Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Рус ва ўзбек тилларидаги тиббиёт соҳаси терминларининг шаклланиши, лотин тили асосида ўзлашма қатлами деривацион ва семантик хусусиятлари таҳлили бўйича олинган илмий натижалар ҳамда амалий таклифлар асосида:
тиббиёт терминларининг мураккаб тизимлардан бири сифатида шаклланиш манбалари, структур-семантик тавсифи, терминологик майдони, лисоний шакли, дефиницияси ва мураккаб тузилиши каби лингвистик мақомларига оид хулосалардан Эрасмус+ дастурининг ICM, KA-107 - International Credit Mobility between European Union and Uzbekistan HEIs, through staff and student mobility exchange projects between Uzbekistan State University of World Languages and Ruhr University Bochum (Germany) -
2020-1-DE01-KA107-005433- (Eвропа Иттифоқи ҳамда Ўзбекистон олий таълим муассасалари ўртасида халқаро тажриба алмашинуви доирасида Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ҳамда Бохумдаги Рур университети (Германия) ўртасидаги кредит сафарбарлиги) лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг
2022 йил 12 сентябрдаги IRD/22-сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳа доирасида яратилган ўқув қўлланмалар тиббиёт терминологиясига оид янги илмий далиллар билан бойитилган;
лотин тилидан рус ва ўзбек тилига ўзлашган тиббиёт терминларининг лингвистик хусусиятлари ва статистик таҳлили натижаларидан Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институтида 2017-2020 йиллар давомида бажарилган “ФЗ – 2016 – 098165532 рақамли “Қорақалпоқ тилининг янги алфавити ва имло қоидаларига мувофиқ она тили ва адабиётини ривожлантириш методикаси” мавзуидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоқ филиалининг 2022 йил 30 мартдаги 78-сон маълумотномаси). Натижада, рус ва ўзбек тилига ўзлашган лотин тиббиёт терминларини қорқалпоқ адабий тилига киритиш масалалари бўйича тадқиқотда берилган илмий тавсиялардан фойдаланилган;
ўзлашма тиббиёт терминларида семантик трансформация усуллари ҳамда ўзлашма терминлар тил қатламида семантик ўзгариш, маънонинг торайиши, кенгайиши, маъно кўчиши билан боғлиқ ҳодисаларга оид хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Тожик маданияти марказида бажарилган 69-05/34-рақамли “Миллатлараро тотувлик барқарорлик омили ва халқаро тинчлик гарови, бугунги жамиятимизнинг ички ва ташқи сиёсатининг асоси” мавзуидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Тожик маданияти марказининг 2022 йил
28 октябрдаги 7-сон маълумотномаси). Натижада, республикамиз тиббиёт олий таълим муассасалари таълим жараёни тиббиёт соҳасига оид терминлар тараққиётида лотин тилининг муҳимлигига доир маълумотлар билан бойиган.
Do'stlaringiz bilan baham: |