий маркетинг истеъмолчилар эътиборини жалб қилган ҳолда 
маҳсулот ва хизматларни сотиш учун амалга ошириладиган маркетинг 
тадқиқотлари ва реклама жараёнидир. Интернет-маркетинг истеъмолчилар 
билан мустаҳкам алоқа ўрнатиш билан бир қаторда истеъмолчиларни сафини 
кенгайтириш мақсадида интеграцион, мақсадли ва самарадор алоқани яратиш 
учун рақамли воситалардан фойдаланади. У рақамли медиада мавжуд бўлган 



Download 4,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   328   329   330   331   332   333   334   335   ...   369




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish