INTERNATIONAL SCIENTIFIC-PRACTICAL CONFERENCE
«ACTUAL ISSUES OF THE DEVELOPMENT OF THE SOCIAL SECTOR OF THE
ECONOMY: DOMESTIC AND FOREIGN EXPERIENCE»
ANDIJAN, UZBEKISTAN, MAY
2020
161
«Иқтисодиётнинг ижтимоий секторини ривожлантиришнинг долзарб масалалари: миллий ва хорижий тажриба»
«
Актуальные вопросы развития социального сектора экономики: отечественный и зарубежный опыт
»
ЎЗБЕКИСТОННИНГ АҲОЛИ ТУРМУШ СИФАТИ РЕЙТИНГИДАГИ
ЎРНИНИ ОШИРИШ ИМКОНИЯТЛАРИ
Саттикулова Гавхарнисо Ахмадхановна
Тошкент давлат шарқшунослик университети катта ўқитувчиси
Ҳар қандай мамлакат иқтисодий сиёсатининг асосий мақсади ушбу
мамлакат ҳудудида истиқомат қилувчи аҳоли манфаатларига мувофиқ
келадиган, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қиладиган, қобилиятларини тўлиқ
намоён қилиш ва аҳоли турмуш даражасининг муттасил ўсиб боришига имкон
берадиган иқтисодий тизимни барпо этишдан иборат. Бу узоқ давом этувчи ва
мураккаб жараён бўлиб, ҳуқуқий ва ижтимоий-ахлоқий муаммолар билан
чекланиб қолмайди. Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики, фуқаролар ҳуқуқлари
ва эркинлигини ҳамда уларни юқори турмуш даражаси билан таъминлашни
амалга ошириш ривожланган иқтисодиётга эга кучли демократик давлат
шароитидагина мумкин, холос.
Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, аҳоли турмуш даражасининг мураккаб
ва кўп қиррали иқтисодий атама эканлиги, унга баҳо беришда фақат иқтисодий
кўрсаткичлардан фойдаланишнинг ўзи етарли эмаслиги сабабли сўнгги
йилларда аҳоли турмуш даражасига баҳо беришда битта кўрсаткичдан эмас,
балки кўрсаткичлар тизимидан фойдаланишга алоҳида урғу берилмоқда.
Одатда турмуш даражасини баҳолашда тадқиқот объекти сифатида уй
хўжаликлари олинади. БМТ томонидан ишлаб чиқилган турмуш даражасини
аниқлаш концепциясига асосан ушбу атама соғлиқ, таълим, маҳсулот ва хизмат
сотиб олиш имкониятлари, шахсий хавфсизлик ва инсон ҳуқуқлари ҳимояси,
инсоннинг жамият хаётидаги иштироки ҳамда атроф-муҳит муҳофазаси каби
кўрсаткичларни ўз ичига қамраб олади. Турли мамлакатларда турмуш
даражасини реал баҳолаш учун турли рейтинг тизимлари мавжуд. Хусусан,
2006 йилдан баён Британия таҳлил маркази томонидан The Legatum Prosperity
Index рейтинги аниқлаб келинади.
Ижтимоий фаровонликни ўрганиш ва уни глобал миқёсда ривожланишини
таҳлил этишга қаратилган ушбу рейтингда иш ҳақи, соғлиқни сақлаш, таълим
сифати, тадбиркорлик фаолиятини юритиш имкониятлари, хавфсизлик
даражаси, экология, шахс эркинлиги каби муҳим омиллар ҳисобга олинади. Ҳар
бир мамлакат бўйича индикаторларнинг ўртача тортилган қиймати
ҳисобланади. Маълумотлар эса статистик таҳлиллар, ижтимоий сўровлар ҳамда
эксперт баҳолаш орқали олинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |