«MODERN SCIENTIFIC CHALLENGES AND TRENDS»
SCIENCECENTRUM.PL
ISSUE 3
ISBN 978-83-949403-3-1
181
эстетик ва ахлоқий тарбияси масаласини ўрганиш, таҳлил этиш ва илмий
хулосалар, амалий тавсиялар ишлаб чиқиш талаб этилади. Гарчи инсон барча
эзгу ва гўзал нарсаларни англаш ва ҳис этиш орқали маънавият
сарчашмаларини кашф этади ва маънавий қадриятларни юзага келтиради.
Шунга кўра баркамол инсонни шакллантиришда маънавий тараққиѐтнинг
муҳим шартлари бўлган шахс бадиий эстетик тарбиясининг муҳим таркибий
қисми бўлган бадиий ижодни шакллантириш масаласини ўрганиш, таҳлил
этиш муҳим аҳамиятга эгадир.
Бозор
муносабатлари,
истеъмолчилик
психологияси
етакчилик
қилаѐтган бугунги шароитда омманинг публика, яъни ўқувчи-китобхон,
тингловчи, томошабин сифатида санъатдан ―бегоналашиши‖ жараѐни
кузатилмоқда. Айниқса, мазкур жараѐн кўпроқ бадиий адабиѐт ва ўқувчи
ўртасидаги муносабатида кўзга ташланмоқда.
Бу ўринда таниқли ѐзувчи, Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати Омон
Мухторнинг қуйидаги сўзларини далил сифатида келтириш мумкин: ―Бу кун,
бир томондан, аввалгидан юз чандон кўп китоб ѐзилаяпти, босилаяпти.
Иккинчи томондан, дўконларда (омборларда ҳам) тўлиб ѐтган китобларнинг
савияси қандай? Улар нега китобхонга етиб бормаяпти?
Эскидан китобхон
халқимиз кам ўқиѐтганига сабаб нима? Бутун дунѐда бораѐтган
жараѐнларнинг таъсири, кескин ўзгаришлар оқибатида шундай бўляптимикан?
Қатор саволлар қаршимизда кўндаланг бўлиб турибди‖ [3. 3].
Шуни таассуф билан эътироф этиш жоизи, ҳали аксарият
санъаткорларимиз ижодида кундалик– маиший, детектив мавзулар етакчилик
қилади. Масалан, марказий ва маҳаллий телевидение каналлари дастуридан
асосий ўринни эгаллаган хорижий ва миллий сериалларнинг бош мавзуини
оилавий можаролар, келин ва қайнона муносабатлари ва бошқа шу
каби
кундалик – маиший тафсилотлар ташкил этади.
Бизнингча, бунинг- мазкур жараѐннинг асосий сабабларидан бири,
биринчидан, юқорида таъкидлаганимиздек, миллий ғоянинг мазмун-моҳияти
санъат асарларида ҳали бадиий-эстетик метод тамойиллари асосида ўзининг
ифодасини тўла топмаганлигидир. Иккинчидан, санъат воситасидаги эстетик
тарбия узлуксизлик, тизимлилик тамойилларига мувофиқ
тарзда олиб
борилишига ҳали тўлиқ эришилмаганлигидир.
Шахс бадиий ижодини шакллантириш бугунги кунда глобаллашув
жараѐнида ѐшларни юксак таълим тарбиясини йўлга қўйиш муаммосининг
тобора ошиб бориши ва ҳал этилишида унинг муҳим омили ҳисобланади.
Ушбу масаланинг ҳал этилишида шахс бадиий ижодини шакллантириш унинг
муҳим тамойили ва ечими ва айни пайтда маънавий маданият феномени
ҳисобланади.
Бугунги кунда бадиий ижод жамиятимизда кечаѐтган маънавий
покланиш, илмий фалсафий дунѐқарашга эга бўлган шахсни камол топтириш,
ўз-ўзини англаш жараѐнининг муҳим омили бўлиб хизмат килишлигини намоѐн
қилмоқда, бу ҳол ўз навбатида унинг моҳияти,
хусусияти, функцияларини
умумфалсафий тамойиллар асосида тадқиқ этишни заруран талаб этмокда.
Ваҳоланки, маънавий қадриятларини, илдизини, ўтмишини чуқур англамаган
миллат ‖кўрсичқон каби зулматда яшайди‖ [4. 8]. Бадиий адабиѐт эса ана шу