АЖРИМ
(судяни рад этиш тўғрисидаги аризани қаноатлантириш рад этиш ҳақида)
2021 йил 6 июн куни 525-сонли маъмурий ишни Тошкент вилояти маъмурий суди ўз биносида,
суд раиси М.Бардинованинг раислигида,
Й.Ёқубжонованинг котиблигида, Чирчиқ шаҳар прокурори ёрдамчиси Ш. Ё‘лдошев, аризачи вакили А.Инъомжонова, жавобгар вакили Н.Фатхуллаев иштирокида, аризачи М.Толибжанованинг жавобгар Бош прокуратура ҳузруридаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти Чирчиқ шаҳар бўлими ходимининг хатти-ҳаракатларини қонунга хилоф деб топиш бўйича ишни кўраётган судя И.Азметовни рад этиш тўғрисидаги аризачи вакили М.Толибжанованинг аризасини очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
АНИҚЛАДИ:
М.Толибжонова (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) маъмурий судга ариза билан мурожаат қилиб, Бош прокуратура ҳузруридаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти Чирчиқ шаҳар бўлими ходими (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) хатти-ҳаракатларини қонунга хилоф деб топишни сўраган.
Бугунги суд мажлисида аризачининг вакили судяни рад қилиш тўғрисида ариза тақдим этди. Аризада судяни рад этишга судя И.Азметов муқаддам ушбу иш биринчи инстансия судида кўрилишида иштирок этганлиги, яъни унинг худди шу мазмундаги аризаси судя И.Азметов томонидан 2021 йил 29 июндаги ажрим билан қайтарилганлиги асос қилиб келтирилган ва бу ҳолат ишни кўришда унинг холислигига шубҳа туғдирилиши маълум қилинган.
Суд мажлисида аризачи вакили аризада келтирилган важларни қўллаб-қувватлашни маълум қилиб, ишни тўғри ва қонуний кўрилишида судянинг холислигига шубҳаси борлиги боис уни рад қилишни сўради.
Жавобгар вакилли аризада келтирилган важлар асоссизлигини билдириб, аризани қаноатлантириш ёки рад этиш масаласини судга ҳавола қилди.
Суд тарафлар вакилларининг тушунтиришларини прокурорнинг аризани қаноатлантиришга асос йўқлиги ҳақидаги фикрини тинглаб, қуйи далилларга кўра аризани қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси 21-моддасининг 4-бандига ко`ра судя ишнинг натижасидан шахсан, бевосита ёки билвосита манфаатдор бўлса ёхуд унинг холислигига шубҳа туғдирувчи бошқа ҳолатлар мавжуд бўлса, ишни кўришда иштирок этиши мумкин эмас ва у рад қилиниши лозим.
Ишдаги ҳужжатлардан аниқланишича, аризачи 2021 йил 31 июндаги маъмурий судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгарнинг васиятномани расмийлаштирмасликдан иборат хатти-ҳаракатларни қонунга хилоф деб топширишни сўраган. Ушбу ариза аризачининг фарзанди И.Азметов томонидан имзоланган бўлиб, бироқ аризага И. Азметовнинг аризаси аризачи номидан имзолаш ваколатини берувчи ишончнома илова қилинмаган. Яъни ариза ваколатсиз шахс томонидан имзоланган.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси 134-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига кўра судя аризани (шикоятни) ва унга илова қилинган ҳужжатларни агар ариза (шикоят) имзоланмаган бўлса ёки уни имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс ёки мансаб мавқеи ёки фамилияси, исм-шарифининг бош ҳарфлари кўрсатилмаган шахс томонидан имзоланган бўлса қайтаради. Мазкур қоидага мувофиқ, суд аризачининг дастлабки аризасини Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси 134-моддасининг 3-бандига асосан тўғри қайтарган.
Ушбу ҳолатдан аризанинг суд томонидан қонуний асосларда қайтарилиши, судянинг ишнинг натижасидан шахсан, бевосита ёки билвосита манфаатдор эканлигини англатмайди. Қолаверса, судянинг аризани қайтариш масаласини ҳал қилганлиги унинг ушбу ишни олдин мазмунан кўрганлигини билдирмайди.
Шу боис суд аризачиниг судяни рад қилиш тўғрисидаги аризасида келтирилган ваъжларни асоссиз деб топиб, уни қаноатлантиришни рад этиш лозим деб ҳисоблайди.
Юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексининг 21, 24, 168 ва 169-моддаларини қўллаб суд,
АЖРИМ ҚИЛДИ:
М.Толибжонованинг судя И. Азметовни рад қилиш тўғрисидаги аризасини қаноатлантириш рад этилсин.
Суд раиси ____________ М.Бардинова
Do'stlaringiz bilan baham: |