§ 3. БТСТда мижозларни рўйхатга олиш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Агар биржадан ташқари савдолар ташкилотчисининг қоидаларида бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси БТСТда рўйхатдан ўтказилган мижозларгагина хизмат кўрсатиши мумкин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг 2018 йил 19 октябрдаги 2018-11-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1384-7, 23.11.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.11.2018 й., 10/18/1384-7/2223-сон)
7. Мижозни БТСТда рўйхатдан ўтказиш мижоз томонидан тақдим этилган буюртмага асосан амалга оширилади.
12. Биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси мижознинг тўғри тўлдирилган буюртмаси топширилгандан сўнг бир иш куни давомида уни БТСТда рўйхатдан ўтказиши ва унга мижознинг идентификацион рақамини бериши шарт.
13. Мижоз биржадан ташқари савдолар ташкилотчисининг ўз БҚҚП орқали, шунингдек биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси шеригининг БҚҚП орқали ҳам БТСТда рўйхатдан ўтиши ва хизмат кўрсатилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Мижоз қимматли қоғозларни сотиб олиш ёки сотишга буюртмаларни биржадан ташқари савдолар ташкилотчисининг ёки шеригининг исталган БҚҚПларидан бирига, шунингдек махсус веб-илова орқали топшириши мумкин. Бунда мижознинг БТСТдаги идентификацион рақами ўзгармайди.
Буюртмалар мижоз инвестиция воситачиси томонидан БҚҚП орқали топширилган тақдирда, буюртмага мижоз ва инвестиция воситачиси ўртасидаги инвестиция воситачисига мижознинг номидан буюртмалар бериш ҳуқуқини назарда тутувчи шартнома нусхаси илова қилинади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг 2018 йил 19 октябрдаги 2018-11-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1384-7, 23.11.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.11.2018 й., 10/18/1384-7/2223-сон)
15. Қимматли қоғозларни сотиб олиш ёки сотиш бўйича буюртмалар қаноатлантирилган тақдирда, биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси мижозга почта ёки факс орқали ёхуд мижознинг электрон почтасига (мавжуд бўлганда) битим рўйхатдан ўтган кундан эътиборан бир иш куни мобайнида биржадан ташқари битимларни ҳисобга олиш регистридан кўчирма юборади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Рўйхатдан ўтгандан сўнг бир кун ичида биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси, агар биржадан ташқари савдолар ташкилотчисининг қоидаларида бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, мижозга шахсий ҳисобварақ очади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг 2018 йил 19 октябрдаги 2018-11-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1384-7, 23.11.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.11.2018 й., 10/18/1384-7/2223-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси мижозлар томонидан қимматли қоғозларни сотиб олиш (сотиш)га берилган буюртмалар ва савдолар якунларининг марказлаштирилган хронологик рўйхатини юритади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг 2018 йил 19 октябрдаги 2018-11-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1384-7, 23.11.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.11.2018 й., 10/18/1384-7/2223-сон)
18. Мижозларни рўйхатдан ўтказиш бепул амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |