“Ўйин қоидалари” ва Регламент талабаларига қатъий риоя қилиш;
Мусобақа учун ҳакамликка тайинланганда учрашувга етиб келишнинг Регламентда
ҳамда ЎФА белгилаган муддатларига қатъий амал қилиш;
стадион шароитларини учрашув олдидан текшириш қоидаларига риоя қилиш;
ҳакамлик бўйича ҳужжатларнинг тўғри тўлдирилиши ва уларни ЎзФҲМга ўз вақтида
тақдим этилишини таъминлаш;
ҳакамлик фаолиятини амалга оширишда яхши жисмоний ҳолатда бўлиш;
белгиланган намунадаги ҳакамлик формасига ва зарур техник воситаларга эга бўлиш;
Шартнома муддати давомида Ўзбекистон ҳудудидаги Регламентда кўрсатилмаган мусобақалар, ўртоқлик учрашувларини бошқаришга шахсан чақирилганда ЎзФҲМнинг маъсул ходимини телефон ёки алоқанинг бошқа воситалари ёрдамида олдиндан огоҳлантириш ҳамда ЎзФҲМнинг розилиги билан мазкур мусобқаларда фаолият юритиш.
2.6. Ҳакам фаолияти учун ҳақ олишда Регламент асосида ўтказиладиган ва ЎзФҲМга ҳакамлик билан таъминлаш юклатилган мусобақалар учун бутун профессионал потенциалини тақдим этиши, ушбу Шартномада белгиланган мажбуриятларини сидқидилдан бажаришга тўсқинлик қилувчи ёки футбол манфаатларига зиён етказиши мумкин бўлган барча хатти-ҳаракатлардан тийилади.
2.7. Ҳакам ҳамда унинг оила-аъзолари пул маблағларини олиш билан боғлиқ меҳнат, фуқаролик ва бошқа ҳуқуқий муносабатларда бўлишига, Мусобақада иштирок этувчи футбол клублари, ушбу клубларнинг тижорат тузилмалари билан алоқа қилишига йўл қўйилмайди (профессионал футбол клублари қошидаги болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ва академияларидаги мураббийлик-педагогик илмий-методик фаолият бундан мустасно).
2.8. Мусобақалардан ташқари ҳакамлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ бошқа хавфларни суғурталаш Ҳакамнинг шахсий маблағлари ҳисобидан мустақил равишда бажарилади.