Акрам исмоилов қувват усмонов ҳаёт фаолияти


Меҳнатни муҳофаза қилишнинг номенклатура чора-тадбирлари



Download 1,42 Mb.
bet18/69
Sana24.02.2022
Hajmi1,42 Mb.
#252521
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   69
Bog'liq
hayot faoliyati xavfsizligi o`quv qo`llanma

2.5. Меҳнатни муҳофаза қилишнинг номенклатура чора-тадбирлари


Касаба уюшмаси низомига асосан ФЗКУ воситачилигида ҳар йили маъмурият (биринчи раҳбар) билан ходимлар ўртасида ўзаро меҳнат муносабатлари тўғрисида жамоат битими тузилади. Бу битимда ходимларнинг меҳнат қилиши, маданий, маиший дам олиши борасидаги тадбирлар ҳақида келишиб олинади. Унда меҳнатни муҳофаза қилиш чора-тадбирлари, меҳнат шароитини яхшилаш масалалари ҳам ҳисобга олинади ва бу масалалар маълум тартибга келтирилиб, меҳнатни муҳофаза қилишнинг номенклатура чора-тадбирлари сифатида битимга тиркаб қўйилади.


Номенклатура чора-тадбирлари режасини, касаба уюшмаси қўмиталари билан келишган ҳолда маъмурият ходимлари тузади. Унга ушбу корхона айни пайтдаги меҳнат шароити, касб касалликлари ва корхонадаги инсон организмига таъсир қилувчи зарарли омилларнинг мавжудлиги асос қилиб олинади. Бу режа касаба уюшмаси билан келишилгандан кейин ходимларнинг умумий мажлисида муҳокама қилинади.
Номенклатура чора-тадбирларга асосан иш шароитини яхшилаш чора-тадбирлари киритилиб, улар қуйидаги омиллардир:
Мўътадил ёритиш, санитария-маиший хоналар ҳолатини яхшилаш, махсус кийим-бош ва оёқ кийимларини вақтида сифатли таъмир қилиш, меҳнатни муҳофаза қилиш хоналари, бурчаклари ва кўргазмалари ташкил қилиш ва бошқалар.
Номенклатура чора-тадбирлари иш битимига киритилганлиги ва ходимларнинг умумий мажлисида тасдиқлангани сабабли, улар бажарилиши шарт бўлиб қолади ва бу ҳақда маъмурият ходимларига ахборот бериб туради. Бунга сарфланадиган маблағ корхонанинг асосий фондидан олинади. Меҳнатни муҳофаза килиш номенклатура чора-тадбирларига ажратилган маблағлардан бошқа мақсадларда фойдаланиш мутлақо таъқиқланади.
Бундай чора-тадбирлари ҳар бир корхонада ўтказилиши лозим бўлган ва бу корхоналарнинг бош режасига киритилган. Мазкур режага корхона жойлашган майдонларни ободонлаштириш, хизматчилар яшайдиган минтақалар ҳолатини яхшилаш, корхона ташқи кўриниши ҳамда унга туташувчи йўл ва йўлаклар ҳолатини яхшилаш, барча ҳудудларни кўкаламзорлаштириш масалалари кирадики, булар туман, вилоят миқёсида ҳисобга олинади ва унга маълум миқдорда маблағ ажратилади.
Номенклатура чора-тадбирлар қаторида ходимнинг соғлиғига салбий таъсир қиладиган омилларни эътиборга олиш ҳам жуда муҳим аҳамиятга эга. Шу сабабдан соғлиги ҳолатига кўра енгилроқ ёки ноқулай ишлаб чиқариш омилларининг таъсиридан холи бўлган ишга ўтказишга муҳтож ходимларни иш берувчи, номенклатуранинг розилиги билан, тиббий хулосага мувофиқ вақтинча ёки муддатини чекламай, ана шундай ишларга ўтказиши лозим бўлади.
Иш билан боғлиқ ҳолда меҳнатда мажруҳ бўлганлиги ёки соғлиғига бошқача тарзда шикаст етказилганлиги муносабати билан вақтинча камроқ ҳақ тўланадиган ишга ўтказилган ходимларга уларнинг соғлиғи шикастланганлиги учун жавобгар бўлган иш берувчи аввалги иш ҳақи билан янги ишда оладиган иш ҳақи ўртасидаги фарқни тўлайди. Бундай фарқ меҳнат қобилияти тиклангунга қадар ёки ногиронлиги белгилангунга қадар тўланади.
Ходим иш жараёнида ўзининг ҳаёти ёки соғлиғига таҳдид солувчи ҳолатлар юзага келиб қолганлиги тўғрисида иш берувчига дарҳол хабар қилиши лозим. Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этилишини текшириб бориш ва назорат қилиш билан шуғулланувчи органлар ана шу ҳолатларни тасдиқлаган тақдирда иш берувчи бу ҳолатларни бартараф этиш чораларини кўради. Агар зарур чоралар кўрилмаса, ходим ўзининг ҳаёти ёки соғлиғига таҳдид солувчи ҳолатлар бартараф этилгунга қадар тегишли ишни бажаришни рад этишга ҳақли эканлиги МК 219 - моддада белгилаб қўйилган. Ана шу давр мобайнида ходимнинг ўртача иш ҳақи сақланади.



Download 1,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish