3
3
КИРИШ
Ўзбекистон тарихи ва келажаги буюк давлат. Тарих зарварақлари шуни
гувоҳлик берадики, бизнинг тарихимиз ҳар замон илм-маърифатнинг,
маънавий ҳаётнинг унитилмас бешикларидан бўлиб келган. Бу ерда давлат ва
ҳуқуқнинг пайдо бўлиш қонуниятларига оид ғоя ва қарашлар биринчилардан
бўлиб шаклланди. Унитилмас мозий шуни гувоҳлик берадики, ҳозирги
Ўзбекистон
ҳудудида
улкан
давлатлар, уларнинг
давлат-ҳуқуқий
институтлари, ҳуқуқ тизимлари мавжуд бўлган. Юртимиз тарихи давлат ва
ҳуқуқнинг барча шаклларига оид кўпгина ибратли мисолларни қайд этиб, бу
ерда ривожланган ҳуқуқий тизим мавжуд бўлганлигини кўрсатади. Бизни
эндиги вазифамиз улкан тарихий манбаларга таянган холда, истиқлолимиз
мустақиллигимиз мустаҳкам қарор топган экан, халқимиз босиб ўтилган йўл
ва унинг барча йўналишлари, тараққиёт босқичларини юзага чиқариш
мақсадида тарихимизнинг турли соҳаларини атрофлича ҳақиқий таҳлил
қилиб, қайта ўрганиб чиқишимиз лозим. Мустақиллик йилларида ҳуқуқий
таьлимотларни тарихан ўрганиш борасида талай ишлар қилинди. Тарих ва
маданиятимизга оид кўплаб бирламчи манбалар нашр этилди.
Шуни такидлаб ўтиш ўринлики, истиқлолнинг илк йилларида барча
соҳалар қатори ҳуқуқбузарликлар профилактикасини таьминлашнинг ўзига
ҳос тизими шаклланди ҳамда замон талаблари асосида йўлга қўйилди. 2022
— 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси
тўғрисидаги Президентимизнинг Фармонида ҳам 7 та йўналиш ва 100 та
мақсад келтирилган бўлиб, айнан
16-мақсад: Жамоат хавфсизлигини
таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг содир этилишига сабаб бўлган
шарт-шароитларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этишнинг
самарали тизимини яратиш деб номланади.
Хусусан,
Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизимини сифат жиҳатидан янги
босқичга олиб чиқиш.
Жамоат тартибини сақлаш бўйича патруллик хизмати фаолиятини
тубдан
такомиллаштириш,
шу
жумладан
замонавий
ахборот
4
4
технологияларини жорий этган ҳолда фуқарони ички ишлар бўлимига
текшириш учун олиб бориш амалиётидан воз кечиш.
Йўл инфратузилмасини такомиллаштириш ва хавфсиз ҳаракатланиш
шароитларини яратиш орқали йўлларда авария ва ўлим ҳолатларини
қисқартириш, шу жумладан ҳаракатни бошқариш тизимини тўлиқ
рақамлаштириш ва жамоатчиликнинг ушбу соҳадаги ишларда кенг
иштирокини таъминлаш.
1
Шу ўринда муҳтарам Президентимизнинг қуйидаги гапларини эслаб
ўтишимиз ўринли. “Менинг асосий талабим – одамларни тушуниш, уларнинг
қувончу ташвишлари билан яшаш, ён-атрофдаги вазиятга оддий халқнинг
кўзи билан қараш ва баҳо бериш, эл-улусдан ажралиб қолмаслик керак.
Шундагина ҳудуд ёки тармоқни бошқариш ва муҳим қарорлар қабул
қилишда аниқ самара бўлади.
Ҳар бир раҳбарнинг фаолият мезони – бу халқнинг орзу-умидларини
ўзи учун асосий мақсад қилиб, уларни изчиллик билан рўёбга чиқаришдан
иборат”.
2
Марказий Осиё мамлакатларида янги динларнинг кириб келиши минг
йилдан ортикрок давр мобайнида ҳуқуқбузарликлар профилактикасига оид
янги ғоя ва қарқшларнинг шаклланиши ва ривожланишига замин яратди.
Маълумки,
Do'stlaringiz bilan baham: