Aksiyadorlik jamiyatlari va aksiyadorlarning huquqlarini himoya qilish to‘g‘risida (yangi tahriri) 1-bob. Umumiy qoidalar


қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи



Download 280,98 Kb.
bet119/154
Sana18.04.2022
Hajmi280,98 Kb.
#561432
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   154
Bog'liq
qimmatli qog\'ozlar

қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи — Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги.
(1-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги директорининг 2019 йил 26 февралдаги 2019-04-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1108-6, 06.03.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.03.2019 й., 10/19/1108-6/2718-сон)
11. Банк фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга тижорат банклари ва суғурта фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга суғурталовчилар қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси сифатида профессионал фаолиятни амалга ошириш хуқуқига эга. Бунда, тижорат банклари ва суғурталовчилар томонидан қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга ошириш учун алоҳида лицензия олиш талаб қилинмайди.
§ 2. Инвестиция воситачиси фаолиятини амалга оширишнинг умумий талаблари
2. Инвестиция воситачиси қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга оширишда:
мижозларнинг қимматли қоғозларни сотиб олиш ва сотишга буюртма бериш, ўтказиш борасидаги топшириқларини виждонан ҳамда уларнинг келиб тушиши тартибида бажариши;
мижозларга шартнома тузиш ва ижро этиш билан боғлиқ барча керакли маълумотларни етказишга, тузилган битимлар ва қилинган операциялар бўйича мижозларга ҳисобот бериши;
манфаатлар тўқнашувида, шу жумладан дилерлик операцияларини қўшиб олиб бориш билан боғлиқ бўлган ҳолатларда, мижозга низо келиб чиқиши ҳақида дарҳол хабардор қилиш ва уни мижоз фойдасига ҳал қилиш учун барча зарур чораларни кўриши;
инвестиция воситачиси томонидан тегишли торшириқ олингунига қадар мижоз хабардор қилинмаган инвестиция воситачиси ва унинг мижози ўртасида манфаатлар тўқнашуви натижасида юзага келган зарарни ўрнини қоплаши;
мижозлар топшириғи асосидаги битимларни инвестиция воситачисининг ўз дилерлик операцияларига нисбатан устивор равишда амалга ошириши;
мижозни қимматли қоғозларга доир битимлар ва топшириқларни билан боғлиқ таваккалчиликлар ҳақида хабардор қилиши;
мижозларга қимматли қоғозлар савдоси ташкилотчиларининг қоидаларига мувофиқ, қимматли қоғозларни мустақил равишда сотиб олиш ва сотиш имконини бериши, бунда битимларнинг оқибатлари учун инвестиция таваккалчиликлари бўйича жавобгарлик мижозларнинг ўзларига юкланади;
қимматли қоғозларнинг уюшган савдосида амалга ошириладиган қимматли қоғозлар билан операцияларда, қимматли қоғозлар савдосининг ташкилотчилари қоидаларига риоя қилиши;
қимматли қоғозлар билан операцияларнинг ички ҳисобини юритиш, шунингдек қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг норматив-хуқуқий ҳужжатларига, ўз тартиб-таомилларига ва қоидаларига мувофиқ ички назоратни ташкил этиши ва амалга ошириши;
ўз маблағларининг миқдори қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан белгиланган ўз маблағларини етарли даражада бўлишлик мейёрига мувофиқлигини таъминлаши;
хар бир мижознинг қимматли қоғозлари ва пул маблағлари ҳисобини юритиши, қимматли қоғозларга доир битимлар ва операцияларни мижоз билан тузилган шартномага мувофиқ амалга ошириши керак;
Олдинги таҳрирга қаранг.
номинал сақловчи сифатида ўз мижозларининг қимматли қоғозлари бўйича даромадларни тўлиқ ва ўз вақтида, шу билан бирга қимматли қоғозлар муомаладан чиқарилганда номинал қийматини олишда ёрдам кўрсатиши керак.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг 2018 йил 30 октябрдаги 2018-12-сонли буйруғига (рўйхат рақами 1108-5, 30.11.2018 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.12.2018 й., 10/18/1108-5/2254-сон — 2019 йил 2 мартдан кучга киради)
21. Инвестиция воситачилари эмиссиявий қимматли қоғозларнинг жойлаштирилмаган қисмини сотиб олиш мажбуриятини олиб ёки олмаган холда эмитент номидан эмиссиявий қимматли қоғозларни сотиш тўғрисида шартномалар тузиши мумкин;
3. Қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси сифатида профессионал фаолиятни амалга оширишда:
а) тегишли лицензиясиз қимматли қоғозларга доир битимларни тузиши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
б) мижозлар билан уларнинг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқларини чекловчи шартномалар тузиши;
(3-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
в) тақиқланган битимлар ёки қонун талабларининг бузилишига олиб келиши мумкин бўлган битимларда иштирок этиши;
г) инвестиция воситачига тегишли бўлган қимматли қоғозларнинг қиймати тўлиқ тўлагунига қадар уларга доир битимлар тузиши, бунда неттингдан фойдаланиш мустасно;
д) мижозларга қимматли қоғозларга инвестиция қилишдан даромадни кафолатлаши;
е) мижозларнинг қимматли қоғозларини жойлаштириш бўйича хизматлар кўрсатиши, агар қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи ушбу қимматли қоғозларни эмиссиясини тўхтатган бўлса;
ж) қимматли қоғозлар бозорида тегишли профессионал фаолиятни амалга ошириш учун лицензияга эга бўлмаган қимматли қоғозлар бозори иштрокчиларининг профессионал хизматларидан фойдаланган ҳолда қимматли қоғозлар билан битимлар тузиши (қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолият билан шуғулланувчи тижорат банклари ва суғурталовчи компанияларнинг профессионал хизматларидан фойдаланиш ҳолатларидан ташқари);
з) мижозларнинг қимматли қоғозлар ва инвестиция воситачининг банк ҳисоб-варақасидаги маблағларидан мижоз топшириғисиз ишлатиш, бунда шартномада махсус қайд этилган ҳоллар мустасно;
и) қимматли қоғозлар бозорида ҳийла-найранг ишлатиши, маҳфий ва инсайдер ахборотдан фойдаланиши;
к) қимматли қоғозлар ва уларга доир нархлар тўғрисида қасддан бузиб кўрсатилган ахборотни тақдим этиш орқали қимматли қоғозларни сотиб олишга ёки сотишга ундаши тақиқланади.
31. Мижознинг талабига биноан инвестиция воситачиси:
а) давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги ҳужжатдан кўчирма нусхасини;
б) инвестиция воситачиси сифатида қимматли қоғозлар бозорида профессинал фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг кўчирма нусхасини;
в) устав фонди, ўз маблағлари ва захира фонди тўғрисида ахборотларни;
г) битимларни тузиш ва бошқа хизматлар учун дилерлик (ставкалар) тўлови, комиссион мукофотлар ва бошқа йиғимларнинг нархлари ва тўловларнинг миқдорини;
д) мижоз оладиган қимматли қоғозлар чиқарилишининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги ахборотларни;
е) мижоз оладиган қимматли қоғозларнинг эмиссия рисоласидаги ахборотларни, шунингдек ушбу қимматли қоғозларнинг инвестор томонидан маълумот тақдим этиш тўғрисида талаб қўйилган санадан олдинги олти ҳафта давомидаги нархлари ҳақидаги маълумотларни;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ж) қимматли қоғозларга доир ўз номидан ва мижоз ҳисобидан амалга оширилган битимларнинг натижалари бўйича ҳисоботни шартномада келишилган муддатлар ва шаклда тақдим этади.
(31-банднинг «ж» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг 2018 йил 30 октябрдаги 2018-12-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1108-5, 30.11.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.12.2018 й., 10/18/1108-5/2254-сон — 2019 йил 2 мартдан кучга киради)
32. Инвестиция воситачиси қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органини икки иш куни ичида ёзма шаклда:
бир чорак давомида фақат бир эмитентнинг қимматли қоғозлари билан операциялар амалга оширилганлиги тўғрисида;
бир эмитентнинг қимматли қоғозлари билан бир марталик операция, агар бу операция бўйича қимматли қоғозларнинг сони мазкур қимматли қоғозлар умумий сонининг камида 15 фоизини ташкил этган бўлса, хабардор қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Инвестиция воситачиси Ўзбекистон Республикасининг қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ахборотни ҳам ошкор қилиши шарт.
(3.2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
33. Инвестиция воситачиси томонидан инвестиция воситачиси сифатидаги фаолиятни тўхтатиб туриш, тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган ёки у тугатилган тақдирда, тегишли ахборот қарор қабул қилинган пайтдан эътиборан икки иш куни ичида оммавий ахборот воситаларида ва фонд биржасининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
Инвестиция воситачиси сифатида ўз фаолиятини тўхтатиб тураётган, тугатаётган ёки тугатилаётган инвестиция воситачисида ҳисоби юритилаётган қимматли қоғозлар мижознинг қарорига кўра бир ҳафталик муддатда бошқа инвестиция воситачисига ўтказилади, бундай қарор мавжуд бўлмаган тақдирда эса, қимматли қоғозларнинг эгаси танлаган инвестиция воситачисига қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан белгиланган муддатларда кейинчалик ўтказиш учун Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсига (фаолиятни тўхтатиб туриш ҳоллари бундан мустасно) ўтказилади.
Юридик шахсни — инвестиция воситачисини тугатиш қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи мазкур бандда кўрсатилган ҳаракатлар якунланганлигини ёзма равишда тасдиқлаганидан кейингина амалга оширилиши мумкин.

Download 280,98 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   154




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish