Психологик диагноз (
―диагнозиз‖ грекча аниқлаш, билиш деган маънони
англатади) – шахс индивидуал-психологик хусусиятларининг айни вақтдаги
ҳолатига баҳо бериш, ривожланишни олдиндан айтиб бериш, яъни, прогноз
қилиш ва тавсиялар ишлаб чиқишга қаратилган психолог фаолиятининг
сўнгги натижасидир.
Психологик тадқиқотлар амалиѐтида психологик диагноз қўйишнинг 3
босқичи фарқланади:
Симптоматик диагноз
эмперик диагноз деб ҳам аталади. Бунда ташхис
қўйиш муайян белги ѐки хусусиятларни таъкидлаш билан чекланади ва унинг
асосида амалий хулосалар чиқарилади. Л.С.Виготскийнинг таъкидлашича,
бундай ташхис илмий ҳисобланмайди, чунки белгиларни аниқлаш автоматик
тарзда бевосита ташхис қўйишга олиб келмайди.
Психологик ташҳис ривожланишининг иккинчи босқичи э
тиологик
ташхис
қўйиш бўлиб, бунда шахснинг муайян хусусиятлари ва белгиларнинг
мавжудлиги ҳисобга олиниб қолмай, балки уларни келтириб чиқарувчи
сабаблар ҳам инобатга олинади.
Энг юқори босқич –
типологик босқич
ҳисобланади. Бунда қўлга
киритилган маълумотларнинг шахс тузилишидаги ўрни ва аҳамияти
белгиланади.
Масалан, симптоматик диагноз: ―Диққат етишмовчилиги синдроми ва
гиперактивлик‖. Этиологик диагноз: ―Генетик ҳамда ижтимоий-психологик
омиллар (пренатал, постнатал ривожланишда – боланинг муддатдан олдин
туғилиши; токсикоз ва инфекциялар таъсири; токсик, заҳарли моддалар
таъсири; МНТ ининг бузилиши; гипоксия ва аноксия, яъни вазннинг ҳаддан
53
ортиқ ѐки кам бўлиши; ота-оналар ўртасидаги эмотционал мураккабликлар;
моддий шароитларнинг оғирлиги; психик депривация; ўзлаштирмаслик ва
ҳоказолар) таъсирида келиб чиққан диққат етишмовчилиги синдроми ва
гиперактивлик‖. Типологик диагноз – бу диққатни тўплашдаги нуқсонлар,
диққатнинг чалғиши, хулқ-атворнинг импульсивлиги, ўзаро муносабатларда
намоѐн бўлади ва муаммоларга олиб келади. Бунда асоциал ѐки муаммоли
хулқ-атворли шахс келиб чиқишини прогноз қилиш мумкин. Бундай шахсларда
ўз-ўзига баҳо бериш, хавотирланишнинг юқори даражаси, қўрқув кузатилиши
мумкин.
Ўқув муассасасаларида таълим-тарбия жараѐни муайян илмий психологик
билимлар асосида олиб борилиши учун таълим тизимида психологик
диагностика ишлари ташкил этилади. Ушбу ишларни амалга ошириш
профессионал психологлар, яъни психология мутахассислиги бўйича касбий
таѐргарликка эга бўлган шахслар томонидан амалга оширилади, чунки улар
инсон тақдири, таълим-тарбия жараѐни билан боғлиқ масалаларни ҳал қилишда
иштирок этадилар.
Умуман олганда, инсон дунѐга келгандан то вояга етгунга қадар
профессионал психологлар диққат марказида бўлиши зарур бўлиб, бола психик
тараққиѐтини узлуксиз тарзда кузатиб бориш талаб қилинади. Бунинг учун эса
доимий равишда психодиагностик текширувлар олиб борилиб, бола психик
тараққиѐтининг бориши ва характери баҳоланиб борилади, унинг таълим-
тарбияси учун тавсиялар ишлаб чиқилади ва бу тавсияларнинг амалга
оширилиши назорат қилиб борилади.
Писхологик диагностика психологик хизматнинг муҳим таркибий қисми
ҳисобланади ва таълим-тарбия жараѐнида ўқувчининг интеллектуал ва шахсий
имкониятларини, ундаги лаѐқат, қобилиятлар, қизиқиш ва майлларнинг ўз
вақтида аниқланиши ҳамда қўлланилишини таъминлайди.
Психодиагностик текширув ўқувчи психик тараққиѐти резервларини
аниқлаш ва уларни таълим-тарбия жараѐнида намоѐн қилинишини
таъминлашга ҳам қаратилади. Агар бола тараққиѐтдан орқада қолаѐтган бўлса,
психолог унинг сабаблари ва олдини олиш имкониятларини ўрганиб чиқади.
Истеъдодли болалар билан ишлашда психологнинг вазифаси – лаѐқатларнинг
намоѐн бўлишини аниқлаш ва уларнинг юксак даражадаги қобилиятларга
айлантириш бўйича иш олиб боришдан иборат.
Таълим тизимидаги психологик хизматнинг яна бир мураккаб вазифаси –
таълим-тарбия жараѐнининг сифатини ошириш мақсадида унинг боришини
назорат қилиш, яъни педагогик жараѐнларни бола психик тараққиѐти табиий ва
ижтимоий қонуниятлари асосида, таълим-тарбиянинг психологик назарияси
асосий қоидаларига биноан ташкил этилишини таъминлашдир.
54
Психологик хизматнинг муҳим вазифаларидан яна бири – психологнинг
педагогик жараѐнда бевосита қатнашувчилар: ўқувчи, ўқитувчи, ота-оналар,
таълим муассасасалари раҳбарларига амалий жиҳатдан таъсир ўтказиш, уларга
таълим-тарбия жараѐнида амалий психологик ѐрдам кўрсатишдир. Бунда
психодиагностика асосий ва энг муҳим йўналиш ҳисобланади, чунки
психологнинг барча ишлари психодиагностика бўйича қўлга киритилган
маълумотларга таянади.
Психодиагностика ўқувчини психологик жиҳатдан ўрганиш методлари,
тестларни профессионал даражада қўллашни кўзда тутади. Психологнинг
вазифаси – ўтказилган текширув жараѐнида олинган ишончли ва аниқ
натижаларга асосланиб, ўқувчилар ҳамда таълим тизимида иштирок этувчи
шахслар психологияси ва хулқ-атворини баҳолашдан иборат.
Психодиагностика билан шуғулланувчи психолог нафақат у ѐки бу
психодиагностик методикани амалда қўллаш техникасини билиши, балки
уларнинг қандай назарий асосда вужудга келганини ҳам эгаллаши зарур.
Психодиагностика мутахассиси керак бўлган пайтда ўзи методикалар яратиши,
уларни текшириши ва адаптация ( мослаштириш) қилишни билиши, уларнинг
валидлиги ва ишончлилигини илмий баҳолаш усулларини ўзлаштириб олиши
лозим. Шунингдек, ўтказилган методика натижаларини илмий асосда
интерпретация қила олиши ҳам талаб этилади.
Психодиагностик тадқиқот ѐш хусусиятларига, у ѐки бу ѐш даври учун
етакчи
фаолият
турининг
таъсирига,
индивидуал
–
типологик
тавсифномаларнинг тараққиѐт даражасига боғлиқ бўлади. Бола тараққиѐтининг
ҳар – бир ѐш даври болалар билан ишлашнинг усуллари ва методларини,
эксприментал тадқиқотнинг ўз мақсадлари ва вазифаларини талаб қилади.
Кичик ѐшдаги болаларни психодиагностик текширув ѐш ва педагогик
психологиянинг соҳаси ҳисобланади. Олинган натижалар ѐрдамчи характерга
эга бўлиб, педагог томонидан бола психик тараққиѐти хусусиятларини
аниқлашда қўлланилади, таълим - тарбия дастури, турли ҳаѐтий шароитларда,
фаолият, мулоқот жараѐнида шахс хулқ – атвори ҳақида маълумотнома
тузишда хисобга олинади. Эксприментал тадқиқотдан олинган натижалар
оила, таълим-тарбия муассасалари ва жамоат жойларида индивидуал ва
гуруҳий тарбиявий педагогик тадбирлар ташкиллаштиришда қўлланилиши
мумкин.
Шундай қилиб, психодиагностика таълим – тарбия амалиѐтида катта
аҳамият касб этади. Илмий асосланган диагностик методларсиз боланинг
мактабда ўқишга тайѐрлигини аниқлаш ва зарур бўлганда уларга керак бўлган
ѐрдамни бериш мумкин эмас. Шунингдек, диагностик методларсиз, таълимнинг
ривожлантирувчи самарасини кузатиш, ўқувчиларнинг айрим фанлардан
55
ўзлаштириши ҳақидаги асосли маълумотларни қўлга киритиш мумкин
бўлмайди, таълимнинг турли методлари, шакл ва воситаларининг
самарадорлигини таққослаб, баҳолаш мумкин эмас.
Касбга йўналтириш ишларида ҳам худди шундай манзара кузатилади.
Умумий ва махсус қобилиятлар ривожланиш даражасини диагностика
қилмасдан, шахс турли сифатларининг шаклланиш даражасини, ўқувчининг
ўзлаштириши характерини аниқламасдан уларга касб танлаш бўйича асосли
тавсиялар бериш мумкин бўлмайди.
Диагностик методларсиз турли хил ѐш даврларида ўқувчи шахсий ва
интеллектуал тараққиѐти даражасини аниқлаш; ўқувчиларнинг индивидуал
хусусиятлари ҳақидаги маълумотларни қўлга киритиш мумкин эмас.
Ўқувчиларнинг индивидуал хусусиятларини билиш эса аввалом бор, уларга
индивидуал муносабатда бўлиш учун, улар билан коррекция ишларини олиб
бориш зарур.
Мактаб психологининг диагностик ишлари гуруҳий ѐки якка тартибда,
индивидуал тарзда олиб борилади. Психологик диагностика доирасида
психолог қуйидаги ишларни амалга оширади:
-
психолог
онтогенетик
тараққиѐтнинг
муайян
мезонларига
мувофиқлигини аниқлаш мақсадида болалар, ўқувчиларни психологик
текширувдан ўтказиб, уларнинг ривожланиш даражаларини аниқлаш;
ўқитувчиларнинг касбий яроқлилигини ва лаѐқатини диагностика қилиш,
уларнинг шахс хислатлари, иродавий сифатлари, ҳис-туйғулари, ўз-ўзини
бошқариш имконияти, интеллектуал даражаси ва педагогик қобилиятини
текширувдан ўтказиш.
-
ўқувчиларнинг психологик хусусиятлари, уларнинг қизиқиш, майл,
илк иқтидорлигини ўрганиш, уларга индивидуал муносабат ва ѐндашишни
йўлга қўйиш, мутахассис ва етук шахс сифатида шаклланишига ѐрдам бериш;
-
болалар, ўқувчилардаучрайдиган ўқув малакалари ва кўникмаларини
эгаллашдаги нуқсонлар, хулқ-атвордаги камчиликлар, ақлий тараққиѐт ва шахс
фазилатларидаги бузилишлар сабабларини диагностика қилиш;
-
болалар ва ўқувчиларнинг катталар ва ўз тенгдошлари билан
муомаласи хусусиятини текшириш, уларнинг этнопсихологик хусусиятларини
ҳисобга олган ҳолда психофизиологик методикаларни муайян шароитга
мослаштириш;
-
психик ривожланишдаги нуқсонлар моҳиятидан келиб чиқиб, бошқа
соҳа мутахассислари билан биргаликда табақалашган дифференциал
диагностикани амалга ошириш;
-
болаларда кузатиладиган нуқсонларнинг тиббий ва дефектологик
табиатини аниқлаш;
56
-
девиант хулқ сабабларини ва уларнинг шаклларини ўрганиш;
-
иқтидорли ўқувчиларни танлаш ва улар билан ишлаш бўйича илмий-
психологик тавсиялар ишлаб чиқиш.
Ушбу вазифаларни тўлақонли амалга ошириш психолог томонидан
психодиагностик воситалардан, тадқиқот методларидан самарали фойдаланиш
билан боғлиқ.
Ҳозирги вақтда бир қатор психодиагностик методикалар
классификациялари мавжуд. Бунда турли олимларнинг методикалар таснифи
масаласига бўлган қарашларини кўриш мумкин. Рус психологлари Бодалев
А.А., Столин В.В. психодиагностик методикаларни қуйидаги таснифини
таклиф этадилар. Биринчидан, диагностик методларни тўғри жавоб талаб
қилувчи топшириқларга ѐки нисбатан тўғри жавоб мавжуд бўлмаган
топшириқларга асосланган методларга ажратиш мумкин. Биринчи гуруҳга
кўплаб интеллект тестлари, махсус қобилиятлар тестлари, бир қатор шахсий
хусусиятлар тестлари (мисол учун, Равен тести, Уиткиннинг ярим тобелик-
ярим мустақилликни аниқлаш диагностик процедураси, Лучинс ригидлик
тести ва ҳ. к.) киради. Диагностик методикаларнинг иккинчи гуруҳи у ѐки
бу жавобнинг тўғрилиги билан эмас, балки фақат частотаси (ва йўналиши)
билан тавсифланувчи топшириқлардан таркиб топади. Бунга кўплаб шахс
сўровномалари мисол бўлади (мисол учун, Р. Кеттелнинг 16ПФ тести).
Иккинчидан, психодиагностик методикаларни вербал ва новербал
методикаларга ажратиш мумкин.
Вербал методикалар у ѐки бу тарзда синалувчининг нутқий фаоллиги
воситасида ифодаланади; ушбу методикалар таркибий қисмлари хотира,
хаѐл, ишончлар тизимига уларнинг тилдаги шакли воситасида мурожаат
қилади.
Новербал методикалар синалувчи нутқий қобилиятидан фақатгина
инструкцияни тушуниш мақсадида фойдаланади, топшириқни бажаришнинг
ўзи эса новербал-перцептив, мотор қобилиятларга таянади.
Психодиагностик методикалар классификацияси учун фойдаланиладиган
учинчи асос - бу муайян методика асосида ѐтувчи асосий методик тамойил
характеристикаси ҳисобланади. Одатда улар ушбу асосга кўра фарқланади:
1) объектив тестлар;
2) стандартлашган ўзи ҳақидаги ҳисоботлар, улар ўз навбатида
қуйидагиларга бўлинади:
а) тест-сўровномалар;
б) натижаларни контент-анализ қилишни талаб этувчи очиқ
сўровномалар;
c) Ч. Осгуднинг семантик дифференциал тести каби тузиладиган
57
шкалавий техникалар ва таснифлаш методикалари;
д) ролли репертуар панжаралар типидаги индивидуал йўналтирилган
техникалар;
3) проектив техникалар;
4) диалогик (интерактив) техникалар (суҳбатлар, интервьюлар,
диагностик ўйинлар).
Объектив тестлар- тўғри жавоб, яъни топшириқни тўғри бажариш
имкони бор методикалардир.
Стандартлашган ўзи ҳақида ҳисобот берувчи методикаларининг барчаси
учун умумий жиҳат синалувчининг вербал қобилиятларидан фойдаланиш,
шунингдек унинг тафаккури, хаѐли, хотирасига мурожаат этиш ҳисобланади.
Тест- сўровномалар синалувчи юзасидан мулоҳаза ҳосил қилувчи
пунктлар (саволлар, тасдиқлар) тўпламидан иборат бўлади (одатда,
жавобларнинг икки ѐки уч муқобилли танловидан фойдаланилади).
Тест-сўровномалар пунктлари ошкора, бевосита субъект тажрибасига
мурожаат қилувчи (масалан: Сиз қоронғуликдан қўрқасизми?) ѐки
синалувчи шахсий тажрибаси ѐки таассуроти билвосита намоѐн бўлувчи
унинг фикрлари мулоҳазаларига мурожаат этувчи (мисол учун, Кўпчилик
инсонлар ҳалолми?) бўлиши мумкин. Сўровномалар бир ўлчовли ѐки ўз
ичига кўплаб психологик ўзгарувчилар сафини қамраб олувчи кўп ўлчовли
қилиб яратилади.
Очиқ сўровномалар синалувчининг стандартлашган жавобини кўзда
тутмайди; ишлов стандартизациясига стандарт категорияларга ихтиѐрий
жавобларни солиштириш йўли билан эришилади. Шкалавий техникалар у
ѐки бу объект (сўзли тасдиқлар, тасвирий материаллар, муайян шахс ва
ҳ.к) ни унинг шкалада тақдим этилган сифати бўйича (мисол учун, ―иссиқ -
совуқ‖, ―кучли - заиф‖) баҳолашни назарда тутади. Одатда уч, беш, етти
нуқтали шкалалардан фойдаланилади. Шкалалаштиришнинг махсус варианти
- бу номлар шкаласи даражасида объектларнинг субъектив тузилиш ҳосил
қилишини аниқлашни кўзда тутувчи субъектив классификация ҳисобланади.
Репертуар панжаралар типидаги индивидуал-ориентацияланган (идеографик)
техникалар шакли бўйича шкалавий, сўров методлари билан ўхшаш
бўлиши, суҳбат ѐки интервьюни эсга солиши мумкин. Уларнинг тест-
сўровномалардан асосий фарқи шундан иборатки, баҳоланаѐтган параметрлар
(ўқлар, ўлчовлар, конструктлар) ташқаридан олинмайди, балки муайян аниқ
синалувчи индивидуал жавоблари асосида белгиланади. Бу методларнинг
интервью методидан фарқи шундаки, репертуар панжаралар замонавий
статистик аппаратни қўллаш имконини беради ва субъектнинг индивидуал
ўзига хосликлари юзасидан ишончли диагностик хулосалар беради.
58
Проектив техникалар стимул сифатида тақдим этилувчи етарлича
тугалланмаган материалга мувофиқ ташкил этилган бутун экспериментда
мақсадли тарзда субъектнинг у ѐки бу хусусиятини очиб берувчи тасаввур,
хаѐл жараѐнларига сабаб бўлишига асосланади. Проектив техникалардан
клиник фойдаланишда кўп ҳоларда маълумотларни интерпретация қилиш
жараѐнида зарур бўладиган психодиагност кўрсатмаси ва назарий
тайѐргарлигига таянилади. Одатда проектив техникалардан тадқиқотчилик
мақсадларида фойдаланиш маълумотлар ишловини стандартлаштирувчи
контент-анализ процедурасини кўзда тутади.
Диалогик техникалар психодиагност синалувчи билан алоқага кириши
ва ушбу алоқанинг махсус хусусиятлари, релевант диагностик вазифа
ҳисобидан энг яхши диагностик натижаларга эришишини ҳисобга олади.
Мисол учун, ишончли алоқа оилавий қийинчиликлар, боланинг шахсий
ривожланиши характери диагностикасида ва диагност бир вақтнинг ўзида
ҳам консультант, ҳам психотерапевт ролида намоѐн бўладиган бошқа кўплаб
вазиятларда зарурдир. Диалогик техникалар вербал (интервью, суҳбат) ва
новербал (масалан, бола билан ўйнаш новербал диагностик процедура
вазифасини бажариши мумкин) бўлиши мумкин.
Агар классификациянинг ягона асоси сифатида психодиагностни
ўзининг диагностика жараѐнига жалб этилиши ва унинг тадқиқот
натижаларига таъсири даражасини ўлчови қабул қилинса, унда бу тасниф
асосига у ѐки бу методика яратиладиган турфа хил методик усулларни бир
шкалага жойлаштириш мумкин.
Аппаратуравий методикалар ва объектив психологик тестларда
психодиагност психодиагностика жараѐнига жуда кам жалб этилади, бунда
психодиагностнинг шахс ва психолог сифатидаги тажрибасининг тадқиқот
натижаларига таъсири минимал даражада бўлади. Бир қатор
стандартлашган ўзи ҳақида ҳисоб(маълумот) берувчи шаклларига эга кўплаб
сўровномалар ва шкалавий техникаларда деярли шундай даражада кам
психодиагност жараѐнга жалб этилиши кузатилади. Айтиш мумкинки,
психологнинг шахсий сифатлари методикани яратиш жараѐнида
гавдаланади; тадқиқот процедурасининг ўзи, унинг натижаларини қайд этиш
асосан психолог бўлмаган лаборант ѐки компьютер дастури ѐрдамида
бажарилиши мумкин бўлган эркин операция бўлади. Аксинча, диагностик
техникалар психодиагностика жараѐнига психодиагностнинг максимал
даражада жалб этилиши, унинг тажрибаси, профессионал кўникмалари,
мулоқот қилиш хусусиятларининг тадқиқот натижаларига максимал таъсири
билан тавсифланади. Бу сифатларга суҳбат, интервью диагностик ўйинлар
турли кўринишлари эга бўлади. Мисол учун, патопсихологик эксперимент
59
махсус психодиагностик метод сифатида психодиагност жалб этилишининг
юксак даражаси билан тавсифланади: экспертиза ―мотив‖и яратилиши лозим
(синалувчи унинг жавоблари асосида у учун муҳим диагностик хулоса
қилинишини тушуниши лозим), алоҳида уринишлар натижалари бу мотив
қанчалик ифодаланишига (психодиагност фикрига кўра) боғлиқ равишда
интерпретация қилинади. Психологик консультация жараѐнида мижоз билан
суҳбат натижасида келиб чиқувчи диагностик хулосага психодиагностнинг
таъсири анча жиддийдир. Ўз реакциялари, жавобга нисбатан берадиган
луқмалари, ҳаракатлари билан психодиагност муҳим диагностик аҳамиятга
эга маълумотлар олиш учун оптимал шароит яратиши мумкин, шунингдек,
бу маълумотни, унинг маъносини тамоман бузиб юбориши ҳам мумкин.
Барча бошқа психодиагностик методикалар объектив тестлар ва
диагностик техникалар ташкил этадиган икки қутб орасидаги оралиқ
ўринни банд этишади.
Агар бир вақтнинг ўзида икки асос - бир томондан, психодиагностнинг
жалб қилиниши, унинг тадқиқот натижаларига таъсири ўлчови, бошқа
томондан эса-инструментнинг предметли йўналганлиги киритилса, унда
бугунги кунда маълум бўлган психодиагностик методикаларни икки ўлчовли
классификацион жадвалга жойлаштириш мумкин. Мос келувчи методикалар
жадвал катакларига жойлашади, шу билан бирга устунлар жадвал қатори
бўйича тенгсиз тарзда тўлдирилади. Мисол учун, қобилият ва психик
функциялар психодиагност таъсири минимал даражада ифодаланадиган
методлар-объектив тестлар ва тест-сўровномалар асосида диагностика
қилинади. Шахс хусусиятлари асосан тест-сўровномалар билан диагностика
қилинади; когнитив тузилма, бошқа индивидуал хусусиятлар асосан ўртача
даражадаги (психодиагностнинг диагностика жараѐнига таъсир даражаси
бўйича) методикалар-репертуар панжаралар, проектив техникалар билан
аниқланади.
Мотивация, муносабатлар асосан проектив техникалар билан
диагностика қилинади. Психодиагност жалб қилиниши максимал даражада
бўлган диалогик методикалар роли ўзаро муносабатлар, мулоқот
(актуаллаштириш учун мулоқотнинг реал вазиятини қайта тиклашни талаб
этувчи хусусиятлар) диагностикаси соҳасида ғоят муҳим аҳамиятга эгадир.
Do'stlaringiz bilan baham: |