Дарсликлар ёки ўқув- услубий қўлланмалар муаллифларига ижодий таътиллар бериш тартиби
Давлат олий ўқув юртлари, илмий - тадқиқот муассасалари ходимларига олий ўқув юрти, илмий - тадқиқот муассасаси Илмий кенгашининг тавсияномасига кўра дарсликлар ёки ўқув - услубий қўлланмалар ёзишлари учун асосий иш жойларидан ижодий таътил берилади.
Иш муаллифлар жамоаси билан ёзиладиган бўлганда ижодий таътил муаллифлар жамоасининг барча аъзолари томонидан тасдиқланган ёзма ҳолдаги аризага кўра муаллифлар жамоаси аъзоларидан бирига берилади.
Ижодий таътил тамом бўлгандан сўнг муаллиф олий ўқув юрти, илмий - тадқиқот муассасасининг Илмий Кенгашига қўлёзма ҳолидаги ишни, асосий иш жойидаги муассаса, корхона, ташкилотнинг раҳбарларига эса ишнинг тугалланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни топширади.
Такрорлаш учун саволар:
Меҳнат фаолиятини таъминлаш кафолатлари.
Ҳомиладор ва ёки боласи бор аёллар меҳнатига бериладиган кафолатлар.
Ишдан маҳрум бўлган ҳолатда ижтимоий кафолатлар.
Маънавий зарар қандай ҳолатларда етказилади?
Корхоналарда маънавий зарар қандай аниқланиб қопланади?
Ижодий таътиллар
4. боб Меҳнат шартномаси асосида меҳнат фаолияти хавфсизлигини таъминлаш
4.1. Меҳнат шартномаси тушунчаси
Меҳнат шартномасн - ходим билан иш берувчи ўртасида муайян мутахассислик, малака, лавозим бўйича ишни ички меҳнат тартибига буйсунган ҳолда тарафлар келишуви, шунингдек меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа меъёрий ҳужжатлар билан белгиланган шартлар асосида ҳак эвазига бажариш хақидаги келишувдир. Меҳнат шартномасининг намунавий шакли мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналар, муассасалар, ташкилотларга (кейинги ўринларда -иш берувчи деб аталадилар) ва ходимларга меҳнат шартномалари тузишда амалий ёрдам бериш мақсадида ишлаб чиқилган.
Ёзма ҳолдаги меҳнат шартномаси доимий ишловчи (номуайян муддатга ишга қабул қилинадиган) ходимлар билан ҳам, муддатли меҳнат шартномаси асосида (беш йилгача бўлган муддатга, ходимлар билан муайян ишни бажариш вақти учун) ишга қабул қилинадиган ходимлар билан ҳам асосий иш жойи бўйича ва ўриндошлик асосида ишловчи ходимлар, ка-саначилар ва бошқалар билан тузилади. Муддатли меҳнат шартномаси (контракт) меҳнат муносабатлари номуайян муддатга белгиланиши мумкин бўлмаган ҳолларда:
- бўлажак ишнинг хусусиятини;
- уни бажариш шартларини;
- ходимнинг манфаатларини ҳисобга олган ҳолда;
- қонунда бевосита назарда тутилган ҳолларда тузилади.
Меҳнат шартномасини тузишда зарур ва қўшимча шартлар кўрсатаб ўтилади. Бунда ходим ва иш берувчи меҳнат шартномасининг тарафлари бўлиб ҳисобланадилар.
Меҳнат шартномасини тузиш ҳақидаги келишувдан олдин қўшимча ҳолатлар (танловдан ўтиш, лавозимга сайланиш ва бошқалар) бўлиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |