«MODERN SCIENTIFIC CHALLENGES AND TRENDS»
SCIENCECENTRUM.PL
ISSUE 5(39) PART 1
ISBN 978-83-949403-3-1
36
Ҳасанов Улуғбек Абдусалом ўғли
Ўзбекистон халқаро ислом академияси
“Исломшунослик ва ислом цивилизациясини ўрганиш ICESCO кафедраси”
I босқич таянч докторанти
(Ташкент, Узбекистан)
ВАҲБА ЗУҲАЙЛИЙ ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТЛАРИНИНГ ТАФСИРШУНОСЛИК ИЛМИЙ
МЕЪРОСИДАГИ ЎЗИГА ХОС ЎРНИ
Аннотация.
Ушбу мақолада муаллиф доктор Ваҳба Зуҳайлий роҳматуллоҳи
алайҳнинг илмий меъроси бизга қолдириб кетган қимматли асарларини келтириб
ўтади. Қолаверса асарларининг ўзига хос жиҳатлари ҳамда услублари баён этади.
Муаллиф
асосан
китобларининг
ёзилиш
услуби,
замонавий
тафсиршуносликдаги ўрни. Бошқа тафсир китобларидан ажралиб турувчи
хусусиятларини ёритиб берган.
Калит сўзлар:
Ваҳба Зуҳайлий,
тафсиршунослик илми, илмий тадқиқотлар,
илмий меърос ҳамда замонавий тафсиршунослик масалалари.
Доктор Ваҳба Зуҳайлий милодий 1932 йилда Дамашқнинг «Дайр Атийя» деган
жойида таваллуд топган.
Доктор Ваҳба Зуҳайлий кўп соҳалар билимдони ҳисобланиб, жуда кўп илмий
асарлар яратган. Улар жумласига, фиқҳшунослик, қироатлар илми, калом илми,
тасаввуф, тарих, таржима, адабиётшунослик соҳаларини киритишимиз мумкин.
Аллома ўзининг бетакрор, камёб тарзда ёзилган, ҳамда латиф ва мазмунли
мулоҳазаларни ўз ичига қамраб олувчи асарларининг кўплиги билан ҳам шуҳрат
қозонган. Уларнинг сони бир неча ўнликларни ташкил этади ва улар бир неча
жилдлардан иборат китоблар ва кўплаб саҳифалар ҳамда рисолалардан иборат.
5
Олимнинг тўпламларни ёзишдаги ўзига хос услуби шундаки, у барча асарлардаги
бобларни қимматли маълумотлар ва мубоҳасалар билан бойитган. Улар барча учун
тушунарли, кўпчилик олимлар ижодида учрамайдиган йўналиш билан ёзилган бўлиб, ҳеч
қандай мавҳум иборалар иштирокисиз амалга оширилган.
6
Доктор Ваҳба Зуҳайлий илмда шундай юксак мартабага кўтарилдики, бу салоҳият
унга айрим мазҳаб имомлари ортидан эргашиб мазҳаб имомлари тўғрисида нотўғри
фикрда юрганлар қарашларига эътироз билдиришга, кескин раддиялар ёзишга ва
имомларнинг шаънини ҳимоя қилишга ва ҳатто, инкор этилиш даражасига етган
мазҳабларни ҳимоя қилди ва бу борада улкан жасорат кўрсатди.
7
Доктор Ваҳба Зуҳайлийнинг ижоди ва фаолиятига теран назар соладиган бўлсак,
у кўпрок фиқҳий асарлар ёзишга бағишланганлигини кўрамиз. Доктор Ваҳба Зуҳайлий ўз
5
Саййид Лаҳҳом. Уълама вАл муфаккирун. – Байрут, Дорул кутуб, 2006 й. – Б. 45.
6
Ваҳба Зуҳайлий. “Тафсир-ул-важийз аъла ҳамиш-ил-Қуръан-ил-Аъзим”. – Байрут, Дорул кутуб,
2006 й. – Б. 14.
7
Саййид Лаҳҳом. Уълама вАл муфаккирун. – Байрут, Дорул кутуб, 2006 й. – Б. 47.
Do'stlaringiz bilan baham: |