§ 2. Биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси томонидан кўрсатиладиган хизматлар 2. Биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси ўз мижозларига қуйидаги хизматларни кўрсатади:
юридик ва жисмоний шахслардан қимматли қоғозлар сотиб олиш ва сотишга буюртмаларни қабул қилиш ва уларни максимал қаноатлантирилиши учун буюртманинг шартларига мувофиқ шарт-шароитлар яратиш;
қимматли қоғозлар олди-сотдиси бўйича савдоларни ташкил этиш;
қимматли қоғозларга эгалик қилишга бўлган мулк ҳуқуқларини ўтказишни расмийлаштириш учун барча зарурий ҳаракатларни таъминлаш;
қимматли қоғозлар олди-сотди битимларини рўйхатдан ўтказиш;
БТСТда муомалада бўлган қимматли қоғозлар котировкаси;
қимматли қоғозлар билан битимлар бўйича ўзаро мажбуриятларни аниқлаш ва ҳисобга олиш (клиринг).
3. Биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси ўзи томонидан уюштирилган савдолардаги битимларда тарафлардан бири сифатида иштирок этишга ҳақли эмас.
Олдинги таҳрирга қаранг. 4. Биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси амалдаги қонунчилик ҳужжатларининг ва ушбу Низомнинг барча талабларига риоя этган ҳолда қуйидагиларни белгилайди:
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон) қимматли қоғозларни сотиб олиш ва сотишга буюртмалар турлари ва шакллари;
қимматли қоғозларни сотиб олиш ёки сотишга бўлган буюртмалар бериш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати;
тўловларни киритиш ва тўловларни амалга ошириш тартиби, шакли ва муддати;
қимматли қоғозларни етказиб бериш муддати ва тартиби.
Олдинги таҳрирга қаранг. 5. БТСТ савдоларида тузилган битимлар, биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказилган савдолар натижалари асосида биржадан ташқари битимларни ҳисобга олиш регистри шаклида рўйхатга олинади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. 51. Уюшган биржадан ташқари бозордаги савдоларга қўйишга фонд биржасининг биржа котировкалаш варағида мавжуд бўлмаган қимматли қоғозларга рухсат берилади.
(51-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг 2018 йил 19 октябрдаги 2018-11-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1384-7, 23.11.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.11.2018 й., 10/18/1384-7/2223-сон) 52. Қимматли қоғозларнинг уюшган биржадан ташқари бозорида қимматли қоғозлар билан битимларни тузиш ва рўйхатдан ўтказиш уларнинг ёзма (қоғозли) расмийлаштириш заруратисиз электрон шаклда амалга оширилади.