Академик лицейларда ўқув-тарбиявий жараён самарадорлигини оширишда янги ахборот технологияларнинг роли


-расм. Тармоқланган дастур таркибий схемасиниг фрагменти (қисми)



Download 94 Kb.
bet2/3
Sana11.06.2022
Hajmi94 Kb.
#655092
1   2   3
2-расм. Тармоқланган дастур таркибий схемасиниг фрагменти (қисми)
(Рақамлар ўқув материалининг қисми, харфлар жавоб вариантлари.)

Бундай дастурда ўқийдиган хар бир талаба ўзи учун энг мақбул бўлган ўзлаштириш йўлини танлаб олади, уларнинг барчаси турли вақтларда бўлса ҳам бир хил билим ва тажибага эга бўладилар. Хатоларга йўл қўймаган талаба қисқа вақт ичида жуда кўп ахборотни ўзлаштириши мумкин. Демак, тармоқланган дастур ўқитишни табақалаштириш ва якка тартиблаштиришга жуда катта имконият беради. Чизиқли ўргатувчи дастурлардан дастлабки машғулотларда бериладиган ахборотни ўзгартиришда, тармоқланган дастурлардан эса талабалар фанга оид ўқув материалини маълум даражада ўзлаштирганларидан сўнггина фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Лекин, хозиргача ўқитувчи (ўргатувчи) ўқув дастурларини тузиш технологияси етарли даражада тадқиқ этилмаган.


Хозирги кунда академик лийей ва Касб Хунар Коллежида информатика фанини ахборотлаштириш бўйича тадқиқотлар олиб борилмоқда.
Рейтинг тизимининг психологик-педагогик асослари.

Педагогик инновациялар маркази бошлиғи:


доц. в.б. Қ. Ишматов
«Рейтинг» атамаси инглизча «reating»-«индивидуал коэффициент, баҳо, шкала маъносини англатади ва талабалар билимини баҳолаш усули маъносида қўлланилмоқда. Бу тизимда баҳолашниг асосини шахснинг ютуқларга эришиш, муваффақиятга табиий интилишидан ва эҳтиёжидан фойдаланиш ташкил этади. АҚШда таълим тизимсини такомиллаштиришга доир қарашлари катта аҳамиятга эга бўлган А. Маслоу бўйича эҳтиёжлар иерархиятси (тартиби) физиологик эҳтиёжлардан бошланади. Шундан кейин хавфсизликка эҳтиёж, ижтимоий алоқаларга эҳтиёж, сўнгра ўз- ўзини ҳурмат қилишга эҳтиёж пайдо бўлади. Ўз- ўзини ҳурмат қилишга эҳтиёж ютуқларни қўлга киритишга, ўзининг тан олинишига, бошқаларнинг уни маъқуллашига эҳтиёжини ўз ичига олади. Олий эҳтиёж- ўзининг кераклигини билиш- ўзининг шахсий имкониятлари ва қобилиятларини рўёбга чиқариш, буларни тушуниш ва идрок қилиш эҳтиёжларидан иборат..
А. Маслоунинг асосий эътибори ҳамма интилишлардан ўзининг керакли эканлигини ҳис қилиш эҳтиёжига қаратилган. А. Маслоу улар ҳақида қуйидагича ёзади: «Ҳатто бу эҳтиёжларнинг ҳаммаси қониқтирилганда ҳам, шунга қарамай, биз кўпинча (агар ҳамма вақт бўлмаса) индивид ўзи бажара оладиган вазифасини адо этмас экан, бу ҳолда тез орада янги қониқмаслик ҳисси ва безовталик пайдо бўлишини кутишимиз мумкин. Ўз-ўзи билан келишилган ҳолда яшаш учун мусиқачи куй басталаши, рассом расм чизиши, шоир шеър ёзиши керак. Инсон нима ишга қодир бўлса, ўшани бажариши лозим. Бу эҳтиёжни ўз-ўзини фаоллаштириш ёки ўзининг керакли эканлигини ҳис қилиш, ўз қобилиятларини намоён қилиш деб аташ мумкин. Бу одамнинг ўз истагини амалга ошириши, хусусан, унинг ким бўлиб етишишига интилиши, деган гапдир»
Ҳаётда эҳтиёжлар нечоғлик юқори даражада бўлса, одам касб- корида муваффақиятларни қўлга киритибгина қолмай, балки юксак биологик самардорликка ҳам эришади, умри узаяди, касалликларга кам чалинади ва ҳ.к. ижобий ютуқларга эришиши кузатишларда ўзининг исботини топган.
Талабалар билимини баҳолашнинг рейтинг тизими шахснинг ўз қадрини билиши ва ўзининг керакли эканлигини ҳис қилиши учун фундаментал психологик эҳтиёжларни ҳисобга олади. У талабаларда ўқишда муваффақият қозонишга истак, интилиш, эҳтиёж келтириб чиқариши лозим бўлган шароитларни вужудга келтиради. Бу эса, ғоят муҳимдир. Тадқиқотлар маълумотларига кўра мутахассислар тайёрлаш сифатининг 28 фоизи талабалар билиш фаолиятида муваффақият гарови бўлган - ақл-идрок, хотира, диққат каби шахснинг нисбатан барқарор индивидуал хусусиятлари (ўқув мотивацияси)га, 25 фоизи ўқув материалининг туғри танланганлигига, 32 фоизи ташкилий-педагогик омилларга, 16 фоизи эса, вақтдан унумли фойдаланишга боғлиқ бўлар экан. Шундай қилиб, ўқитиш мотивациясини ўз аҳамиятига кўра ўқув юртида ўқитиш сифати билан таққослаш мумкин. Ўқитиш сифати асосан ўқув режалари ва дастурлари мазмунига, профессор-ўқитувчилар жамоасининг савиясига, ўқув юртининг ўқув-моддий базаси ҳолатига боғлиқ. Бу таркибий қисмларни такомиллаштириш ўқув юртлари ташкилотчилари ва раҳбарларининг доимий ғамхўрлиги остида бўлиши ва уларнинг асосий бурчига айланиши лозим.
Мотив- «индивид- муҳит» муносабатлари доирасидаги кутилган ҳолат мақсад ҳолатидир. «Мотив» тушунчаси эҳтиёж, истак, майл, қизиқиш, интилиш сингари тушунчаларни ўз ичига олади. Талабалар билимини баҳолашда рейтинг тизимсини қимматли ва фойдали томони шундаки, у талабада ўқишга ижобий мотивация ҳосил қилади, ўқишда муваффақиятга эришишга интилиш, ўқиш билан мунтазам шуғулланишга майл келтириб чиқаради. Рейтинг тизимини жорий қилишнинг чуқур психологик- педагогик асослари ана шундан иборат. Талабалар билимларини баҳолашнинг рейтинг тизими таркибида билимлар назорати салмоғини якуний назоратдан жорий ва оралиқ назоратга ўтказиш ғоят муҳим рол ўйнайди. Бунинг ҳам илмий асослари бор[12]. Ўзлаштирилаётган ахборотнинг унутилиши (парчаланиши) жараёнининг талабанинг семестрдаги ўқув фаолиятига вақт бўйича боғлиқлигини қуйидагича ифодалаш мумкин ( 1-расм).
Семестр мобайнида ахборотни мунтазам ишлаб чиқишда унинг тўпланиш даражаси семестр охирига келиб катта бўлади (А-эгри чизиғи) ва аъло баҳо олиш учун талабага кўп фурсат ва ортиқча тиришқоқлик талаб этилмайди (а-эгри чизиғи). Агар талаба ўқув материалини семестр мобайнида ўрганмаган бўлса, бу ҳолда семестр охирида ахборотнинг тўпланиш даражаси катта бўлмайди (Б-эгри чизи0ғи). бу ҳолда имтиҳонда аъло баҳоларга эришиш учун талабанинг кўп куч сарфлашига тўғри келади (б-эгри чизиғи). Иккала ҳолда ҳам талабалар бир хил аъло баҳо олдилар. Лекин уларнинг билимлари бир хилми?
Биринчи талабада унутиш жараёни аста-секин рўй беради (А1-эгри чизиғи), бундан ташқари, эгри чизиқ нолгача тушиб кетмайди ва ахборотни ўзлаштириш Нўзл нинг маълум бир даражасига интилади. Иккинчи талаба хотирасида ахборотнинг ярим парчаланиш даври Нmaxғ2 нинг сессия вақтидаги «аврал»- «ғулғула» даври билан тенглаша олиши маълум бўлди, айни вақтда биринчи талабада бу давр етарли даражада катта бўлади.
Семестрда суст ўқиган талабанинг имтиҳонга тайёргарлик кўришининг бир неча куни ичида билимларнинг юқори даражаси Нmax ни эгаллаб олиши амри маҳол. Бундай ҳодиса камдан- кам бўлади. Одатда, у Н1 нинг маълум даражасига эришади ва шу туфайли у ижобий баҳо олиши мумкин. Тўлиқ бўлмаган бу билимларнинг ярми парчаланиши бундан ҳам тезроқ содир бўлади (2- эгри чизиқ). График бутун семестр мобайнида мунтазам ишлаган талабагина мустаҳкам билим эгаллашини кўрсатади. Талабаларнинг фақат имтиҳон сессияси даври зўр бериб тайёрланиши (“ғулғула”) фақат қисқа муддатли натижа беради ва олий мактаб талабларига натижа бермайди. Талабаларнинг, аввало жорий баҳолашга мўлжалланган билимларини текширишнинг рейтинг тизими талабаларнинг бутун семестр мобайнида мунтазам билим олишини таъминлайди.
А.Г.Молибог кўратишича, семестр мобайнида битта ўқув фани бўйича баҳолашларнинг энг мақбул(оптимал) сони 7-8 ни ташкил этади. Баҳолашлар сони шундай бўлгандагина ўзлаштиришнинг даражаси юқори бўлади. Семестрда контрол қилиш сони бундан оширилганда ўзлаштириш даражаси бундан ошмайди. Бироқ ҳаёт, ўқитиш мотивациясини ошириш бўйича махсус тадбирларнинг АҚШ сингари бой мамлакатга ҳам кераклигини кўрсатмоқда. Талабалар билимини баҳолашнинг рейтинг тизимси худди ана шу мамлакатда шаклланган. Бу ҳодисага қуйидагича изоҳ бериш мумкин: дарҳақиқат, АҚШ да талаба касбга доир билимларгина хизмат зинапояларидан кўтарилишнинг асосий омили эканлигини яхши билади. Лекин, талабалар- бу навқирон ёшдаги кишилар, телевидение орқали эса бир вақтнинг ўзида 50 дан зиёд дастурлар бўйича томошалар кўрсатилади, кунларни вақтичоғлик билан ўтказиш учун ўйин- кулги ва кўнгил очар ўйинлар билан машғул бўлишга имкониятлар мавжуд. Ва фақат келажакда эмас, балки бугунги куннинг ўзида телевизорни ўчириб қўйиш, ўйин- кулгидан воз кечишга мажбур қиладиган қудратли омиллар бор. Шу туфайли талаба дарслик саҳифаларини варақлаб, тушуниш қийин бўлган мавзуларни ўрганиб олишга ҳаракат қилади. Бу омилларни талабалар билимини баҳолашнинг рейтинг тизими беради. Бу усул тобора кўпроқ эътироф қилинмоқда ва жаҳоннинг кўпгина мамлакатларида борган сари ёйилиб бормоқда.



Download 94 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish