Акрам исмоилов қувват усмонов ҳаёт фаолияти



Download 1,42 Mb.
bet10/69
Sana24.02.2022
Hajmi1,42 Mb.
#252521
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   69
Bog'liq
hayot faoliyati xavfsizligi o`quv qo`llanma

Учинчи босқич - корхонанинг бош мухандиси, касаба уюшмаси қўмитаси раиси, хавфсизлик техникаси хизмати бошлиғи, бош энергетик, тиббиёт бўлими бошлиғи амалга оширади. Улар бўлимни махсус кўрсатма бўйича ойига бир марта айланиб, биринчи ва иккинчи босқич бўйича ўтказилган назорат натижаларини текшириб чиқади, бўлимда ҳал қилинмаган хавфсизлик техникасининг жароҳатланишга олиб келиши мумкин бўлган ҳолатларини аниқлайди. Аниқланган камчиликларни тузатиш учун чора-тадбирларни, шунингдек жойда меҳнат маданиятини юксалтириш воситаларини белгилайди.
Текшириш натижаси мажлисда мухокама қилинади, ишлаб чиқариш бўлимлари раҳбарларининг камчиликларни тугатиш борасидаги ишлар хақида ҳисоботлар тингланади, жамоат инспекторлари меҳнатни мухофаза қилишнинг ҳал қилинмаган масалаларини ўртага ташлайдилар. Мажлис хулосаси асосида корхона раҳбари томонидан корхона бўйича буйруқ чиқарилади.


1.5. Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат Кодексида меҳнат муҳофазасининг ёритилиши


Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси томонидан 1995 йил 21 декабрида Меҳнат Кодекси қабул қилинган. Унда меҳнатга оид муносабатлар, меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, жамоа келишувлари, жамоа шартномалари ва бошқа локал меъёрий ҳужжатлар асослаб берилган.


Меҳнат унумдорлигининг ўсишига, иш сифати яхшиланишига, шу асосда аҳолининг моддий ва маданий турмуш даражаси юксалишига замин яратиш мақсадида ушбу меьёрий ҳужжатлар ходимлар, иш берувчилар ва давлат манфаатларини эътиборга олган ҳолда, меҳнат бозорининг самарали амал қилиниши, ҳаққоний ва хавфсиз меҳнат шарт-шароитларини, ходимларнинг меҳнат ҳуқуқлари ва соғлиғи ҳимоя қилинишини таъминлайди. Шунга кўра фукаролар меҳнат ҳуқуқларига эга бўлиш ва улардан фойдаланишда тенг имкониятларга эга эканлиги, уларнинг жинси, ёши, ирқи, миллати, тили, ижтимоий келиб чиқиши, мулкий ҳолати ва мансаб мавқеи, динга бўлган муносабати, эътиқоди, жамоат бирлашмаларига мансублиги, шунингдек ходимларнинг ишчанлик қобилиятларига ва улар меҳнатининг натижаларига алоқадор бўлмаган бошқа жиҳатларига қараб меҳнатга оид муносабатлар соҳасида ҳар қандай чеклашларга ёки имтиёзлар белгилашга йўл қўйилмаслиги ва булар камситиш деб ҳисобланиши меҳнат кодексида белгилаб қўйилган.
Мамлакатимизда аёлларнинг эркаклар билан тенг ҳуқуқдалиги таъминланган. Бу ҳуқуқ меҳнат қилиш ҳақидаги конунда тўғри таъкидланган. Меҳнат қилиш жараёнида эркаклар билан аёлларнинг тенг ҳуқуқлиги уларнинг эркаклар сингари оғир ва зарарли ишларда ҳам ишлашлари мумкин эканлигини билдирмайди. Аёллар аъзоларининг баъзи хусусиятларини ва аёлларнинг оиладаги мавқеини ҳисобга олиб, қонунда улар учун маълум енгилликлар ва махсус қоидалар белгиланган. Аёллар соғлиғига зарар келтиришни ҳисобга олиб, баъзи бир ишларда улар меҳнатидан фойдаланиш таъқиқланади. Масалан, аёлларнинг заҳарли моддалар ажраладиган кимё саноатининг баъзи тармоқларида, ер ости ишларида ва бошқа бир қанча соҳаларда ишлашларига йўл қўйилмайди.
Фарзанд кўриши керак бўлган ва эмизикли аёлларга махсус енгилликлар туғдирилади. Бундай аёллар ва 8 ёшгача болалари бўлган аёлларни тунги ишлар (соат 22 дан соат 6 гача), ишдан ташқари, дам олиш кунларидаги ишларга жалб килиш ва хизмат сафарига юбориш таъқиқланади. Маъмурият баъзи ҳолларда аёлларни шифокор хулосасига асосан, ўртача иш ҳақини сақлаган ҳолда, енгил ишларга ўтказиши белгиланади. Аёлларга туғиш олдидан ва туққандан кейин белгиланган календар кундан ҳақ тўланадиган дам олиш кунлари берилади. Бундан ташқари фарзанд кутаётган ва эмизикли аёллар учун яна бир қанча енгилликлар берилади.
Республика меҳнат қонунларида ўсмирлар меҳнатини муҳофаза қилишга алоҳида эътибор берилади. Меҳнат қонунларига асосан 16 ёшга тўлмаган ўсмирлар ишга қабул қилинмайди. Айрим шароитларда 15 ёшга тўлган ўсмирлар ФЗКУ рухсати билан ишга қабул қилиниши мумкин. Бундай ўсмирлар учун 16 ёшгача 24 соатлик иш ҳафтаси ташкил қилинади. 16 ёшдан 18 ёшгача бўлган ўсмирлар учун эса иш соати ҳафтасига 36 соатдан ошмаслиги керак. Аммо бундай ўсмирлар учун тўланадиган иш ҳақи худди шу даражадаги ишларда ишлайдиган балоғат ёшидаги ходимларнинг ўртача иш ҳақидан кам бўлмаслиги ва улар учун бир календар ой микдорида, дам олиш кунлари берилиши белгиланган.
Тунги ишлар, ишдан кейин қолиб ишланадиган ишларда ва дам олиш кунларида ўсмирлар меҳнатидан фойдаланиш бутунлай таъқиқланади. Ўсмирлар соғлиги учун зарарли моддалар ажралиб чиқарадиган ишларда уларни ишлатиш мумкин эмас. 18 ёшга тўлмаган ўсмир болаларга 16 кг гача, қизларга эса 10 кг гача бўлган оғирликдаги юкларни кўтариш рухсат этилади. Агар тиббий кўрикда ўсмир бажараётган иш унинг соғлиғига салбий таъсир кўрсатаётгани сезилса, ўсмир дарҳол хавфсиз ва енгилроқ ишга ўтказилади. Меҳнат қонуниятига асосан зарарли иш шароитида ишловчилар учун устама ҳақ тўланади ёки иш соати қисқартирилади. Меҳнат кодексида мажбурий меҳнатнинг таъқиқланиши (7-модда) ва меҳнат ҳуқуқларини химоя қилиш (8- модда) аниқ қилиб баён қилинган.
Мажбурий меҳнат, яьни бирон-бир жазони қўллаш билан тахдид қилиш орқали (шу жумладан меҳнат интизомини сақлаш воситаси тариқасида) иш бажаришга мажбурлаш таъқиқланади.
Қуйидаги ишлар, яъни:
- ҳарбий ёки муқобил хизмат тўғрисидаги қонунлар асосида;
- суднинг қонуний кучга кирган ҳукмига биноан;
- қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда бажарилиши лозим бўлган ишлар мажбурий меҳнат деб ҳисобланмайди.
Ходимнинг асосий меҳнат ҳуқуқлари. Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ ҳар бир шахс меҳнат килиш, эркин иш танлаш, ҳаққоний меҳнат шартлари асосида ишлаш ва қонунда белгиланган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эгадир. (16-модда)
Ҳар бир ходим:
- ўз меҳнати учун қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақидан оз бўлмаган миқдорда ҳақ олиши;
- муддатлари чегараси белгиланган иш вақтини ўрнатиш, бир қатор касблар ва ишлар учун иш кунини қисқартириш, ҳар хафталик дам олиш кунлари, байрам кунлари, шунингдек ҳақ тўланадиган йиллик таътиллар бериш орқали таъминланадиган дам олиш;
- хавфсизлик ва гигиена талабларига жавоб берадиган шароитларда меҳнат қилиш;
- касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;
- иш билан боғлиқ ҳолда соғлиғига ёки мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш;
- касаба уюшмаларига ҳамда ходимлар ва меҳнат жамоаларининг манфаатларини ифода этувчи бошқа ташкилотларга бирлашиш;
- кексайганда, меҳнат қобилиятини йўқотганда, боқувчисидан маҳрум бўлганда ва конунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ижтимоий таъминот олиш;
- ўзининг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, шу жумладан суд орқали ҳимоя қилиш ва малакали ҳуқуқий ёрдам олиш;
- жамоаларга доир меҳнат низоларида ўз манфаатларини қувватлаш ҳуқуқига эгадир.

Download 1,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish