9-модда. Ишончли бошқариш шартномаси
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ишончли бошқарувчи ва инвестиция фонди ўртасида ёхуд ишончли бошқарувчи ва пай фондининг инвесторлари ўртасида тузиладиган, ишончли бошқариш чоғидаги чекловларни, ҳақ тўлаш ва харажатларнинг ўрнини қоплаш тартибини, шартноманинг амал қилишини тугатиш асослари ва шартларини, тарафларнинг жавобгарлигини ҳамда қонунчиликка мувофиқ бошқа қоидаларни назарда тутадиган шартнома ишончли бошқариш шартномасидир.
(9-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 853—861-моддалари, Вазирлар Маҳкамасининг 19.04.2003 йилдаги 189-сонли карори билан тасдиқланган «Инвестиция активларининг ишончли бошқарувчилари тўғрисидаги низом»нинг 8, 9-бандлари, Вазирлар Маҳкамасининг 25.09.1998 йилдаги 410-сонли қаpоpи билан тасдиқланган «Инвестиция фондлаpи тўғpисидаги низом»нинг 43-банди.
Пай фондини ишончли бошқариш шартномаси қўшилиш шартномасидир.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 360-моддаси.
Ишончли бошқарув ишончли бошқариш шартномасига мувофиқ амалга оширилади, ишончли бошқарувчининг раҳбари томонидан ушбу шартнома:
акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига асосан инвестиция фондининг кузатув кенгаши раиси билан;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 19.04.2003 йилдаги 189-сонли қарори билан тасдиқланган «Инвестиция активларининг ишончли бошқарувчилари тўғрисида»ги низомнинг 36, 37-бандлари, Вазирлар Маҳкамасининг 25.09.1998 йилдаги 410-сонли қаpоpи билан тасдиқланган «Инвестиция фондлаpи тўғpисидаги низом»нинг 43-банди ўн биринчи хатбошиси.
шартномани имзолаш ва унга қўшилиш орқали пай фондининг инвесторлари билан тузилади.
Инвестиция фонди томонидан бир вақтнинг ўзида бир нечта ишончли бошқарувчи билан ишончли бошқариш шартномаси тузишга йўл қўйилмайди.
Ишончли бошқариш шартномасида унинг ажралмас қисми бўлган ва инвестиция активларининг таркибига нисбатан талаблар қўядиган инвестиция декларацияси бўлиши керак.
Пай фондини ишончли бошқариш шартномасининг амал қилиш муддати беш йилдан ошмаслиги керак. Агар инвестиция пайларининг эгалари ўзларига тегишли барча инвестиция пайларини муомаладан чиқаришни талаб қилмаган бўлса, шартноманинг амал қилиш муддати инвестиция пайлари эгалари умумий йиғилишининг қарори билан бир йилга узайтирилиши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 854-моддаси учинчи қисми, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 19 апрелдаги 189-сонли қарори билан тасдиқланган «Инвестиция активларининг ишончли бошқарувчилари тўғрисида»ги низомнинг II боби («Инвестиция активларининг ишончли бошқарув шартномаларининг умумий шартлари ва хусусиятлари»).
Do'stlaringiz bilan baham: |