14-модда. Инвестиция фондини қайта ташкил этиш ва тугатишнинг ўзига хос хусусиятлари
Инвестиция фонди инвестиция фонди сифатида ўз фаолиятини тугатмасдан юридик шахснинг бошқа ташкилий-ҳуқуқий шаклларига ўзгартирилишга ҳақли эмас.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонуни 29-моддасининг иккинчи қисми.
Ишончли бошқарувчи бўлмаган тақдирда, инвестиция фондининг кузатув кенгаши уч ой ичида ишончли бошқарувчи ёллаши ёхуд инвестиция фондини тугатиш ташаббуси билан чиқиши шарт.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 49 ва 53-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунининг (Янги таҳрири) 92 — 96, 98 — 101-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 25 сентябрдаги 410-сонли қарори билан тасдиқланган «Инвестиция фондлари тўғрисида»ги низомнинг XI боби («Инвестиция фондини қайта ташкил этиш ва тугатиш»).
15-модда. Инвестиция фонди мол-мулкининг ҳисоби ва уни сақлаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Инвестиция фондлари томонидан чиқарилган ва уларга тегишли қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олиш, шунингдек уларни сақлаш, агар қонунчиликда бошқача қоида белгиланмаган бўлса, Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси томонидан амалга оширилади.
(15-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонунининг 5-боби («Қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олиш»).
Инвестиция активлари ишончли бошқарувчида алоҳида балансда акс эттирилади ва у бўйича мустақил ҳисоб юритилади. Ишончли бошқариш билан боғлиқ фаолият бўйича ҳисоб-китоблар учун алоҳида банк ҳисобварағи очилади.
Инвестиция фондининг бухгалтерия ҳисобини юритиш ҳамда молия, солиқ ҳисоботларини ва бошқа ҳисоботларни тузиш ишончли бошқарувчи томонидан амалга оширилади.
Ишончли бошқарувчи фонд инвестиция активларининг алоҳида ҳисобини юритади, уларнинг яхлитлигини ва бут сақланишини таъминлайди, шунингдек инвестиция фондининг молия, солиқ ҳисоботлари ҳамда бошқа ҳисоботларининг тўғрилиги ва ишончлилиги учун жавобгар бўлади.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 25.09.1998 йилдаги 410-сонли қаpоpи билан тасдиқланган «Инвестиция фондлаpи тўғpисидаги низом»нинг 65-банди, Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 19 сентябрдаги 189-сонли қарори билан тасдиқланган «Инвестиция активларининг ишончли бошқарувчилари тўғрисида»ги низомнинг III боби («Инвестиция активларини ишончли бошқарув шартномалари бўйича операцияларни ҳисобга олиш ва ҳисоб рақамларини юритиш»).
Do'stlaringiz bilan baham: |