Ключевые слова:
камера, конструктор, тепло, съемка, технология.
«MODERN SCIENTIFIC CHALLENGES AND TRENDS»
SCIENCECENTRUM.PL
ISSUE 5(39) PART 1
ISBN 978-83-949403-3-1
102
CONTENTS AND RESULTS OF THE QUESTIONNAIRE ON HEAT
PROTECTIVE CLOTHING FOR CAMERA WORKERS
Annotation.
This article provides an overview of the content of the questionnaire and
its results on thermal protective clothing for workers in the agro-industrial sector. It is also
possible to view the results of the survey using a chart and get more accurate information.
Keywords:
Camera, designer, heat, survey, technology.
Асосий қисм
Халқнинг тарихий ўтмиши ва ҳозирги жамият ҳаёти, атроф-табиатнинг хилма-
хиллиги, тарихий костюмлар ва халқ костюмларининг бойлиги, бадиий адабиёт, мусика,
кино, театр ва ҳоказолар ҳозирги замон дизайнери ижодининг манбалари бўлиб хизмат
қилади.
Дизайнерлар ўз маҳоратини фақат гўзал буюмларни яратишга йўналтирмасдан
ижтимоий муҳим, қулай, кўп функцияли, маълум истеъмол гуруҳига мўлжалланган ва
талабларини қондирадиган буюмларни яратишда қатнашишлари зарур. Шундай
костюмларга махсус кийимларни мисол қилишимиз мумкин. Улар маълум бир иш
фаолиятида иш олиб борувчи касб эгалари учун яратилиб, уларни нафақат қулайлиги
билан, балки ташқи ножўя таъсирлардан сақлаши билан ҳам ахамиятга эгадир.
Ана шундай фаолиятни олиб борувчилар билан улар эгниларидаги костюм
қанчалик қулай ва уларни ташқи совуқдан қай даражада яхши сақлаши тўғрисида
сўровнома ўтказилди. Нима сабабдан айнан сўровома? Чунки анкета-сўровномаси
одатда хабар алмашиш жараёнида намоён бўлиб, энг содда усуллардан бири
ҳисобланади. Бир киши маълумотни ўқийди, бошқа бир киши уни тинглайди.
Сўравноманинг асосий афзалиги шундаки, у маълумот тўплашнинг тезроқ ва осон
усулидир. Тадқиқот объекти аҳоли ҳисобланади. Тадқиқотчи анкета сўрови ёрдамида
аҳолининг ўзи, таркиби, демографик хусусиятлари, афзалликлари ва тузилиши тўғрисида
керакли маълумотларни олади, дастлабки маълумот тўплашнинг энг кенг тарқалган
усули ҳисобланади.
Aнкета сўрови ассиметрик алоқа бўлиб, унда социолог асосан таъсир ўтказиш
функцияларини, яъни субъектни ўз зиммасига олади ва ахборот берувчи объект
сифатида ишлайди. Aнкета сўрови - бу суҳбатдошнинг шахсияти ва анкетанинг техник
воситалари, шу жумладан, анкетанинг тузилиши ва мазмуни воситачилигидаги алоқа
ҳисобланади. Қабул қилинган маълумотни қайта ишлашда тадқиқотчининг мавзуга
илмий нуқтаи назардан ёндашишини ҳисобга олиш керак, респондент кундалик фикрлаш
қонунларига биноан фикр юритади.
Сўровноманинг амалий аҳамияти шундан иборатки, анкетани тузиш асосларини
билиш, уни тўғри тузиш, анкетадаги саволлар ва алоқа блоклари комбинацияси
респондентнинг энг ишончли, аниқ ва тўғри жавобларини олишга имкон беради,
шунингдек анкета орқали социолог ва сўроқ қилинган одам билан ҳамкорлик қилиш
осон.
Do'stlaringiz bilan baham: |