Техник сабаблар.
Станоклар, иш қуроллари, ёрдамчи воситалар
ҳаракатланувчи ва юк кўтарувчи қисмларининг қурилиш камчиликлари,
машина ва механизмлар айрим қисмларининг синиб ёки узилиб кетиши,
технологик жараёнларнинг номукаммаллиги, тўсиқ қурилмалари ва
сақловчи воситаларнинг пухта ишламаслиги.
Санитария-гигиеник сабаблар.
Об-ҳаво шаротининг (ҳавонинг
ҳарорати, нисбий намлиги, ҳаракат тезлиги ва босими, иссиқлик ажралиб
чиқиши) қониқарли бўлиши корхоналардаги ҳаво муҳитининг
чангланганлиги, иш жойлари, майдонлар ва ўтиш жойларининг оқилона
ёритилмаганлиги, шовқин ва титрашнинг мавжудлиги, ишлаб чиқариш
хоналари ва санитария-маиший хоналарнинг етарли эмаслиги ва
санитария-гигиена талабларига жавоб бермаслиги, шахсий гигиена
талабларига риоя қилмаслик.
Жисмоний-руҳий сабаблар.
Ходим руҳий аҳволининг бузилиши
натижасида вужудга келадиган сабаблар оилавий нотинчлик, ишхонада,
жамоа ўртасидаги келишмовчилик ва ҳоказо.
Мазкур сабаблар аниқлангандан кейин иш шароитида уларнинг
келиб чиқмаслигини таъминловчи чора-тадбирлар мажмуи ишлаб
чиқилиши зарур. Бу чора-тадбирларни амалга ошириш эса ишлаб чиқариш
шароитида бахтсиз ҳодисаларнинг бутунлай йўқолишига ёки камайишига
олиб келади.
2.5. Меҳнатни муҳофаза қилишнинг номенклатура чора-
тадбирлари
Касаба уюшмаси низомига асосан ФЗКУ воситачилигида ҳар йили
маъмурият (биринчи раҳбар) билан ходимлар ўртасида ўзаро меҳнат
муносабатлари тўғрисида жамоат битими тузилади. Бу битимда
ходимларнинг меҳнат қилиши, маданий, маиший дам олиши борасидаги
тадбирлар ҳақида келишиб олинади. Унда меҳнатни муҳофаза қилиш
чора-тадбирлари, меҳнат шароитини яхшилаш масалалари ҳам ҳисобга
олинади ва бу масалалар маълум тартибга келтирилиб, меҳнатни
муҳофаза қилишнинг номенклатура чора-тадбирлари сифатида битимга
тиркаб қўйилади.
Номенклатура чора-тадбирлари режасини, касаба уюшмаси
қўмиталари билан келишган ҳолда маъмурият ходимлари тузади. Унга
ушбу корхона айни пайтдаги меҳнат шароити, касб касалликлари ва
корхонадаги инсон организмига таъсир қилувчи зарарли омилларнинг
29
мавжудлиги асос қилиб олинади. Бу режа касаба уюшмаси билан
келишилгандан кейин ходимларнинг умумий мажлисида муҳокама
қилинади.
Номенклатура чора-тадбирларга асосан иш шароитини яхшилаш
чора-тадбирлари киритилиб, улар қуйидаги омиллардир:
Мўътадил ёритиш, санитария-маиший хоналар ҳолатини яхшилаш,
махсус кийим-бош ва оёқ кийимларини вақтида сифатли таъмир қилиш,
меҳнатни муҳофаза қилиш хоналари, бурчаклари ва кўргазмалари ташкил
қилиш ва бошқалар.
Номенклатура чора-тадбирлари иш битимига киритилганлиги ва
ходимларнинг умумий мажлисида тасдиқлангани сабабли, улар
бажарилиши шарт бўлиб қолади ва бу ҳақда маъмурият ходимларига
ахборот бериб туради. Бунга сарфланадиган маблағ корхонанинг асосий
фондидан олинади. Меҳнатни муҳофаза килиш номенклатура чора-
тадбирларига ажратилган маблағлардан бошқа мақсадларда фойдаланиш
мутлақо таъқиқланади.
Бундай чора-тадбирлари ҳар бир корхонада ўтказилиши лозим
бўлган ва бу корхоналарнинг бош режасига киритилган. Мазкур режага
корхона жойлашган майдонларни ободонлаштириш, хизматчилар
яшайдиган минтақалар ҳолатини яхшилаш, корхона ташқи кўриниши
ҳамда унга туташувчи йўл ва йўлаклар ҳолатини яхшилаш, барча
ҳудудларни кўкаламзорлаштириш масалалари кирадики, булар туман,
вилоят миқёсида ҳисобга олинади ва унга маълум миқдорда маблағ
ажратилади.
Номенклатура чора-тадбирлар қаторида ходимнинг соғлиғига
салбий таъсир қиладиган омилларни эътиборга олиш ҳам жуда муҳим
аҳамиятга эга. Шу сабабдан соғлиги ҳолатига кўра енгилроқ ёки ноқулай
ишлаб чиқариш омилларининг таъсиридан холи бўлган ишга ўтказишга
муҳтож ходимларни иш берувчи, номенклатуранинг розилиги билан,
тиббий хулосага мувофиқ вақтинча ёки муддатини чекламай, ана шундай
ишларга ўтказиши лозим бўлади.
Иш билан боғлиқ ҳолда меҳнатда мажруҳ бўлганлиги ёки соғлиғига
бошқача тарзда шикаст етказилганлиги муносабати билан вақтинча
камроқ ҳақ тўланадиган ишга ўтказилган ходимларга уларнинг соғлиғи
шикастланганлиги учун жавобгар бўлган иш берувчи аввалги иш ҳақи
билан янги ишда оладиган иш ҳақи ўртасидаги фарқни тўлайди. Бундай
фарқ меҳнат қобилияти тиклангунга қадар ёки ногиронлиги белгилангунга
қадар тўланади.
Ходим иш жараёнида ўзининг ҳаёти ёки соғлиғига таҳдид солувчи
ҳолатлар юзага келиб қолганлиги тўғрисида иш берувчига дарҳол хабар
қилиши лозим. Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этилишини
30
текшириб бориш ва назорат қилиш билан шуғулланувчи органлар ана шу
ҳолатларни тасдиқлаган тақдирда иш берувчи бу ҳолатларни бартараф
этиш чораларини кўради. Агар зарур чоралар кўрилмаса, ходим ўзининг
ҳаёти ёки соғлиғига таҳдид солувчи ҳолатлар бартараф этилгунга қадар
тегишли ишни бажаришни рад этишга ҳақли эканлиги МК 219 - моддада
белгилаб қўйилган. Ана шу давр мобайнида ходимнинг ўртача иш ҳақи
сақланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |