Акрам исмоилов қувват усмонов ҳаёт фаолияти


Хавфсизлик техникаси хизмати



Download 1,42 Mb.
bet19/69
Sana24.02.2022
Hajmi1,42 Mb.
#252521
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   69
Bog'liq
hayot faoliyati xavfsizligi o`quv qo`llanma

2.6. Хавфсизлик техникаси хизмати


Ҳар бир корхона ўз имкониятидан келиб чиққан ҳолда меҳнатни муҳофаза қилиш бўлимини ёки хавфсизлик техникаси муҳандиси лавозимидаги штат бирлигини ташкил қилиши шарт. Унинг асосий вазифаси корхонада меҳнат қилаётган ходимларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаси талабларини қандай бажараётганликларини назорат қилишдан иборат.


Жумладан унинг хизмат доирасига қуйидагилар киради:
1. Бўлим бошлиқлари томонидан меҳнатни муҳофаза қилиш қонунларини ва бошқарувчи ташкилотларнинг хавфсизлик техникаси, санитарияси меъёр ва қоидаларини бажариш тўғрисидаги қарорларнинг бажарилишини кузатиб боради, шунингдек, меҳнатни муҳофаза қилиш давлат ташкилоти кўрсатмаларини тўғри бажарилаётганлигини текширади.
2. Корхона ҳаво муҳитининг тоза бўлишига эътибор беради ва шамоллатиш тизимларининг тўғри ишлаётганлигини кузатиб боради.
3. Корхонага замонавий хавфсизлик техникаси воситаларини жорий қилиш чораларини кўради.
4. Бўлим бошлиқлари томонидан "Корхонада ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган бахтсиз ҳодисаларни текшириш ва ҳисобга олиш" ҳақидаги қарорнинг бажарилаётганлигини кузатиб боради.
5. Корхонанинг ҳамма бўлимларида хавфсизлик техникаси тавсияномасини ўз вақтида ва сифатли ўтказиш чора-тадбирларини амалга оширади.
Хавфсизлик техникаси муҳандисининг асосий эътибор бериши зарур бўлган объектларидан бири-техник ечимларнинг лойиҳа ҳужжатларида тўғри ҳал килинишини назорат қилишдан иборат. Чунки муҳофаза қилиш асосий чора-тадбирлари ва хавфсизлик техникасининг умумий масалалари ана шу ҳужжатларда ҳал қилинади. Мазкур ҳужжатларни қабул қилиш вақтида хавфсизлик техникаси муҳандисининг қатнашиши шарт ва бу корхона раҳбари томонидан буйруқ билан асосланади. Умуман хавфсизлик техникаси муҳандиси корхоналарни режалаштириш, қайта ташкил қилишда, санитария-маиший хоналар ташкил этиш ишларида, турли хил машина ва механизмларини ўрнатишда, янги технологик машина ва механизмлар, технологик тармоқларни йиғиш ва ўрнатиш ишларида қатнашиши керак. Хавфсизлик техникаси муҳандиси назоратчи сифатида корхонада тузилган ҳар хил комиссиялар аъзоси сифатида қатнашиши керак. Масалан, янги қурилган ёки қайта жиҳозланган объектларни, янги ўрнатилган ёки таъмир қилинган жиҳозларни қабул қилишда, муҳандис-техник ходимларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги билимларини текширишда, ходимларни аттестациядан ўтказиш ва бошқаларда иштирок этиши зарур.
Бундан ташқари хавфсизлик техникаси муҳандиси меҳнатни муҳофаза қилишга қаратилган масалаларни муҳокама қилишда қатнашибгина қолмасдан, қабул қилинган қарорларни режалаштириб, амалга ошириш чора-тадбирларини кўради.
Унинг бажариши зарур бўлган вазифалари қаторига яна қуйидагиларни киритиш мумкин:
- ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган бахтсиз ҳодисаларни ҳисобга олиш, уларни келтириб чиқарган сабабларни таҳлил қилиш ва бахтсиз ҳодисанинг қайтарилмаслик чора-тадбирларини кўриш;
- бахтсиз ходисалар ва касб касалликларини камайтириш шароитларини яхшилаш учун ажратилган маблағларнинг ўзлаштирилиши ҳақида ҳисобот тузиш;

  • корхонадаги меҳнатни муҳофаза қилиш масалаларини таҳлил қилиш ва раҳбар ходимларга ўз мулоҳазаларини билдириш;

- тегишли бўлим ва хизматчилар олдига ходимларни хавфли ва зарарли омиллар таъсиридан муҳофаза қилиш талабларини қўйиш;
- бўлимларга меҳнатни муҳофаза қилиш масалаларида ва иш шароитини яхшилаш чора-тадбирларини ишлаб чиқишда ёрдам кўрсатиш;
- бўлимларда ишлаб чиқилган меҳнатни муҳофаза қилиш режаларини умумий корхона режасига киритиб, умумлаштириш ва уларни амалга ошириш чора-тадбирларини кўриш.
Хавфсизлик техникаси муҳандиси ходимлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича уларни ўқитади ва йўриқномалардан ўтказади. Шунинг учун у кадрлар тайёрлаш бўлими билан биргаликда ходимларни мақсадли курсларда ўқитиш ишларини ташкил қилади, меҳнатни муҳофаза қилиш хоналари, бурчаклари ва витриналари ташкил қилади. Хавфсизлик техникаси қоида ва меъёрларини ташвиқот қилиш мақсадида маърузалар уюштиради, плакатлар сотиб олади ва уларни тарқатади, хавфсизлик техникасининг огоҳлантирувчи ёзувларини ва белгиларини керакли ерларга ўрнатади.
Иш берувчи ходимларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқишини таъминлаши ва уларнинг билимларини текшириб туриши шарт.
Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқувдан, йўл-йўриқдан ўтмаган ва билимлари текширилмаган ходимларни ишга қўйиш таъқиқланади.
Меҳнатни муҳофаза қилиш мутахассиси сифатида хавфсизлик техникаси муҳандиси янги ишга кираётганларни кириш йўриқномасидан ўтказади ва уларга меҳнатни мухофаза қилиш қоида ва нормаларини тушунтиради.



Download 1,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish