Акрам исмоилов қувват усмонов ҳаёт фаолияти


Меҳнат муҳофазасини бузганлик учун жавобгарлик



Download 1,42 Mb.
bet11/69
Sana24.02.2022
Hajmi1,42 Mb.
#252521
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   69
Bog'liq
hayot faoliyati xavfsizligi o`quv qo`llanma

Меҳнат муҳофазасини бузганлик учун жавобгарлик. Меҳнатни муҳофаза қилишга доир қонунлар ва бошқа меъёрий ҳужжатлар бузилишида айбдор бўлган ёки давлат ва жамоатчилик назорати идоралари вакилларининг фаолиятига монелик қилаётган мансабдор шахслар Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган тартибда интизомий, маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортиладилар.
Маъмуриятнинг айби билан ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса ёки касб касаллиги натижасида меҳнат қобилиятини тўлиқ, ёки қисман йўқотган ходимга белгиланган тартиб ва микдорда корхона бир марта бериладиган нафақа тўлаши ҳамда соғлиққа етказилган шикаст учун товон тўлаши Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган.
Агар ходим даволаниш, протез қўйдириш ва тиббий ҳамда ижтимоий ёрдамнинг бошқа турларига муҳтож бўлса, корхона жабрланган ходимга бу тадбирлар билан боғлиқ ҳаражатларни тўлайди, шунингдек жабрланувчининг касбини ўзгартириб, қайта тайёрланишини ва тиббий хулосага мувофиқ ишга жойлашишини таъминлайди ёки ана шу мақсадлар учун кетадиган ҳаражатларни қоплайди.
Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса оқибатида ходим вафот этган тақдирда корхона тегишли ҳуқуққа эга бўлган шахсларга моддий зиённи белгиланган тартиб ва миқдорларда қоплайди.


Такрорлаш учун саволлар:

  1. Фаннинг мақсади ва вазифалари.

  2. Фаннинг бошқа фанлар билан узвий боғлиқлиги.

  3. Меҳнатни муҳофаза қилишнинг таърифи.

  4. Меҳнат муҳофазасидаги давлат сиёсати.

  5. Меҳнат фаолияти хавфсизлигини таъминланиши.

6. Меҳнатни муҳофаза қилиш назорати.
7. Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат Кодексида меҳнат муҳофазасининг ёритилиши
8. Меҳнат муҳофазасининг кафолатлари.


2-боб. Меҳнатни муҳофаза қилиш йўриқномаси




2.1. Йўриқнома турлари


Ҳозирги замон фан ва техникасининг ўсиши, янгидан-янги технология ва машина-механизмларнинг жорий этилиши, ишлаб чиқаришда фаолият кўрсатаётган ҳар бир ходимнинг юқори малакали, техниканинг тартиб-қоидаларини чуқур тушунадиган ва унга амал қиладиган бўлишларини тақозо қилади. Ҳозирги вақтда хавфсизликни таъминлаш борасида қанчадан-қанча тавсияномалар, қоида ва меьёрлар ишлаб чиқилганлигига қарамасдан, корхоналарда бахтсиз ҳодисаларнинг бутунлай бартараф бўлишини таъминловчи шароит мавжуд эмас. Шу сабабдан юқори малакали мутахассислар тайёрлаш ҳамда корхоналарда касб касалликлари ва жароҳатланишга олиб келадиган омилларни бутунлай йўқотиш корхоналар раҳбарлари олдига қўйилган асосий вазифалардан бири бўлиб ҳисобланади.


Бундан ташқари, корхоналарнинг хилма-хиллиги, ҳаттоки маълум бир корхонада иш шароити бир-бирига ўхшаш иккита бўлимни топиш амримаҳол эканлиги, корхоналар умумий ҳавфсизлигини таъминловчи, тартибга солинган қоида ишлаб чиқариш мумкин эмас. Шунинг учун ҳам ҳар бир корхонада меҳнатни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган йўриқномалар тизими ташкил қилинган ва бу тизимлар ходимларнинг хавфсизлигини таъминловчи иш усулларини ўргатиш билан ходимнинг меҳнат жараёнидаги хавфсизлигини сақлаш чора-тадбирларини ҳам ўз ичига олади.
Йўриқномаларни асосан тўрт гуруҳга бўлиб ўрганиш мумкин:

  • кириш йўриқномаси.

  • иш жойидаги йўриқнома.

  • вақт-вақти билан ўтказиладиган йўриқнома.

  • режадан ташқари йўриқнома.

Корхоналарнинг ҳаммасида ходимлар тоифаси ва меҳнатнинг хавфлилик даражаси қандай бўлишига қарамай, барча ходимлар ишлаш даври, мутахассислиги ва малакасидан қатьий назар, йўриқномадан ўтишлари шарт.

Download 1,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish