Ҳайвонлар ҳАҚидаги эртакларда образлар тизими


Овчи – тузоқ. Конфликт яратувчи. Ҳайвонлар билан боғлиқ эртакларда овчи кўпинча бош қаҳрамон бўлади. Овчидан мурод – дунё. Тузоқ



Download 27,2 Kb.
bet3/3
Sana09.03.2022
Hajmi27,2 Kb.
#486961
1   2   3
Bog'liq
Асқарова Ж.

Овчи – тузоқ. Конфликт яратувчи. Ҳайвонлар билан боғлиқ эртакларда овчи кўпинча бош қаҳрамон бўлади. Овчидан мурод – дунё. Тузоқ – дунёвий орзу-ҳаваслар. Кўкча (каптар) – маслаҳатчи. Кўпни кўрган донишманд. Доно (сичқон) – ёрдамчи. Ҳалос қилувчи. Қарға – хабарчи. Каптарлар, кийик, тошбақа – ўлжа.
Эртакда учала конфликни ҳам овчи яратади. Унинг таъсири билан дўстлик садоқати синовдан ўтади. Учала конфликт ечими ҳам Кўкчанинг бўйнида, унинг маслаҳати билан иш битади. Учала конфликт – тузоқ ҳам фақат сичқон орқали ечилади.
Образлар тизими овчи, Кўкча ва Доно ўртасида қатъийлашган. Шу сабабли ҳам учала қаҳрамон номи сарлавҳа даражасига кўтарилган.
Эртакда учта бош қаҳрамон – овчи (рақиб), Кўкча (маслаҳатчи) ва Доно (ёрдамчи) лар эртак марказида ҳаракат қилиши, тузоқнинг уч марта қўйилиши ва уч марта ундан халос бўлиш каби анъанавий учлик доираси;

  1. тақиқ – тузоқ (Кўкчанинг тақиқига қарамай каптарларнинг тўрга тушиши);

  2. ёлғизлик – тузоқ (ёлғиз кийикнинг қопқонга тушиши, “айрилганни айиқ ер” мақолига уйқаш);

  3. тақиқ - тузоқ (Кўкчанинг тақиқига қарамай тошбақани овчи қўлига тушиши)

кабилар эртакнинг қадимий мумтоз намуна эканлиги ва овчилик ривож топган даврларда яратилган дейишимизга асос бўлади.
Асосий қаҳрамонлари ҳайвонлардан иборат бўлган ушбу эртак рамзий маънода инсонлар ўртасидаги дўстлик, аҳилликни тарғиб қилади. Ҳайвонларнинг инсонлардек сўзлашуви эса тотемистик қарашларнинг илдизига бориб тақалади.
Эртакдаги асосий муаммо – тузоқдан халос бўлиш, дунёвий орзу-ҳавасларга берилмаслик. Бу борада кекса донишманд – Кўкчанинг панд-насиҳатига қулоқ осиш даркор.
Турк фольклоршуноси С.Фидакор асосий қаҳрамонлари ҳайвонлардан иборат бўлган “Сусамбил” эртагини образлилик, мажозийлик касб этгани боис рамзий-мажозий эртак деб аташ зарур деган фикрни илгари суради5. Биз ҳам олимнинг фикрларини давом эттирган ҳолда “Овчи, кўкча ва доно” эртагини рамзий-мажозий эртак деб номлашни, бунга етарлича асос мавжудлигини таъкидламоқчимиз.
Юқорида ўрганилган эртаклар ҳам тасниф доирасига кўра ҳайвонлар ҳақидаги эртаклар дейилади. Аммо изланишлар бу масалага янада кенгроқ ва аниқроқ тўхталиш лозимлигини кўрсатмоқда.
Халқ – донишманд, даҳо, закий. Халқ – ҳеч бир сўзни бежиз, бекор айтмайди. Авестонинг бош ғоясига уйқаш тарзда айтиш мумкинки, фольклор – қадим ўй, қадим сўз, қадим ҳаракатдир. Қадимгиларнинг ўйи сўзида, сўзи ҳаракатида зоҳир. Ҳайратли, намунали, ўрнакли ҳодиса.

1 Ўзбек халқ эртаклари. Т., Ўқитувчи, 2007. 1-жилд. Б.16.

2 Турдимов Ш. Халқ қўшиқларида рамз. Т., Фан. 2020. Б. 131.

3 Асқарова Ж. Эртакчилик ва эртак нашрлари. Т., 2021. 126 б.

4 Ўзбек халқ эртаклари. Т., Ўқитувчи, 2007. 1-жилд. Б.12.



5 Фидакор С. Ўзбек халқ эртаклари таснифига доир // Ўзбек тили ва адабиёти журнали. 2011. 1-сон. Б. 93.

Download 27,2 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish