Январь-декабрь ойларида ишлаб чиқаришнинг технологик таркиби бўйича ишлаб чиқарадиган саноат таркиби, % да
2018 йил январь-декабрь
Ишлаб чиқарадиган саноат таркибида юқори технологияли тармоғнинг улуши 0,3 % ни, ўрта-юқори технологиялини –0,3 %, ўрта-қуйи технологиялини –22,2 % ва қуйи технологиялини –64,9 % ташкил этди.
Вилоят бўйича ишлаб чиқарадиган саноат маҳсулотининг ўсишига қуйи технологияли ишлаб чиқариш сезиларли ҳисса қўшган ҳолда 64,9 % кўрсаткич билан 2017 йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 120,4 % ни ташкил этди.
2018 йилнинг январь-декабрь ойларида ишлаб чиқарилган
асосий турдаги деҳқончилик маҳсулотлари
|
Барча турдаги хўжаликлар
|
шу жумладан
|
фермер хўжаликлари
|
деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликлари
|
қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар
|
минг тонна
|
ўсиш суръати, %да
|
минг тонна
|
ўсиш суръати, %да
|
минг тонна
|
ўсиш суръати, %да
|
минг тонна
|
ўсиш суръати, %да
|
Дон экинлари
|
513,1
|
81,3
|
369,7
|
76,9
|
124,7
|
86,6
|
18,7
|
2,8 м
|
Картошка
|
292,8
|
106,8
|
12,9
|
82,1
|
279,4
|
108,2
|
0,5
|
178,5
|
Сабзавотлар
|
898,1
|
88,6
|
90,9
|
64,1
|
773,2
|
92,3
|
34,0
|
100,1
|
Полиз
|
241,9
|
98,8
|
40,1
|
60,7
|
200,3
|
113,5
|
1,5
|
64,7
|
Мева ва резаворлар
|
150,0
|
109,1
|
47,1
|
122,6
|
101,8
|
104,1
|
1,1
|
86,8
|
Узум
|
102,4
|
102,4
|
40,0
|
103,0
|
60,0
|
102,1
|
2,4
|
99,4
|
Манба: Сурхондарё вилоят статистик маълумотлари асосида
Ишлаб чиқарадиган саноат таркибида озиқ-овқат ва ичимликлар маҳсулотларини ишлаб чиқариш саноати 33,2 % (101,6 фоиз)ни, текстиль саноати 30,9 % (157,0 фоиз)ни, кокс ва нефтни қайта ишлаш маҳсулотлари ишлаб чиқариш саноати 11,6 % (90,3 фоиз)ни ташкил этди.
Хўжаликлар тоифалари бўйича таҳлиллар қишлоқ хўжалиги маҳсулотлар умумий ҳажмининг 62,3 фоизи деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликларига, 34,0 фоизи фермер хўжаликларига ва 3,7 фоизи қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотларга тўғри келади.
2018 йил январь-декабрь ойларида барча тоифадаги хўжаликлар томонидан 513084 тонна дон ва дуккакли дон экинлари (81,3 фоиз), 292822 тонна картошка (106,8 фоиз), 898063 тонна сабзавот (88,6 фоиз),
241881 тонна полиз (98,8 фоиз), 149962 тонна мева (109,1 фоиз) ва 102403 тонна узум (102,4 фоиз) етиштирилди.
Барча ҳудудларда деҳқончилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг ўсиши асосан деҳқон ва фермер хўжаликлари ҳисобига бўлиб, картошка ишлаб чиқариш умумий ҳажмида уларнинг улуши 99,8 фоизни, дон экинлари 96,4 фоизни, сабзавот 96,2 фоизни, полиз 99,4 фоизни, мевалар 99,3 фоизни ва узум ишлаб чиқаришда 97,7 фоизни ташкил этди.
Вилоятда етиштирилаётган қишлоқ ҳўжалик маҳсулотларини юқори самарали ва замонавий технологиялар асосида қайта ишлаш тизимини ривожлантириш ва шу билан бирга жаҳон бозорлари талабларига жавоб берадиган маҳсулот турлари ва навларини сифатли тайёрлаш унинг экспорт бозорига чиқиш имкониятларини оширади.
Ҳозирги кунда вилоят туманларида йилнинг исталган вақтида қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотларини топиш мумкин ва энг асосийси маҳсулотларнинг кўплаб турлари янги ўзилган ҳолатда бўлади. Бу эса ўз навбатида қайта ишланаётган маҳсулотнинг юқори калорияли ва сифатли бўлишини таъминлайди.
Юқоридаги маълумотлардан кўриниб турибдики вилоят ҳудудларида етиштирилаётган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари маҳаллий бозорларни таъминлаш билан бир қаторда ташқи бозорларга ҳам етказиб берилади. Аммо полиз, мева ва сабзавот маҳсулотлари тез бўзилувчан эканлигини инобатга олсак унинг исроф ва нобуд бўлмаслигининг олдини олиш мақсадида деҳқонлар ўз маҳсулотини арзон нархларда сотишга мажбур бўлади.
Маҳсулот етиштирувчилар даромадларини ошириш ва йилнинг исталган вақтида талабни қондириш учун бир қатор таклифларни кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади
Қишлоқ ҳўжалигида етиштириладиган маҳсулотларнинг экспортбоп ва самарадор навларини яратиш;
Маҳсулотларни етиштиришда табиийликка эътибор қаратиш;
Етиштирилган маҳсулотларни сақлаш учун замонавий технологиялар асосида омборхоналар ташкил этиш;
Қайта ишлаш саноатини маҳсулот етиштириладиган ҳудудларда ташкил этиш ва ривожлантириш;
Маълум ҳудудларнинг ўзига хослигини, аҳолининг ўзоқ йиллик тажрибасини, ернинг ҳолатини инобатга олган ҳолда маҳсулот турларини ихчамлаштириш ва натижада юқори ва сифатли ҳосил етиштириш;
Маҳсулот экспорти бўйича йўналиш ва кўрсатмалар ишлаб чиқиш.
Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш тизимини ривожлантириш, янги технологияларга асосланган қайта ишлаш саноатини ривожлантиришда ҳам ички, ҳам ташқи имконият ва салоҳиятдан унумли фойдаланилса вилоятда ушбу соҳани ривожлантиришга, бу билан янги иш ўринларининг яратилишига, аҳолини сифатли, арзон маҳсулотлар билан таъминлашга, энг асосийси тез бўзилувчи қишлоқ хўжалик маҳсулотларини экспорт қилиш искониятларини оширади ва натижада даромадларнинг ошишига, турмуш сифатининг яхшиланишига эришилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |