Бухоро вилояти Бухоро туманида "AKSA ENERJI BUKHARA" ХК МЧЖ “Газпоршенли электростанция ташкил этиш”ни ташкил қилиш лойиҳаси тўғрисида
МАЪЛУМОТ
Газпоршенли электростанция ташкил этиш
Лойиҳа ташаббускори: "AKSA ENERJI BUKHARA" ХК МЧЖ.
Лойиҳанинг умумий қиймати: 150 млн. долларни ташкил қилади, шундан хорижий Инвестиция 150 млн. АҚШ доллари.
Тўғридан-тўғри хорижий инвестиция миқдори: 150 млн. АҚШ доллар.
Фаолият йўналиши: Саноат.
Лойиҳа қуввати (йиллик): йилига 270 МВт
Яратиладиган ишчи ўрни сони: 80 та.
Хорижий инвестор: “AKSA Enerji Üretim A.Ş.” компанияси.
Корхона тўғрисида маълумот (корхона раҳбари, телефон рақами, корхона манзили, ИНН): Алган Сарачоғлу, тел. +998 99 020-83-10, 90 081-44-55, Бухоро туман, ИНН: 308254951
Лойиҳани амалга ошириш учун асос: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 мартдаги “Тошкент вилоятида қуввати 240 МВт бўлган буғ-газ электр станцияси ва қуввати 230 МВт бўлган газ-поршенли электр станциясини қуриш” ҳамда Бухоро вилоятида қуввати 270 МВт бўлган газ-поршенли электр станциясини қуриш” инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5018 сонли қарори.
Инвестициявий шартнома ёки меморандум имзоланганлиги: 2021 йил 20 январда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда «Aksa Enerji Üretim A.Ş.» компанияси ўртасида Бухоро вилоятида қуввати 270 МВт бўлган газ-поршенли электр станциясини қуриш билан боғлиқ инвестицивий шартнома имзоланган.
Бино ёки ер ажратилганлиги: Бухоро туман ҳокимининг 16.03.2021 йилдаги № 194 сонли қарорига асосан 6 гектар ер ажратиб берилган.
Лойиҳа амалга ошириш учун технологик асбоб-ускуналар тўғрисида маълумот (асбоб-ускуна номи, асбоб-ускуна етказиб берувчи давлат): Электростанция асбоб-ускунлари
Лойиҳани амалга ошириш муддати: 2022 йил 2-чорак.
Лойиҳанинг ҳолати: 2021 йил 31 декабрь куни электр станциямизнинг илк қурилмаси ишга туширилди. 2022 йил 11 январь кунидан бошлаб эса, Ўзбекистоннинг ягона электр тармоғига қувват узатишни бошлади. Ҳозирги кунда, лойиҳанинг қурилиш босқичи давом этаяпти. Шу кунларда, 902 киши бу жараёнда иштирок қилмоқда. Шундан 688 киши маҳаллий ва 214 киши эса хорижий фуқаролар.
Мавжуд муаммолар: Корхона ишчилари учун уй-жой қуриш учун 70 сотих ер майдони ажратишда амалий ёрдам кўрсатиш
Муаммони бартараф этиш учун таклиф: Корхона ишчилари учун уй-жой қуриш учун 70 сотих ер майдони ажратиш
Натижада: Иссиқлик электр станцияси йилига 2,2 миллиард киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқариб, вилоятнинг 80 фоиз истеъмолини қоплайди.
РАСМ РАСМ
Do'stlaringiz bilan baham: |