Акциядорлик тижорат банки «Қишлоқ қурилиш банк»нинг Навоий минтақавий филиали тўғрисида



Download 67,5 Kb.
bet2/4
Sana21.02.2022
Hajmi67,5 Kb.
#32765
1   2   3   4
Bog'liq
13c2f427faa979a2a6120e9712df9ea9

2. Филиал маблағлари

  1. Филиал маблағлари Филиалнинг ўз маблағларидан, Банк томонидан берилган маблағлар ва жалб қилинган бошқа маблағлар ҳисобидан таркиб топади.

3. Мижозлар манфаатларини таъминлаш

  1. Филиал хизматидан фойдаланиш тўғрисидаги қарорни мулкчилик шаклидан катъи назар корхоналар, ташкилотлар ва тадбиркорлик субъектлари ҳамда жисмоний шахслар мустақил қабул қиладилар.

  1. Мижозларнинг пул маблағлари, омонатлари ўзаро шартномалар асосида қабул қилинади (берилади), ҳисоб-китоб қилиб борилади ва бир ҳисобварақдан бошқа ҳисобвараққа ўтказилади.

  1. Филиал ўз зиммасига олинган мажбуриятларни ўз вақтида ва тўла-тўкис бажаришга доимо тайёр бўлиши лозим.

  2. Филиалнинг иқтисодий меъёрларга риоя этиши ва ўз шартномавий мажбуриятларини бажариши Банк томонидан назорат қилиб борилади.

4. Филиалнинг кредит ресурслари

  1. Филиалнинг кредит ресурслари Банкнинг муддатли, муддатсиз, фоизли ёки фоизсиз асосда Филиалга берилган ресурслари, молиявий ёрдам сифатидаги маблағлари, мижозлардан муддатли ва муддатсиз жалб қилинган, бошқа банк ва кредит муассаларидан жалб этилган бошқа маблағлар, операция куни мобайнида тақсимланмаган фойда ҳамда кўзда тутилмаган бошқа маблағлар ҳисобига шаклланади.

5. Филиал операциялари

  1. Филиал Банк Уставида назарда тутилган барча банк операцияларни амалга ошириш ҳуқуқига эга. Жумладан:

  • жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳисобварақларини очиш ва юритиш, ҳисобварақлар бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш;

  • юридик ва жисмоний шахслардан депозит ва омонатларни жалб этиш;

  • маблағ эгаси ёки маблағни тасарруф этувчи билан тузилган шартномага биноан пул маблағларини бошқариш;

  • кредитларнинг қайтарилиши, фоизлилиги ва муддатлилиги шарти билан ўз маблағлари ва жалб қилинган маблағлар ҳисобидан ўз номидан кредитлар бериш;

  • чет эл валютасини нақд пул ва нақд бўлмаган пул шаклларида юридик ҳамда жисмоний шахслардан қонунчиликда белгиланган тартибда сотиб олиш ва уларга сотиш;

  • чеклар, тўлов ва ҳисоб-китоб ҳужжатларини инкассация қилиш;

  • учинчи шахс номидан мажбуриятларининг бажарилиши бўйича Банк розилиги билан кафолат бериш;

  • қимматли қоғозлар харид қилиш, сотиш, ҳисобини юритиш ва уларни сақлаш, мижоз билан тузилган шартномага биноан қимматли қоғозларни бошқариш, қимматли қоғозлар билан бошқа операцияларни бажариш;

  • Банк фаолияти юзасидан маслаҳат ва ахборот хизмати кўрсатиш;

  • жисмоний ва юридик шахсларга ҳужжатлар ва бошқа бойликларни сақлаш учун махсус бинолар ёки улар ичидаги пўлат сандиқларни ижарага бериш;

  • молиявий лизинг ва факторинг хизматларини кўрсатиш;

  • халқаро банк амалиётига мувофик, Банк лицензиясида махсус кўрсатилган бошқа операцияларни бажариши мумкин.

  1. Кредит ва бошқа актив амаллар бўйича фоиз ставкалари ва банк операцияларини бажарганлик учун воситачилик ҳақи миқдорини Филиал мижоз билан тузиладиган шартномалар асосида ва Банкнинг кредит сиёсати ҳамда ўрнатилган тарифларга мувофиқ белгиланган тартибда белгилайди.

  2. Филиал :

  • Филиал маблағлари ёки кредитлари иштирокида амалга ошириш мўлжалланаётган объектлар қурилиши, уларни кенгайтириш, реконструкция қилиш ва техник қайта жиҳозлаш бўйича лойиҳа қарорларини белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилишини талаб қилиш;

  • кредит шартномасида назарда тутилган мажбуриятлар бузилса, шартномага мувофиқ кредит беришни тўхтатиш ва берилган кредит суммаларини муддатидан олдин ундириб олиш;

  • ҳисобот маълумотлари нотўғри берилган ёки бухгалтерия ҳисоби яхши олиб борилмаганлиги аниқланган ҳолларда мижозларга кредит беришни ва ҳисоб-китоб касса хизматини шартномада белгиланган тартибда тўхтатиш;

  • Банкдан олган кредитларини ўз вақтида қайтариш (тўлаш) мажбуриятини бажармаётган қарздорларни «тўловга қобилиятсиз» деб эълон қилиш ва бундай қарздорларни қонунчиликда белгиланган тартибда «банкрот» деб топишни сўраб, хўжалик судида даъво қўзғатиш;

  • қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


Download 67,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish