«MODERN SCIENTIFIC CHALLENGES AND TRENDS»
SCIENCECENTRUM.PL
ISSUE 4(38) PART 1
ISBN 978-83-949403-3-1
169
Кишилардаги ҳайвоний сиффатларидан белги берувчи хислат – очкўзлик ва
ҳирсдир. Навоийнинг фикрича очкўз ва ҳарис одамлар тирик кўринсалар-да, ҳирс уларни
ҳалок этган бўлади: “Ҳирс они ҳалок этти, ул билмас хеч”. Бу иллатлар қораланмас,
барҳам берилмас экан, бутун бир халқ, жамиятни хонавайрон этади, юқумли касаллик
каби мамлакатни таназзулга етаклайди. Навоийни изтиробга солувчи оқибатлар ҳам ана
шунда:
То ҳирсу ҳавас хирмани барбод ўлмас,
То нафсу ҳаво қасри барафтод ўлмас,
То зулму ситам жонига бедод ўлмас,
Эл шод ўлмас, мамлакат обод ўлмас.
Жавонмардлик тасаввуф таълимотининг ўзига амалий ва назарий тариқати
бўлиб, Оврўпадаги олийжаноб рицарлик харакатига мос келади. “Қобуснома”да:
“Билгилки, жавонмардликнинг такомиллашгани шундай бўладики, ўз молингни
ўзингники, ўзганинг молини бошқаники деб билгил. Халқ молидан тамаъ қилмагил, ўз
қўлинг билан қўймаган нарсани олмағил. Ҳалққа яхшилик қила олмасанг ҳам ёмонлик
қилмағил”, дейилади. Умуман “Қобуснома”да жавонмардликнинг уч шарти келтирилади.
Биринчиси, айтилган сўзни бажариш, иккинчиси, тўғриликка хилоф иш қилмаслик,
учинчиси, доимо ҳайру эҳсон қилиш. Бундан ташқари жавонмардлар ваъдага вафо этган,
ғариб-бечораларга ёрдам беришдан ғурурланган, яхшиларни ёмонлардан ҳимоя
этишдан роҳатланганлар. Шоир ва донишманд Паҳлавон Маҳмуд бу тариқатнинг ёрқин
вакили сифатида оддий халқ ва тасаввуф аҳли орасида машҳур бўлган. Умр бўйи елкаси
ерга тегмаган хоразмлик ватандошимиз Ҳиндистон подшоҳи Рай Ропойини ўлимдан
қутқазади. Шоҳ мамнун бўлиб: “Тила тилагингни”, дейди. Паҳлавон молу дунё, олтину
кумуш талаб қилмай, бир вақтлар Ҳиндистонга асир тушган хоразмликларни озод
қилишни илтимос қилган. Подшоҳ паҳлавоннинг жавонмардлигига тан бериб,
тутқунларни озод қилган экан.
Алишер Навоий бизга яхши таниш бўлган фардларининг бирида
жавонмардликнинголий кўриниши – чинакам меҳр-мурувват, саҳоват намунаси
таърифлайди:
Мурувват
–
барча бермакдир, емак йўк,
Футувват –
барча қилмакдир, демак йўқ.
(Чинакам мурувват йўқсилларга йзи емай борини беришдир, футувват, яъни
жавонмардлик эса имкони борича яхшилик қилиб, бир оғиз ҳам бу ҳақда сўз
айтмасликдир).
Бизнинг фикримизча, улуғ шоиримиз бу сўзларини шунчаки айтиб кўймай, ўз
ҳаёти давомида амалий ақидага айлантирган, яъни жавонмардлик тариқатига қатъий
амал қилган дейиш мумкин. Муҳрдорлик, вазирлик мансабида бўлган даврида ўз
ҳисобидан камбағал етим – есирларга ошу нон улашган, масжид – мадрасалар
қурдирган, илм аҳли ва талабаларга нафақа тайинлаб ҳолидан хабар олган, ўзи эса
борига шукур этиб, қаноат билан фақирона умр ўтказган:
Қаноат
тариқига кир, эй кўнгил,
Ки хатм ўлғай ойини иззат сенга.
Десенг шоҳ ўлай еру кўк басдурур,
Do'stlaringiz bilan baham: |