I. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом мақсадларида қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
инвестор — қимматли қоғозларни ўз номидан ва ўз ҳисобидан олувчи юридик ёки жисмоний шахс;
трансфер-агент — қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олиш тизимига тааллуқли ҳужжатларни қабул қилиш, уларга ишлов бериш ва уларни топшириш бўйича хизматлар кўрсатувчи юридик шахс;
Олдинги таҳрирга қаранг.
трансфер-агентнинг мижози (мижоз) — эмитент, шунингдек қимматли қоғозларга доир битимлар тузувчи шахслар;
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг 2015 йил 2 декабрдаги 2015-21-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1872-2, 23.12.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 51-сон, 638-модда)
эмитент — эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарувчи ва улар юзасидан қимматли қоғозларнинг эгалари олдида мажбуриятлари бўлган юридик шахс;
қимматли қоғозлар эгаси (мулкдор) — қимматли қоғозлар ўзига мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида тегишли бўлган юридик ёки жисмоний шахс;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси (Марказий депозитарий) — депо ҳисобварақлари бўйича эмиссиявий қимматли қоғозларни сақлашнинг, бундай қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олишнинг ва эмиссиявий қимматли қоғозлар ҳаракатининг ягона тизимини таъминловчи давлат депозитарийси;
(1-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг 2015 йил 2 декабрдаги 2015-21-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1872-2, 23.12.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 51-сон, 638-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи — Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази.
(1-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази Бош директорининг 2013 йил 7 ноябрдаги 2013-02-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1872-1, 12.11.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 46-сон, 605-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Трансфер-агентни юридик шахс сифатида тузиш, уни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
3. Трансфер-агентнинг фаолиятини лицензиялаш қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Трансфер-агент қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни бирга қўшиб олиб бориш ҳуқуқига эга.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг 2015 йил 2 декабрдаги 2015-21-сонли буйруғига (рўйхат рақами 1872-2, 23.12.2015 й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 51-сон, 638-модда)
Do'stlaringiz bilan baham: |