184
либослар тикиш ҳунарини эгаллаши
учун кенг имкониятлар яратиш, ҳалқ
ҳунармандчилиги мактабини яратиш, маҳалла ѐшларини кўпрок жалб қилиш, шу
касбга кизиқишини орттириш тўгаракнинг асосий мақсадларидан биридир.
Бундан ташқари тўгарак аъзоларига меҳнатсеварлик ғояларини сингдириш,
бошланғич касб-ҳунар
сирларини эгаллаб, тегишли касб-ҳунар коллежларини
танлаш ва кейинчалик шу соҳанинг етук мутахассиси бўлиб этишишлари учун
имкониятлар яратади.
Одамзот пайдо бўлган даврлардаѐқ кийимга эҳтиѐж сезган. Ҳайвон
териси ва ичаклари, дарахт пўстлоқлари ва ҳокозалар кийим вазифасини ўтай
бошлаган. Кийим асрлар давомида ривожлана борди ва ниҳоят, ҳозирги замон
кийимлари даражасига етди. Кийимларни бичиш-тикиш жуда қадимий ва
зарурий меҳнат тури ҳисобланади. Кийимнинг асосий вазифаси одам танасини
атроф муҳитнинг турли номақбул таъсирларидан муҳофаза қилиш ва безатиш
ҳисобланади. Кийимнинг пайдо бўлганига жуда кўп асрлар бўлган.
Унинг
пайдо бўлиши об-ҳаво шароити, ишлаб чиқариш кучлари, воситаларининг
ривожланиши билан боғлиқ. Тикувчилик касбининг пайдо бўлиши Ғарбий
Европада ХII асрга, Россия шаҳарларида эса ХIII асрга тўғри келади. Қадимги
Россияда кийимни «портише», кийим тикадиган усталарни эса «портной» деб
аташган. ХIII асрдан «платйе» сузи ишлатила бошланди.
Кийимни бичиш биринчи бўлиб Шарқда пайдо бўлса-да, соҳа сифатида у
Европада ривожланди. Бичиш тизимини биринчи булиб 1818 йилда
франциялик Мишэл исмли киши ихтиро этган. Шу тариқа
бичиш-тикиш
касбига энг керакли ҳунар деб қаралиб келинмоқда.
Тикувчилик ўзбек халқининг энг қадимдан ўрганиб келган ҳунарларидан
бирига айланди.
Маҳаллий аҳоли кийими қадимдан иқлим, турмуш шароитлари ва уруғ-
қабила анъаналари асосида ўзига хос тарзда шаклланган. Аста-секин одамлар
ѐввойи ўсимлик толасидан ип йигириш, дағал мато тўқиш,
ундан кийим
тўқишни ўрганишган. Деҳқончилик, чорвачилик, ипакчилик ривожлана
боргани сари жут, пахта каби маданий толалардан, уй хайвонлари жуни,териси,
мўйнасидан, ип йигириб кийимлар тикила бошланди. Халқнинг
маданияти
ошиб боргани сари кийим фақат танани асрайдиган восита бўлиб қолмай, безак
буюмига ҳам айлана борди.
Шарқ уйғониш даврида барча соҳаларда бўлгани каби либосларга тус
беришда ҳам ғоят илгарилаб кетган. Бели қисма, киши қоматининг гўзаллигини
аниқ кўрсатадиган либослар тарқалган. Либослар маълум даражада кишилар
бадиий фикрлаши, гўзалликка интилишининг натижаси ҳисобланади.
ХIХ аср киймлари (тўн, кўйлак, яхтак ва бошқ.) кенг, узун, яхлит бичими,
одам қоматини беркитиб эркин тўкилиб туриши каби қадимги
хусусиятларни
185
сақлаган. Қишги ва ѐзги, эркак, аѐл ва болалар кийимлари бир хиллиги, шакли
ва бичими яқинлиги билан ажралиб туради.
Машғулотларда фойдаланиладиган зарур иш қуроллари ва улар билан
ишлашда техника хавфсизлик қоидалари.
Do'stlaringiz bilan baham: