Курашишга куч йўқ
Раъно 13 ѐшда бироқ унинг сўзлашиши ѐши катта одамларни эслатади, ҳаѐтда
кўпни кўрган инсонлардек фикр юритади. Психологнинг ѐнига Раънони
тасодифан унинг ―ўлим олди мактубини‖ ўқиб қолган ўқитувчиси олиб
келади.Маълум бўлишича Раъно Жонига қасд қилишни анчадан буѐн ўйлаб,
режалаштириб юрган экан. Раънонинг отаси ҳарбий бўлганлиги сабабли
йилида икки марта бир жойдан бошқа жойга кўчишарди. Қизга янги
синфдошлари билан муносабатларни яхшилаш қийин кечарди. Энди
дугоналари пайдо бўлишни бошлаганда, улар яшаш жойини яна ўзгартирарди.
Натижада қиз ўз қобиғига ўралиб олиб, одамлар билан яқинлашмай қўйди
.Онаси оғир-босиқ қизи борлигидан хурсанд, кун бўйи уйда ўтиради, китоб
ўқийди. Қиз эса бундай ҳаѐтдан тўйган эди.
Қасддан
12 ѐшли Ольга С.нинг ўлим олди хатида шундай ѐзилган: ― Менинг ўлимимда
9-―А‖ синфдаги Оксана П. айбдор. У менга ҳасад қилади ва ҳаммага мен
ҳақимда нотўғри гаплар гапириб беради.Болалар унга ишонишади, мен бошқа
бундай яшашни истамайман. У ўзини 4-қаватдан ташлайди.Қизча тирик қолган
бироқ 2 йил давомида ногиронлар аравачасига михланиб қолди.Ҳозир секин
юришни ўрганяпти. У ҳозир ўшанда ўйламасдан нотўғри иш қилганини ва бу
ҳеч нарсани ўзгартирмаслигини тушуниб етди.У ўзининг бемулоҳазалиги билан
2 йилини ѐқотди, унинг рақибаси Оксана эса олдингидек бахтли яшаб юрипти.
Кейинчалик у психолога ўшанда Оксана айтган гаплар ҳаммаси рост
бўлганлигини тан олди.
Менга эътибор қаратинглар
Илхом 10 ѐшда. У яшашни жудаям хоҳлайди. Лекин у ѐлғизликдан жудаям
чарчаган, онаси унга эътибор бериши учун ҳамма нарсага тайѐр эди. Боланинг
отаси йўқ. Онаси ишдан кеч қайтади,чарчаб келиб,вақтли кириб ухлайди. Дам
олиш кунларида эса ўз шахсий ҳаѐтини йўлга қўйишга ҳаракат қилади. Илхом
кун бўйи бувиси билан ўтиради.Бироқ бувисининг ҳам иши жуда кўп-сериал
кўриши керак, овқат тайѐрлаши керак, телефонда суҳбатлашиш ва ҳ.к. Унинг
иши уч маҳал овқатланиш ва менга халал берма деган танбеҳларни эшитишдан
иборат. Илхом тўрт марта жонига қасд қилишга уринган.У томирини
кесган,лекин тирик қолиш учун чуқур кесмаган.Онаси унинг жонига қасд
қилишга уринишини ҳеч жиддий қабул қилмаган,шунчаки болаларча
шўхлик,эркалик деб қабул қилган. Охирги 4-уринишда кўп қон ѐқотишдан
дунѐдан ўтишига оз қолди. Боланинг бахтига у шифохонада яхши шифокор
билан танишди,айнан ўша шифокор уни психолога олиб келди. Ҳозир Илхом
ўша шифокорнинг ѐнига тез-тез келиб туради ва келажакда шу инсонга ўхшаб у
ҳам болалар шифокор бўлмоҳчи.У бошқа ўз жонига қасд қилиш тўғрисида
ўйламаяпти ва бу йўл билан онасининг эътиборини тортиш фикридан қайтди.
Do'stlaringiz bilan baham: |