Қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш



Download 7,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet94/176
Sana03.07.2022
Hajmi7,64 Mb.
#737986
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   176
Bog'liq
4.2-BABM-badiy

 
Бухоро
 
либослари серҳашам ва башангроқ бўлган. Либослар зардўзи 
кашта ва бошқа газмолни қўшиб тикиш йўли билан безатилган. Кийимларнинг 
матолари қимматбаҳо, ранг-баранг бўлган. Аѐлларнинг чуқур олд ѐқа ўмизи 
юқорисида битта катта тугма қадаладиган, бўйи сал қисқарган, пойчаси 
торайган лозими кўринган. Ёқа ўмизининг четлари зарбоф тасма (пешкурта) ва 
кашта билан безатилган. 
Мурсак башанг кийим хисобланиб, Бухорода калтача деб аталган. 
Калтачанинг энги кенг қилиб тикилан, Бош кийим рўмол бўлиб, пешонабанд 
зардўзи кашта, қимматбахо тошлар билан безатилган. ХIV асрдан бошлаб зар 
ипли дока рўмол устидан тиллақош тақиш урф бўлган. Қалпоқча (култа, 
кийғич) кийиб устидан рўмол ўрашган. Хонлар саройида, бой-бадавлат 
хонадонларнинг аѐллари зар билан кашталанган (калтапўшак) кийган. 
Марварид ва ноѐб тошлар асосан аслзодалар, сарой хонимлари учун 
ишланган. Ўртаҳол аҳолининг кўпроқ олтин ва кумуш суви юритилган тош ва 
шишачалар билан безатилган тақинчоқлар русум бўлган Қўли калтароқ оила 
аѐллари кумуш, мис, биринж ва шишалардан ишланган заргарлик буюмлари 
билан қаноатланган. 
Инсон либосининг тарихий тараққиѐти мода билан узвий боғлиқдир. 
Шунинг учун кийим ва мода ўртасига тэнглик аломати қўйилади. Ҳар бир давр 
ўзининг эстетик дидини яратади. Чунки инсон вужуди мангу гўзалликни 
излашда мода ашѐси бўлиб қолганидек, кийим тананинг айрим қисмларини
яшириб ѐки таъкидлаб туради. Мода авлодларнинг фикр ва ғояларини 
ифодаловчи восита, тил бўлиб қолади. Бугун у икки йўналишда талқин этилади. 
Биринчиси-олий мода бўлиб, унда ҳар бир андоза юксак бадиий асар саналади. 
У ижодий руҳ ифодасини номоѐн этади. Иккинчи йўналиш ―Прэта-порте‖, яни 
муаллифлик мажмуасига кирадиган кундалик кийимларни яратишдир. 
Матоларнинг такомиллашиб бориши ҳар иккала йўналишдаги модельерлар 
учун таянч нуқтаси бўлиб қолади. Улар эластиклиги, ғижимланмаслиги, намни 
ва чангни ўзига тортиб олмаслиги, шаклини асраши каби хусусиятлари билан 
харидор талабига жавоб бериши керак. 
Ўзбекистонда мода тараққиѐти ҳақида гап кетганда, айтиш керакки, 
эндиликда унга муносабат тамоман ўзгарди. У кенг оммалашди. Телевидение, 
журналлар, интернет тармоқлари орқали мода тамойиллари ва йўналишлари 
билан танишиш мумкин бўлиб қолди. Республикада ѐш рассом модельерлар 
етишиб чиқа бошлади. Аммо замонавий мода бозоридаги ҳолатни ишлаб 
чиқариш билан боғламасдан, янги мато ва шаклларни излаѐтган, кийим-
либосларга ўз диди асосида безак бераѐтган айрим рассом-модельерларнинг 
иши сифатида баҳолаш мумкин. Агар олий мода Республикада ўзининг илк 
қадамларини қўяѐтган бўлса, прэта-порте аллақачон кенг ва ранг-баранг 


148 
 
йўналишлар яратиб олган.
Қадим замонлардан бери либос инсонга жуда катта хизмат ва фойда 
кўрсатиб келмоқда. Ҳар бир либоснинг ўз келиб чиқиш тарихи мавжуд. 
Дунѐнинг ҳар бир мамлакатида либослар замонга қараб ўзгариб борган. Асосан 
бу ўзгаришлар Рим, Греция, Англия, Франция каби йирик давлатларнинг бой 
зодагон оила табақалари ўртасида рўй берган. Зодагон оилалар йиллар 
давомида бу либослар модасига ўзгартиришлар киритиб борганлар. Ҳар бир 
давлатнинг ўз услубидаги либослари мавжуд бўлиб, масалан, готика услуби: бу 
услубдаги либослар асосан бош кийимида сезилади. Либоснинг бош кийими 
юқорига қараб интилган бўлиб учли шакллардан фойдаланилган. Баракко 
услуби эса кўпроқ либосда безакларга, ҳашамдорликка катта эътиборр 
берилган. Ракоко услуби эса жуда серҳашам бўлиб, либосда гуллардан тортиб, 
турли бурмалар, ҳатто бош кийимда мевалардан ҳам фойдаланилган. Ампир 
услуби либосда бироз соддалик вазминлик сезилиб туради. Либослар бирмунча 
содда кўринишга эга бўлиб инсонга виқорлик бахш етиб туради. Бу услублар 
вақтлар ўтгани сари ўзгариб борди. Либослар ҳам бунга қараб давлатларга мода 
сингари кириб борди.
 
Либос инсонни ташқи гўзаллиги билан бирга унинг маънавий дунѐсини, 
ички гўзаллигини, руҳий оламини ҳам кўрсатиб туради. 
Ҳозирда ѐш авлодни бадиий жиҳатдан баркамол етук бўлишида 
либосларнинг ўз ўрни ва аҳамияти бор. 
Мактабдан ташқари таълим муассасаларида ташкил этилган ―Либослар 
дизайни‖ тўгарагининг асосий мақсад вазифаси ўқувчиларни маънавий 
бойлигини ошириб, инсон учун керакли бўлган либосларни моделлаштириш, 
кийим танлашнинг асосий қоидалари билан таништириш, ранг уйғунлиги, 
декоратив либосларга безаклар беришни тўгарак аъзоларига тушунтиришдан 
иборатдир. 
Либослар дизайни тўгараги, тўгарак аъзоларига назарий ва амалий билим 
бериш билан бирга ўқувчиларни танлаган соҳаларини чуқурроқ ўрганиш учун 
этарли шарт-шароитларни яратади. 
Тўгарак аъзоларига либоснинг тарихи, келиб чиқиши ва уларни 
яратилишини, ранглар (контраст) уйғунлиги яратишни ўргатади. 
Ўқувчиларга либосларни екизларини яратишини, қоматга ранг, ѐруғлик 
ва соялар билан ишлашни тушунтириш, либосларга гулли нақшлар бериш, 
либосларга конструктив ѐндошиш билимларини шакллантиради. 
Тўгарак аъзоларига ижодий қобилиятларини ўстиришда, либосларни 
чизиб ранг бериб, моделлаштириш ва композициялар яратишда кўмаклашади. 
Либосни яратишда унинг ўз қонун-қоидаларига амал қилиш либосларни 
чизишларни ва композицияларни бажаришда кераклигича тушунча 


149 
 
тассавурларга эга бўлишни ўргатади. Бундан тўгарак аъзоларига либосдаги 
деталларни, бўѐқларни, нақшларни ва ўзаро ранг тасвир билан боғловчилиги 
катта аҳамиятга эга эканлигини тушунтиришдан иборат. 
Тўгарак аъзоларига билим ва кўникмаларни беришда либосларнинг 
миллийлигини сақлаш ва уни замонавий турларини яратишга ҳам алоҳида 
эътиборр қаратилади. 
Қадимги либослар – Афросиѐб, Варахша, Панжикент, Болаликтепа, 
Холчаѐн, Айритом, Қўйқирилган қалъа ,Тупроқ қалъа ,Далварзинтепа, Фаѐз 
тепалардан топилган ҳайкалчалар, деворга чизилган расмлар, мато парчалари, 
ўймакорлик намуналарида акс эттирилган. Ҳар жойнинг либослари ўзига 
хослиги билан бир-биридан ажралиб турган. 

Download 7,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   176




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish