Акциз солиғини ҳисоблаш ва буджетга ўтқазиш



Download 28,05 Kb.
bet1/3
Sana25.02.2022
Hajmi28,05 Kb.
#275025
  1   2   3
Bog'liq
солиғини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби


Акциз солиғини ҳисоблаш ва буджетга ўтқазиш
Акциз тўланадиган товарлар олувчига жўнатилган (топширилган) кун, акциз тўланадиган товарларга доир солиқ солинадиган операциялар амалга оширилган санадир.
Гаровга қўйилган акциз тўланадиган товарлар гаровга қўювчи томонидан топширилган тақдирда, гаров нарсасига бўлган мулк ҳуқуқи ўтган сана гаровга қўювчи учун реализация қилиш обороти амалга оширилган санадир.
Акциз солиғининг ставкалари мутлақ суммада (қатъий) белгиланган акциз тўланадиган товарлар бўйича солиқ солинадиган база акциз тўланадиган товарларнинг натурада ифодаланган ҳажми асосида аниқланади.
Акциз солиғининг ставкалари фоизларда (адвалор) белгиланган ишлаб чиқарилаётган акциз тўланадиган товарлар бўйича, реализация қилинган акциз тўланадиган товарларнинг акциз солиғи ҳамда қўшилган қиймат солиғи киритилмаган қиймати солиқ солинадиган базадир.
Товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинадиган даромадга солиқ қонунчилигида тутилган ҳолларда тузатиш киритиш кўрсатилган ҳоллар юз берган солиқ даврида амалга оширилади.
Акциз тўланадиган товарлар экспортини тасдиқловчи ҳужжатлар қуйидагилардир:
Экспорт қилинадиган акциз тўланадиган товарларни етказиб бериш учун тузилган контракт.
Товарларни экспорт режимида чиқаришни амалга оширувчи божхона органининг белгиси қўйилган божхона юк декларацияси.
Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидаги ўтказиш пунктида жойлашган божхона органининг товарлар тайинланган мамлакатга жўнатилганлигини тасдиқловчи белгиси қўйилган товарга илова қилинадиган ҳужжатлар.
Акциз тўланадиган товарлар олинаётганда ёки Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига импорт қилинаётганда, агар мазкур товарлардан кейинчалик акциз тўланадиган товарлар ишлаб чиқариш учун хом ашё сифатида фойдаланилган бўлса, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тўланган акциз солиғи суммаси чегириб ташланади.
Акциз тўланадиган товар (хом ашё) етказиб берувчилар мазкур товар (хом ашё) бўйича акциз солиғи суммасини ҳисобварақ-фактурада ажратиб кўрсатишлари керак. Олинаётган акциз тўланадиган товар (хом ашё) бўйича акциз солиғи суммаси ҳисобварақ-фактурада ажратиб кўрсатилмаган бўлса, акциз солиғининг мазкур суммаси чегириб ташланмайди.
Чегирма солиқ даврида реализация қилинган акциз тўланадиган товарлар ҳажмига тўғри келадиган акциз тўланадиган товар (хом ашё) ҳажмидан келиб чиққан ҳолда аниқланган акциз солиғининг ҳисобварақ-фактурада ёки божхона юк декларациясида кўрсатилган суммасига нисбатан амалга оширилади.
Қайта ишлашга берилган хом ашё ва материаллардан тайёрланган акциз тўланадиган товарлар топширилаётганда ҳам қайта ишлашга берилган акциз тўланадиган хом ашё ва материалларнинг мулкдори акциз солиғи тўлаганлигини тасдиқлаши шарти билан қўлланилади.
Солиқ даври қуйидагилардир:
Микрофирмалар ва кичик корхоналар учун - йил чораги.
Микрофирмалар ва кичик корхоналар жумласига кирмайдиган солиқ тўловчилар учун - бир ой.
Акциз солиғининг ҳисоб-китоби солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органларига:
Акциз солиғи тўловчилар бўлган микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан - йилнинг ҳар чорагида солиқ давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай.
Микрофирмалар ва кичик корхоналар жумласига кирмайдиган солиқ тўловчилар томонидан - ҳар ойда солиқ давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай тақдим этилади.
Солиқ қонунчилигига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган акциз солиғи суммаси бюджетга қуйидаги муддатларда тўланади:
Жорий ойнинг 13-кунидан кечиктирмай - жорий ойнинг биринчи ўн кунлиги учун.
Жорий ойнинг 23-кунидан кечиктирмай - жорий ойнинг иккинчи ўн кунлиги учун.
Келгуси ойнинг 3-кунидан кечиктирмай - ҳисобот ойининг қолган кунлари учун.
Импорт қилинаётган акциз тўланадиган товарлар божхона расмийлаштирувидан ўтказилган сана уларга доир операция амалга оширилган санадир.
Импорт қилинадиган товарлар бўйича акциз солиғини тўлаш божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда амалга оширилади.
Акциз маркалари билан тамғаланиши лозим бўлган импорт қилинадиган акциз тўланадиган товарлар бўйича акциз солиғи акциз маркалари олингунига қадар тўланади.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқариладиган, шунингдек унинг божхона ҳудудига импорт қилинадиган тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда акциз маркалари билан тамғаланиши шарт.

Download 28,05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish