Қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш


Тикувчилик ипларининг олиниши



Download 7,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet126/176
Sana03.07.2022
Hajmi7,64 Mb.
#737986
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   176
Bog'liq
4.2-BABM-badiy

Тикувчилик ипларининг олиниши.
Иплардан кўрсатилиб, уларни олиш 
жараѐнлари, хусусиятлари ва тўқиш жараѐнлари ҳақида маълумот берилади. 
Тузилишига қараб якка, пишитилган ва бошқа хилларга ажратилади. Ипнинг 
асосий хоссаларидан бири – унинг ингичкалигидир. Тикувчиликда қўлланувчи 
ғалтак иплар тузилиши жиҳатдан пишитилган иплар турига киради. 
Тикувчилик ипларининг ингичкалигини ипнинг диаметри ва савдо рақами 
орқали ҳам ифодалаш мумкин. Савдо рақами тикувчилик иплари 
ингичкалигининг шартли белгиси. Тикувчилик ипи қанча ингичка бўлса, савдо 
рақамининг сон қиймати шунча юқоридир. Тикувчилик ипининг савдо рақами 
10 дан 120 гача бўлади.
Тикувчилик газламалри ҳақида маълумот.
 
Тўгарак раҳбари газламаларнинг 
олиниш жараѐни, уларнинг турлари, хусусиятлари ҳақида маълумот беради. 
Газлама – ўзаро перпендикуляр иплар тизмининг ўрилишидан ҳосил бўладиган 
буюм. Узунасига ѐтадиган иплар – танда, кўндалангига ѐтадиган иплар эса 
арқоқ дейилади. Танда ва арқоқ иплар ҳақида маълумот бериб бўлгач, 
газламаларнинг ўрилиш усуллари ҳақида маълумот берилади. Танда ва арқоқ 
иплар тўқув дастгоҳида ўрилади. Тўқиш дастгоҳининг макетидан фойдаланиб, 
танда ва арқоқ ипларининг ўрилиши натижасида хом газлама ҳосил бўлиш 
жараѐни кўрсатилади. Хом газлама физик-кимѐвий ва механикавий ишлов 
бериш орқали пардозланади. Пардозлаш газламанинг толавий таркибига қараб 
турлича бўлади. 
Газлама ўнгидаги нақшлар ва газлама сиртининг характери, рельефлиги
ѐки силлиқлиги, кўндаланг ва бўйлама йўллари бор-йўқлиги, товланиб туриши 
танда ва арқоқ ипларининг ўрилиш хилига боғлик бўлади. Газламанинг 
ўрилишини катак қоғозга чизганда ҳар қайси кўндаланг қаторни арқок деб, 
вертикал қаторни танда иплар деб қабул қилинади. Ҳар қайси катак танда ва 
арқоқ ипнинг кесишишидан иборат. Агар танда қопланиши бўлса, ўрилиш 
нақшини чизишда катак бўялади, арқоқ қопланиши тушиб қолса, катак 
оқлигича қолади. Тўқувчилик ўрилишлари 4 синфга бўлинади: оддий ѐки 
силлиқ ўрилишлар; майда гулли ўрилишлар; мураккаб ўрилишлар; йирик гулли 
ўрилишлар.
Газламанинг ўнги ва тескарисини аниқлашни ўргатиш мақсадида бир 
неча хил газлама бўлаги тўгарак аъзоларига тарқатилади. Газламанинг икки 
томонини таққослаш натижасида унинг ўнги ва тескарисини аниқланади. 
Тўгарак раҳбари ўқувчиларга гул босилган, сидирға, бир хил ва ҳар хил 


191 
 
иплардан тўқилган газлама бўлакларини тарқатади, ўнги, тескарисини аниқлаб, 
жадвалга жойлаштириш вазифасини топширади.
Газламаларнинг хусусиятлари, турлари. Ўқувчиларга газламаларнинг 
хусусиятларини ўргатишда уларнинг ўлчамларини, вазни физик-механик 
хоссалари, ишқаланишга чидамлилиги, киришиши, емирилиш хусусиятлари 
тушунтирилади. Кийим тикишда булар ҳисобга олиниши керак. Бирор буюмни 
тикишда газламанинг узайиши, киришиши, ишқаланишига чидамлилиги, 
шаклини ушлаб туришга кўра модель танланади.
Газламаларнинг қуйидаги хоссалари ўрганилади:
1.
Газламаларнинг ўлчамлари: бўйи, эни, ўнги, тескариси, зичлиги
2.
Физик–механик 
хусусиятлари: 
пишиқлиги, 
эгилувчанлиги, 
ғижимланувчанлиги, бурамдорлиги.
3.
Гигиеник хусусиятлари: намлик, ҳаво, сув ўтказувчанлиги, иссиқ 
сақлаш хусусияти.
4.
Технологик хоссалари: ситилувчанлик, сирпанувчанлик, қирқишга 
қаршилилик, дазмоллаганда шакли ўзгариши, бўялувчанлик.
Тўгарак раҳбари тўгарак аъзоларига ҳар хил газламаларнинг тавсифи
толавий таркиби, бу газламадан қандай буюм тикиш мумкинлиги ҳақида 
маълумот беради.
Акрил – синтетик тола, энгил, юмшоқ, алоҳида эътиборни талаб 
қилмайди, берилган шаклни яхши сақлайди. Ундан қишлик, ѐзлик кийимлар 
тикилади. Кир ювиш машинасида ѐки қўлда ювиш мумкин.
Ўнгидаги гуллар, ҳар хил геометрик шаклларда ялтироқ бўлади. Бу 
газламадан куйлак тикиш ѐки астарлик қилиб ишлатиш мумкин.
Атлас – атлас ўрилишида тўқилиб, усти силлиқ бўлади. Танда ипи 
ипакдан, арқоқ ипи эса жун ѐки зиғир қўшилмасидан бўлади. Атласдан 
тикилган кийимлар 30 

С ли сувда қўлда, сиқмасдан ювилади. Ювилгандан 
сўнг сирка кислотаси қўшилган совуқ сувда чайилади, нам ҳолида тескари 
томонидан дазмолни 150 
0
С қиздириб дазмолланади.
Пахмоқ – бир томонида туки бўлиб, саржа ва полотно ўрилишида 
тўқилган ип газлама. Жуда юмшоқ, майин, иссиқни яхши сақлайди. Пахмоқ 
гули, сидирға, оқартирилган бўлиб, ундан иссиқ ички кийимлар ва кўйлаклар 
тикилади.
Бўз полотно ўрилишидаги ип газлама бўлиб, ишлов берилмаган, 
оқартирилган, сидирға гули бўлади.
Қотирма полотно ўрилишидаги ип ѐки зиғир толали газлама бўлиб, устки 
кийимларни тикиш жараѐнида маълум шакл беришда ишлатилади.
Ватин бир ѐки икки томони таралган ип, жун, яримжун газлама бўлиб, 
иссиқ кийимлар тикишда ишлатилади.


192 
 
Чарм – махсус хусусиятлар мужассамлаштирилган хомашѐ. Ундан устки 
кийимлар тикилади. Ҳаво ўтказувчанлик, иссиқ алмашувчанлик хусусиятга эга.

Download 7,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   176




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish