Лидерлик талантига эга болалар
Гурухли ўйин ва машғулотларни ташкил этишни ѐқтиради. Уларга
бошчилик қилишга тиришади.
Ташаббускор. Тадбирларнинг лойиҳа ва режаларини тасаввур эта олади.
Тадбирлар иштирокчиларининг вазифаларини тақсимлай олади.
Муносабатларга киришувчан. Қатъиятли. Ўзига ишонади. Ўзига ижобий
(юксак) баҳо беради.
Ўз гуруҳида обрўси баланд. Шунингдек, юқори даражада шаклланган
бошқа қобилиятлари ҳам намоѐн бўлади.
8- мавзу: Ёзги дам олиш оромгоҳи ва соғломлаштириш марказларида
ташкил этиладиган тўгарак турлари ва уларни режалаштириш тартиби.
(2 соат назарий)
«Барчамиз яхши биламизки,келажак авлод
ҳақида қайғуриш, соғлом, баркамол наслни
тарбиялаб этиштиришга интилиш бизнинг
миллий хусусиятимиздир»
Ислом Каримов
РЕЖА:
1. Ўқувчи - ѐшларнинг ѐзги дам олиш мавсумини даврлари ва амалга
ошириладиган ишлар мазмуни.
2. Ёзги оромгоҳлар фаолиятини ташкил этиш ва режалаштириш
йўллари.
3.
Оромгоҳларда болаларнинг бахтсиз ҳодисаларга учрашини олдини
олиш юзасидан тавсиялар ва ташкилий даврда амалга ошириладиган ишлар.
4. Ёзги мавсумни мазмунли ташкил этиш юзасидан тайѐрланадиган
меъѐрий ҳужжатлар.
5. Ёзги оромгоҳларда ташкил этиладиган оммавий
тадбирлар, тўгараклар
101
ва миллий ҳаракатли ва хонада ташкил этиладиган ўйинларни ўтказиш
усуллари.
Таянч иборалар:
Ёзги оромгоҳларни ташкил этиш, меъѐрий ҳужжатлар,
ташкилий жараѐн, оммавий тадбирлар,дам олиш даврлари.
Мавзунинг долзарблиги: “Баркамол авлод – келажагимиз
пойдеворидир”.
Мамлакатимизда барча соҳаларда улкан ижобий ишлар амалга
оширилаѐтганлиги барчани қувонтирмоқда, шу жумладан Таълим сохасида
ҳам.
Юртимиз мустақиллигининг илк кунлариданоқ бошланган таълим
тизимидаги ислоҳатлар бугунги кунда ўз самарасини бера бошлади. Илм- фан,
спорт, санъат, ишлаб чиқариш йўналишларига назар ташласак мамлакатимиз
ѐшларининг улкан муваффақиятларига еришаѐтганликларига яна бир карра
гувоҳи бўлмоқдамиз.
Мамлакатимизда ўқувчи – ѐшларни ҳар томонлама қўллаб – қувватлаш,
уларни мустақил ҳаѐтга тайѐрлаш, касб – ҳунар эгаллашларида, ўз ихтидори ва
қобилиятларини намоѐн эта олишларида кенг имкониятлар яратиш доимий
устувор вазифа қилиб қўйилган. Ҳукуматимиз томонидан ишлаб чиқилаѐтган
барча Давлат дастурларида ушбу вазифаларни амалга ошириш учун кўплаб
топшириқлар белгиланмоқда. Яъни, баркамол авлоднинг тарбияси давлат
миқѐсидаги асосий устувор вазифалардан бири эканлиги, ҳар бир бола шахси
улуғланиши, уларнинг ҳар бири мустақил ҳаѐтда ўз ўрнини топишида доимо
давлат қўллаб-қувватловчи бўлиб келганлиги барчамизга маълум. Барча давлат
дастурларида халқ фаровонлиги, инсонлар саломатлигининг муҳофаза
қилинишини яхшилаш, шаҳар ва қишлоқ аҳолисининг ижтимоий ҳаѐтини
юксалтириш ҳамда таълим соҳасини янада ривожлантиришга алоҳида
эътиборр бериш, айниқса, болаларни соғломлаштириш ва спорт билан
шуғулланишларини таъминлаш, уларнинг бўш вақтини тўғри ташкил этиш,
ѐзги таътилни мазмунли ўтказишларига эътибор қаратиш муҳим эканлиги
алоҳида аҳамият касб этмоқда.
Мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиѐев томонидан яратилган ―Буюк
келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз‖ номли
китобларида юртимиз ѐшларини таълим – тарбиясига, уларни бўш вақтини
тўғри ташкил этиш,ѐшлар ўртасидаги жиноятчиликни олдини олиш, уларни
турли ҳил бузғунчи ғоялардан эҳтиѐт қилиш, уларни кўпроқ касб – ҳунар
эгаллашга, хусусий бизнес ва кичик тадбиркорлик ишлари билан шуғулланиш
учун имкониятлар яратишга барчамиз маъсул эканлигимиз ҳамда уларни
ѐшлик чоғларидан бошлаб китобга меҳр қўйишга, мустақил фикр юритиш,
мураккаб ҳаѐтий вазиятларда тўғри жавоб топиш кўникмасини
102
шакиллантириш учун барча тегишли ташкилий ишларни амалга ошириш
даркорлигини таъкидлаб ўтилган.
Шунинг учун ҳозирги кун талаблари асосида барча таълим муассасалари
шу жумладан мактабдан ташқари таълим муассасалари ҳам ўз фаолиятларида
Президентимиз томонидан тарғиб қилинаѐтган устувор вазифаларни амалда
бажариш учун шахсий маъсулиятни ҳис қилишимиз ва виждонан ѐндашишимиз
зарур.
Ёз мавсумларида болаларни оромгоҳларда соғломлаштириш ва дам
олишларини ташкил этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси касаба уюшмалари федерацияси
кенгаши, вилоят ҳокимликлари, тегишли вазирлик ва идоралар, хўжалик
органлари томонидан муайян ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, болалар оромгоҳлари ўз вақтида очилиши учун капитал ва
жорий таъмирдан чиқарилмоқда. Педагог ва тиббиѐт кадрларини танлаш,
уларнинг ўқув-услубий ишларини ташкил этиш, оромгоҳларга дори-дармонлар,
керакли технологик асбоб-ускуналар сотиб олиш ишлари амалга оширилмоқда.
Болаларнинг
оромгоҳларда
кўнгилли
дам
олишларини
ташкил этиш, улар ўртасида маънавий-маърифий, спорт тадбирларини
уюштириш, соғломлаштириш мавсумида болалар хавфсизлигини таъминлаш
масаласига алоҳида эътиборр берилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Халқ Таълими Вазирлигининг ўқувчилар ѐзги
дам олиш мавсумини ташкил этиш тўғрисидаги қарор ва буйруқларида
жойларда ѐзги оромгоҳларда фаолият кўрсатувчи педагог ходимлар
малакасини ошириш, оромгоҳларда ишларни талаб даражасида ташкил этиш
вазифалари кўрсатиб ўтилган. Ушбу вазифаларни амалга ошириш мақсадида
барча таълим муассасалари (мактаб, мактабдан ташқари таълим муассасалари,
ѐзги
оромгоҳлар,
маҳаллаларда
ташкил
этилган
соғломлаштириш
марказлари)да фаолиятида айниқса, ўқувчи-ѐшларнинг бўш вақтини тўғри
ташкил этиш режалаштирилган.
Ўқувчи-ѐшларимизда соғлом ҳаѐт тарзига интилишни тарбиялаш, улар
қалбига миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат туйғуларини болалик
пайтидан сингдириш лозимлиги назарда тутилган.
Ҳозирги даврда таълим-тарбия соҳасидаги энг муҳим янгиланишлардан
бири ҳам умуминсоний ва миллий-маданий қадриятларнинг устувор даражага
кўтарилганлигидир. Бу ѐш авлодга бой маънавиятимиз, тарихий, миллий,
маданий меросимиз, минглаб йиллар давомида шаклланган халқ педагогикаси
анъаналари асосида таълим-тарбия бериш демакдир.
Боланинг келажакда камолотга этиши учун кичиклигидан бошлаб амалий
фаолиятга тўғри йўналтириб бориш, яъни бўш вақтини тўғри ташкил этиш
103
таълим-тарбиянинг зарур шартларидан биридир. Шунинг учун ҳам бола кўпроқ
ўйин фаолияти билан шуғулланиш орқали ҳаѐтни тасаввур қилиши, ўз меҳнати
билан нарсалар ясаши, яратиш орқали амалий кўникмалар ҳосил қилиб бориши
зарур. Ўйинлар ва амалий фаолият бола фаоллигини кучайтирувчи омиллар
саналади. Таълим тизимининг бир бўғини бўлган мактабдан ташқари таълим
муассасаларидаги машғулотларни турли хил ўйинлар, тренинглар, ѐрдамида
ташкил этиш яхши натижалар бермоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |