«MODERN SCIENTIFIC CHALLENGES AND TRENDS»
SCIENCECENTRUM.PL
ISSUE 3
ISBN 978-83-949403-3-1
103
Султонова Нурхон Анваровна, Холқузиева Дилноза Баҳодировна
Қўқон давлат педагогика институти
(Қўқон, Ўзбекистон)
ЎҚУВЧИЛАР ЎРТАСИДАГИ ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШДА
МАКТАБ ВА ОИЛА ҲАМКОРЛИГИДА ПЕДАГОГИК ЁНДАШУВ
Ўзбекистон Респуликасининг таълим соҳасидаги асосий тамойилларида
―таълимнинг умумийлиги; ватанпарварлик ва инсонпарварлик руҳида
тарбиялаш; болалар ҳамда ѐшларни тарбиялашда мактаб, оила ва
жамиятнинг ҳамкорлиги‖ алоҳида ўрин эгаллайди.
Мактабнинг асосий вазифаларидан бири – болаларни тўғри тарбиялаш
бўйича ота-оналарга тушунчалар бериш, аммо буни ота-оналарнинг педагогик
билимини ўйлаб ташкиллаштириш орқали амалга ошириш мумкин.
Таълим тарбия борасида қаровсиз қолган ўсмирларнинг ота-оналари
учун педагогик ташвиқотнинг асосий шартлари қуйидагилар ҳисобланади:
Оилавий тарбия усулларини доимий ўрганиш;
Ота – оналарнинг индивидуал хусусиятларини, уларнинг умумтаълим
ва маданий даражасини ўрганиш;
Таълим тарбия борасида қаровсиз қолган ўсмирларга ота –
оналарнинг салбий таъсири манбаини ўрганиш;
Уларнинг салбий хулқ – атворини белгилайдиган микромуҳитни
ўрганиш;
Оилавий тарбия камчиликларини ҳисобга олган ҳолда, педагогик
таъсир кўрсатишнинг шарт ва усулларини тарғибот қилиш;
Ота – оналарга доимий равишда тушунча бериб бориш;
Бу фаолиятда психологлар, ҳуқуқшунослар, шифокорлар ва жамият
ташкилотлари вакилларининг иштирок этишлари.
Ўзбекистоннинг энг яхши мактаблари тажрибасида педагогик
тарғиботнинг доимий тизимлари ҳисобланган, умуммактаб ва синф
мажлислари, ота – оналар университети, педагогик маърузалар, ота – оналар
конференциялари вужудга келди. Педагогик тарғиботнинг бу шакллари ота –
оналарга ижобий таъсир кўрсатади. Аммо таълим – тарбия борасида қаровсиз
қолган ўсмирларнинг ота – оналарига бу кам самара беради, чунки бу ота-
оналарбундай тадбирларда иштирок этишмайди.
Биз, таълим-тарбия борасида қаровсиз қолган ўсмирларнинг ота-
оналарига, уларнинг ўз масъулиятларига муносабатларини ўзгартириш
мақсадида, уларни педагогик ва психологик билимлар билан қуроллантириш
борасидаги режалаштирилган ишларни ташкил этишга ҳаракат қилдик.
Бундай ота-оналар билан ишлашда биз индивидуал ва гуруҳий маслаҳатларни
(биринчи босқич) ҳамда маъмурият, ишлаб-чиқариш ва жамият ташкилотлари
ѐрдами (иккинчи босқич) ни қўлладик.
Биз шартли равишда таълим-тарбия борасида қаровсиз қолган
ўсмирларнинг ота-оналарини олти гуруҳга ажратиб, қуйида улар учун олиб
бориладиган суҳбатлар мавзуларини ишлаб чиқдик:
Do'stlaringiz bilan baham: