Демократия, ижтимоий адолат ва фуқаролик жамияти «Демократия» ва «ижтимоий адолат» тушунчаларининг ўзаро
уйғунлиги. «Ўзбекистон — демократик ва ижтимоий адолатли жамият»
тезисининг моҳияти. Ўзбекистонда барпо этилаётган адолатли жамият
асослари: ижтимоий ҳимоя, давлатнинг кучли ислоҳотчилик сиёсати.
Марказий давлат органлари вазифаларининг маҳаллий ҳокимият ва ўзини ўзи
бошқариш органларига босқичма-босқич ўтиши.
«Халқ давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаидир» тезисининг изчил
амалга оширилиши. Ҳар бир фуқаро эркининг ва эркин яшаш ҳуқуқининг
давлат томонидан кафолатланиши; инсон ва жамият фаровонлиги, давлат бош
ислоҳотчи ва жамиятнинг уюштирувчи, ташкил этувчи органи эканлиги.
«Халқ ҳам бевосита, ҳам ўз вакиллари орқали давлат ҳокимиятини амалга
оширишда тўлиқ имкониятга эга» ғоясининг сиёсий мазмуни. “Халқ давлат
идораларига эмас, балки давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак”
деган ғоянинг аҳамияти.
Мамлакатни
ижтимоий-иқтисодий
ривожлантириш
дастурлари
ижросига оид парламент назорати. Парламент назоратининг асосий
шакллари: парламент сўрови, парламент эшитуви, депутат сўрови.
Демократия ва ҳокимият тақсимоти. «Сиёсий партия» тушунчаси.
Сиёсий партияларнинг ташкил топиши. Сиёсий партиялар фаолиятининг
ҳуқуқий асослари. Сиёсий партиялар фаолиятини молиявий таъминлаш
масалалари. Сиёсий партиялар матбуоти. Сайлов тизимида сиёсий
партияларнинг ўрни. Ўзбекистонда кўппартиявийлик тизимининг жорий
этилиши. Халқ ҳокимиятчилиги қарор топишида сиёсий партияларнинг
аҳамияти.
Давлат бошқарувини янгилаш ва демократлаштириш ҳамда мамлакатни
модернизация қилишда сиёсий партиялар ролини кучайтириш. Сиёсий
партиялар ва жамият тизимлари. Сиёсий партиялар мафкураси.
Сиёсий партияларнинг фракциялари. Ўзбекистон Республикаси Олий
Мажлиси Қонунчилик палатасига сайловларда энг кўп ёки тенг миқдордаги
депутатлик ўрнини қўлга киритган сиёсий партия. “Экоҳаракат”.
Жамоатчилик назорати. Сиёсий мухолифат. Электорат.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги
“Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини
тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига
мувофиқ очилган “Президентнинг халқ қабулхоналари” фаолиятини самарали
ташкил этиш, қабулхоналарга келиб тушаётган мурожаатлар билан ишлашда
замонавий услубларнинг жорий этилиши. Ўзбекистон Республикаси
Президентининг “Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий
тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2017 йил 2
декабрдаги Фармони ва “Фуқаролар эмас, ҳужжатлар ҳаракатланади” деган
ғоянинг аҳоли турмуш фаровонлигини оширишдаги аҳамияти.