Акрам исмоилов қувват усмонов ҳаёт фаолияти


Занжирсимон ўз-ўзидан алангаланиш



Download 1,42 Mb.
bet56/69
Sana24.02.2022
Hajmi1,42 Mb.
#252521
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   69
Bog'liq
hayot faoliyati xavfsizligi o`quv qo`llanma

Занжирсимон ўз-ўзидан алангаланиш. Табиатда шундай аралашмалар учрайдики, уларнинг ҳароратини оширмаган ҳолда кимёвий жараёнлар рўй бериши ва бу жараёнлар ўз-ўзидан тезлашиш (албатта унча кўп бўлмаган бирламчи иссиқлик ҳисобига) ва ўз-ўзидан алангаланиш ҳодисасини вужудга келтириши мумкин.
Бундай ҳодисаларни занжирли кимёвий жараёнлар деб юритилади. Бу ҳодисага асосий сабаб - аралашма ҳолидаги ёнувчи моддаларда, маълум шароит тақозоси билан ҳарорат ўзгармаган ҳолда, бир ёки бир неча марказда модданинг фаол атомлари ҳосил бўлади ва бу атомлар модда таркибидаги молекулалар билан фаол реакцияга киришади, бунинг натижасида ёнувчи модда молекулалари парчаланади ва бу парчаланган молекулалар янги фаол марказлар ҳосил қилади.
Агар занжирсимон реакциянинг маркази битта бўлса, унда занжир реакцияси суст кечади. Бу тармоқланмаган занжир реакцияси деб аталади. Агар марказ бир неча бўлса, бунда реакция кескин кучаяди, ўз-ўзидан алангаланиш жараёнига олиб келувчи бу реакция тармоқдан занжир реакцияси деб аталади.
Буни хлор билан водород молекулаларининг ўзаро бирикиши мисолида тушунтириш мумкин. Хлор молекулалари ёруғлик таъсирида С121 бўлади. Атом ҳолидага хлор водород билан енгил бирикади:
Н2+2С1=2НС1+Н.
Атом ҳолидаги водород С12 ни яна парчалайди:
Н+С12=НС1+Н. =НС1+С1.
Буларни ўзаро қўшсак
С1+ Н2+С12 =С1+2НС1 ҳосил бўлади.
Бундан кўриниб турибдики, занжирсимон реакция марказлари тугамайди ва давом этаверади.


9.3. Газсимон моддаларнинг ёниши ва портлаш хусусиятлари


Ҳар қандай газсимон модда, умуман ёнувчи газлар ва буғларнинг ёнғинга ҳамда портлашга хавфлилиги уларнинг ангаланиш чегаралари, ёниш ҳарорати ва аланганинг меъёрий тарқалиш тезлиги билан белгиланади.


Газнинг ҳаво билан аралашиб ёниши аралашма ҳосил бўлгандагина вужудга келади. Шунинг учун ҳам аралашмаларнинг алангаланиш чегаралари қуйи ва юқори чегаралар сифатида белгиланади. Бунда қуйи чегара деб газнинг минимал миқдор аланга ҳосил бўлган ҳолати тушунилади ва мана шу чегара саноат корхонасининг ёнғинга ва портлашга хавфлилик тоифасини белгиловчи омил ҳисобланади.
Ҳавонинг газ билан аралашмаси ёниш учун етарли миқдорда йиғилган бўлса, у маълум ҳароратгача қиздирилганда алангаланиб кетади, мана шу ҳарорат ёниш ҳарорати деб аталади. Бу ҳарорат ёнувчи аралашма ҳолати ва бошқа омиллар таъсирида жуда катта диапазонни ташкил қилиши мумкин (450->2000°С).
Ёнувчи аралашма ёнаётган вақтида аланганинг тарқалиш тезлиги аниқланади. Бунда ёнаётган кенгликка ўтган тезлик маълум юзадаги ёнувчи аралашманинг маълум вақт бирлигида ёниб, туташ кенглигига ўтиши билан белгиланади. Кўпгина газ аралашмаларининг ёниш тезлиги улар аралашмаларининг миқдорига ва газнинг хусусиятига боғлиқ бўлади. Газларнинг ёниш тезлиги асосан 0,3-0,8 м/с ни ташкил қилади.
Бундан водород билан ацетилен гази мустасно бўлиб, уларнинг ёниш тезлиги 2,76 ва 1,56 м/с дан иборат.
Аланганинг меъёрий тарқалиш тезлиги газлардаги физик-кимёвий хусусият бўлиб, маълум ўзгармас миқдор сифатида белгиланади, чунки бу тезликнинг ниҳоятда ортиб кетиши портлашни белгиловчи омил ҳисобланади. Ёнишнинг тез кечиши портлаш дейилади. Ёниш қанча тез муддатда амалга ошса, портлаш кучи шунча катта бўлади.
Суюқликларда ёниш фақат унинг газсимон (яъни буғга айланган) фазасида бўлади. Буғга айланиш жараёни ва тезлиги суюқликнинг физик ва кимёвий хусусиятларига боғлиқ, шунингдек буғга айланиш жараёни ташқи муҳит ҳароратига ҳам боғлиқ бўлади.
Маълум ҳарорат ва босимда суюқлик буғи ҳосил бўлади. Шу буғ миқдор ҳарорати ўзгармаган ҳолатда ортиб ёки камайиб кетмайди. Бу миқдордаги буғни тўйинган буғ деб аталади. Тўйинган буғлардан буғга айланаётган молекулалар сони суюқликка айланаётган молекулалар сонига тенг бўлганлигидан унинг миқдори ҳаво муҳитида бир хил сақланиб туради. Бундай ҳолатдаги суюқликнинг турли хил электр ўтказувчанликка эга бўлган турли материалларини тайёрласак ва уларнинг уланган жойларига ҳар хил иссиқлик билан таъсир кўрсатсак, бу занжирда маълум миқдорда электр юритувчи куч (ЭЮК) ҳосил бўлади.



Download 1,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish