Академияси ҳУҚУҚбузарликлар профилактикаси мутахассислиги


Тадқиқотнинг долзарб вазифалари



Download 1,27 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/40
Sana04.11.2022
Hajmi1,27 Mb.
#860500
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   40
Bog'liq
Олмуродов

Тадқиқотнинг долзарб вазифалари
. Бугунги ҳуқуқбузарликлар 
профилактикасига оид таълимотларнинг асосий вазифаларидан яна бири, 
ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш таркибий тузилмаларининг фаолиятида 
қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлашга қаратилган 
илғор назарий билимларни ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга етказиб беришдан 
иборатдир. Бу соҳада ички ишлар органлари профилактика хизмати фаолиятини 
тартибга солувчи қонун ҳужжатларини тадқиқ қилиш, мавжуд ҳуқуқий бўшлиқ 
ва зиддиятларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этишга хизмат қиладиган 
қонун нормаларини ишлаб чиқиш бугунги кунда ушбу тадқиқотнинг асосий 
вазифаларидан ҳисобланади. 
Ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикасига оид 
таьлимотларнинг олдида турган вазифалардан бири ушбу хизматнинг барча 
йўналишдаги фаолиятида инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга қара-
тилган янги илғор педагогик ва ахборот технологияларига асосланган 
билимларни ишлаб чиқиш, такомиллаштириш ва бойитишдир. Бу борада ушбу 
фан, аввало ўзбек халқининг авлоддан-авлодга ўтиб келаётган юксак 
маънавиятига оид таълимотлар ва ривожланган давлатлардаги илғор 
тажрибаларни тадқиқ қилган ҳолда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини 
таъминлаш борасида замон талабларига жавоб берадиган назарий билимларни 
ишлаб чиқиши керак. 
Ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикасига оид 
таьлимотларнинг олдида турган навбатдаги вазифа жамиятда ҳуқуқий 
маданиятни юксалтириш борасида назарий билимларни янада такомиллаш-
тиришдир.
Ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикасига оид 
таьлимотларнинг долзарб вазифаларидан яна бири республикамизда 
демократик ҳуқуқий давлат ҳамда адолатли фуқаролик жамияти барпо 




этилаётган бугунги кунда барча давлат органлари қаторида ички ишлар орган-
лари, хусусан профилактика хизмати фаолиятини демократлаштириш ва 
очиқлигини 
таъминлашга 
хизмат 
қиладиган 
назарий 
билимларни 
шакллантиришдир. Бу борада ҳам ушбу фан биринчи навбатда амалдаги қонун 
ҳужжатлари, қолаверса ўзбек халқининг қадриятлари, менталитети, 
шунингдек ривожланган давлатларнинг бу соҳадаги илғор тажрибасини 
тадқиқ қилган ҳолда ички ишлар органлари профилактика хизмати фаолиятига 
босқичма-босқич демократик ва очиқлик принципларини жорий этиб боришни 
таъминлайдиган назарий билимларни шакллантириш ҳамда амалиётга етказиб 
бериш зарур. 
Ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикасига оид 
таьлимотларнинг долзарб вазифаларидан яна бири жамиятда жамоат тартиби 
ва 
фуқаролар 
хавфсизлигини, 
ҳуқуқбузарликлар 
профилактикасини 
таъминлаш соҳасида давлат органлари, хусусан ҳуқуқбузарликларнинг олдини 
олиш хизмати билан ички ишлар органлари соҳавий хизматлари, ҳуқуқни 
муҳофаза қилувчи ва бошқа давлат органлари ҳамда фуқаролик жамияти 
институтларининг самарали ҳамкорлигини ташкил этишга хизмат қиладиган 
назарий билимларни янада бойитишдир. 
Maрказий Осиёдан етишиб чиққан олимлар, мутаффаккурлар яратган 
фан ва маданиятнинг барча соҳаларига тааллуқли нодир асарлар,қимматбаҳо 
фикр ва мулоҳазалар, хусусан, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ҳақидаги 
қарашлар ҳозирги кунда ҳам жаҳон ҳалқлари криминалогик таьлимотларини 
бойитиб, жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузқрликларни олдини 
олишга хизмат қилмоқда. 

Download 1,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish