Айланма маблаьларнинг молиялаштириш усуллари


Корхонанинг айланма маблағлари самарадорлигини



Download 0,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/27
Sana26.02.2022
Hajmi0,64 Mb.
#469244
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   27
Bog'liq
korxonalarda ajlanma mablaglarni boshqarish va ulardan samarali fojdalanish jollari uzsalaman oazh shaklidagi ozbek-german qoshma korxonasi misolida

3.2. Корхонанинг айланма маблағлари самарадорлигини 
оширишнинг йўналишлари 
Айланма маблағлар айланувчанлигининг тезлашиши ҳозирги шароитда 
корхоналарнинг энг асосий бирламчи вазифаларидан бири ҳисобланади. 
Эркин бозор иқтисодиѐти шароитида корхоналарнинг асосий 
вазифаларидан бири – ресурсларни тежаш тамойилига риоя қилган ҳолда 
ишлаб чиқаришни жадаллаштиришдир. 
Тежамкорлик режимини таъминлаш бўйича чора – тадбирлар тизимида 
асосий ўринни меҳнат предметларини тежаш эгаллайди. Бу маҳсулот сифати, 
ишончлилиги ва узоқ муддат хизмат қилишига зарар етказмаган ҳолда унга 
сарфланадиган хом ашѐ, материаллар, ѐнилғи харажатларини камайтиришни 
билдиради. 


62 
Ҳозирги шароитда айланма маблағларни тежашнинг иқтисодий 
аҳамияти қуйидагича ифодаланади: 
-хом ашѐ, материаллар, ѐқилғи харажатларининг камайиши ишлаб 
чиқариш учун катта иқтисодий фойдани таъминлайди. Бу аввалом бор, 
мавжуд моддий ресурслар миқдоридан кўпроқ тайѐр маҳсулот ишлаб 
чиқариш имконини беради; 
-моддий ресурсларни тежаш, ишлаб чиқаришга янги, тежамлироқ 
материалларни киритиш такрор ишлаб чиқариш жараѐнида алоҳида 
тармоқлар ўртасида тараққий этган нисбатларни белгилашга, саноат ишлаб 
чиқаришнинг мукаммал тармоқ структурасига эришишга имкон беради; 
- моддий ресурсларни тежашга интилиш янги техникани жорий этиш 
ва технологик жараѐнларни мукаммаллаштиришга туртки беради; 
-моддий ресурслар истеъмолидаги тежамкорлик ишлаб чиқариш 
қувватларидан фойдаланишни яхшилашга ва жонли меҳнат харажатларининг 
тежалишига ҳам олиб келади (материалларни ташиш; сақлашга 
сарфланадиган иш кучи камаяди); 
- моддий ресурслар тежалиши саноат маҳсулоти таннархининг 
камайишига ѐрдам беради. Ҳозирги вақтда моддий харажатлар ҳисобига 
барча ишлаб чиқариш харажатларининг ¾ қисми тўғри келади. Кейинчалик, 
ишлаб чиқаришнинг техник даражаси ўсиши билан маҳсулот ишлаб чиқариш 
бўйича умумий харажатларда буюмлашган меҳнат улуши ошиб боради ва 
меҳнат предметлари ҳамда меҳнат воситаларидан фойдаланишни яхшилаш 
ижтимоий ишлаб чиқариш харажатларини тежашнинг асосий йўналиши 
бўлиб ҳисобланади; 
- маҳсулот таннархининг камайишига таъсир қиладиган моддий 
ресурслар тежамкорлиги корхонанинг молиявий ҳолатига ҳам ижобий таъсир 
қилади.
Маълумки, айланма маблағлар тўлиқ айланадиган, яъни ишлаб 
чиқариш ва муомала даврини ўтайдиган вақт айланма маблағларнинг 


63 
айланиш даври деб айтилади. Бу кўрсаткич корхонада маблағлар 
харакатининг ўртача тезлигини ифодалайди. Аммо у маълум турдаги 
маҳсулотни ишлаб чиқариш ва сотиш муддатига мос келмайди. Шу сабабли 
ҳам корхоналарда айланма маблағлар самарадорлигини ошириш йўлларидан 
бири айланма маблағларни оқилона бошқариш ҳисобланади. 
Айланма маблағларни бошқариш энг кам миқдордаги айланма 
маблағлар билан маҳсулотни ишлаб чиқариш ва сотиш жараѐнининг 
узлуксизлигини таъминлашдан иборат. Бу корхона айланма маблағлари 
доиравий айланишининг барча босқичлари бўйича мос шаклда ва минимал, 
аммо етарли миқдорда тақсимланиши лозимлигини билдиради. 
Айланма маблағлар ҳар доим бир вақтнинг ўзида доиравий 
айланишнинг учала босқичида мавжуд бўлади ва пул маблағлари, 
материаллар, тугалланмаган ишлаб чиқариш, тайѐр маҳсулотлар кўринишида 
намоѐн бўлади. 
Бу эса ўз навбатида айланма маблағлар айланувчанлигининг 
тезлашувига ѐрдам беради. Айланма маблағлар айланувчанлигининг 
тезлашуви ҳозирги шароитда корхоналарнинг бирламчи вазифаси 
ҳисобланади. Айланувчанликни тезлаштиришга қуйидаги йўллар билан 
эришилади: 
- ишлаб чиқариш заҳираларини тузиш босқичида иқтисодий асосланган 
заҳира нормаларини жорий этиш; 
-хом 
ашѐ, 
ярим 
тайѐр 
маҳсулотлар, 
бутловчи 
қисмлар 
таъминотчиларининг истеъмолчиларга яқинлашувини таъминлаш; 
-моддий – техник таъминотнинг омбор тизимини, шунингдек 
материаллар ва ускуналар биржа савдосини кенгайтириш ва бошқалар. 
Тугалланмаган ишлаб чиқариш босқичида; 
- илмий – техник тараққиѐтни тезлаштириш; 

стандартизания 
ва 
унификацияни 
ривожлантириш 
ва 
такомиллаштириш; 


64 
-саноат 
ишлаб 
чиқаришини 
ташкил 
этиш 
шаклларини 
мукаммаллаштириш; 
- хом ашѐ ва ѐқилғи энергетика ресурсларидан тежамли фойдаланишни 
рағбатлантириш тизимини кенгроқ жорий этиш; 
- юқори талабга эга бўлган маҳсулот улушини кўпайтириш ва бошқалар. 
Муомала босқичида: 

маҳсулот 
истеъмолчиларини 
уни 
ишлаб 
чиқарувчиларга 
яқинлаштириш; 
- ҳисоб – китоб тизимини мукаммаллаштириш; 
- бевосита алоқалар бўйича буюртмаларни ўз муддатида ва сифатли 
қилиб бажариш; 
- тежалган материаллардан маҳсулот ишлаб чиқариш натижасида 
сотилган маҳсулот ҳажмини ошириш; 
- тузилган битимларга мувофиқ жўнатиладиган маҳсулотларни 
ассортиментлар ва транзит нормаси бўйича юкланишини таъминлаш ва 
бошқалар. 
Бугунги кунда айланма маблағларда, айниқса, корхоналарнинг моддий 
– товар бойликларида банд бўлган йирик миқдордаги пул маблағлари 
уларнинг тўлиқ сақланишига эътибор қаратиш, улардан мақсадларга 
мувофиқ ва самарали фойдаланиш, шунингдек, уларнинг айланишини 
тезлаштиришни талаб қилади. 
Демак, айланма маблағларнинг айланишини тезлаштириш учун ҳар бир 
корхона уларнинг ишлаб чиқариш ва муомалада бўлиш муддатини 
қисқартиришга эришиши зарур. Гап шундаки, айланма маблағларнинг 
муомала соҳасида секин ҳаракатланиши корхонанинг бу воситалардан ишлаб 
чиқаришда фойдаланишда эришган ютуқларини йўққа чиқаришдан ташқари, 
уларнинг умумий айланишини ҳам секинлаштириши мумкин. Шу сабабли 
тайѐр маҳсулотни истеъмолчига етказиб беришни тезлаштириш ѐки 


65 
маҳсулотни реализация қилиш муддатини қисқартириш ҳам айланма 
маблағларнинг айланишини тезлаштиришнинг муҳим йўли ҳисобланади. 
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, айланма маблағлардан 
самарали фойдаланишнинг қуйидаги муҳим йўналишларига ОАЖ шаклидаги 
―Uzsalaman‖ қўшма корхонаси раҳбарияти алоҳида аҳамият қаратиши ва ўз 
бошқарувида унга аҳамият бериши айланма маблағлардан самарали 
фойдаланиш имконини беради: 

маҳсулот (бажарилган иш, кўрсатилган хизмат) лар ишлаб чиқариш 
ва сотиш ҳажмини ўстириш; 

маҳсулот 
(бажарилган 
иш, 
кўрсатилган 
хизмат) 
ларнинг 
истеъмолчиларга етиб бориши ва улар бўйича хужжатлар 
айланишини тезлаштириш; 

айланма маблағлар бўйича меъѐрий заҳиралар сақланишига амал 
қилиш

айланма 
маблағларнинг 
меъѐрдан 
ортиқчалигини 
мақсадли 
бошқаришни йўлга қўйиш (молларни имтиѐзли шартларда сотиш, 
ижарага бериш ва ҳоказолар); 

айланма маблағларни қайта баҳолашни баланс тузиш санасига 
ҳисобга олиш ва тўғри белгилаш; 

айланма маблағларни ҳисобдан чиқаришнинг халқаро усулларидан 
фойдаланиш; 

корхонанинг ҳисоб сиѐсатини, шунингдек, айланма маблағларини 
баҳолаш усулини белгилашда тармоқ ривожи ва технологик 
жараѐнларнинг мураккаблигига аҳамият бериш; 

тугалланмаган ишлаб чиқаришни тўғри баҳолаш; 

айланма маблағлар нормативини белгилаш; 

айланма активлар айланишини тезлаштириш мақсадида товар ва 
моддий бойликларни сотиш бўйича ҳисоб – китобларнинг замонавий 
шаклларидан фойдаланиш; 


66 

маҳсулотларни марказлашган ҳолда сотиб олиш, сотувчи ва сотиб 
олувчининг монополлигини чеклаш; 

моддий айланма маблағлардан самарали фойдаланишда техник ва 
технологик янгиланишни таъминлаш ва ҳоказолар. 
Демак, ОАЖ шаклидаги ―Uzsalaman‖ қўшма корхонаси ўз 
тасарруфидаги айланма маблағлар самарадорлигини ошириш, яъни айланма 
маблағлар айланувчанлигини тезлаштириш учун ана шу тавсия этилган 
йўналишлардан оқилона фойдаланишлари зарур. 


67 
ХУЛОСА 
Мамлакатимизнинг мустақилликдан кейинга даврдлар амалга 
оширилган ижтимоий, иқтисодий ҳамда сиѐсий ислоҳотлар натижасида
халқаро андозаларга асосланган хўжалик юритиш шакллари, мулкдорлар 
синфи ва қўшма корхоналари ташкил этилди. Корхона хўжалик юритувчи 
субъектларнинг иқтисодий, молиявий ахборотларини ўзида жамлаган 
молииявий хисоблари халқаро талаблар асосида қайта кўриб чиқилди.
Шуларни инобатга олган ҳолда мамлакатмизнинг ислоҳотининг асоси– 
мулкчилик шакллари ва мулдорларнинг синфининг шаклланишига, хўжалик 
юритувчи субъектларга эркинлик берилиши, хорижий мамлакатлар билан 
ўзаро хамкорлик қилишига асосий эҳтибор берилмоқда. Корхонанинг 
молиявий ахволининг, унинг кўрсаткичлари орқали таҳлил қилиб, унинг 
самарадорлигига баҳо берилади. Корхонанинг самарали фаолиятида 
маблағлар жуда ҳам муҳим саналиб, айниқса, корхонанинг ишлаб чиқариш 
фаолиятини илғор ташкил этишда коронанинг айланма маблағларинг ўрни ва 
аҳамияти жуда муҳим.
Корхонада айланма маблағларнинг ўрни ва аҳамияти муҳим экан, 
улардан фойдаланиш самарадорлиги ошириш учун эса таҳлил ишларини 
олиб бориш зарур. Бунинг учун эса у корхонанинг молиявий хисоботларидан 
фойдаланган холда корхонанинг мулкий, молиявий, унинг ликвидлиги, 
туловга лаѐқатлилигини, дебиторлик ѐки кредиторлик қарзлари борлигини, 
рентабеллик кўрсаткичларини ва шу кабиларни тахлил қилиш орқали 
ўрганиши мумкин.
Албатта хозирги миллий иқтисодиѐтимизга хорижий инвестицияларни, 
сармояларни киритиш орқали турли шаклдаги хўжалик юритувчи субъектлар 
фаолиятини ривожлантириш ва рағбатлантириш имкониятига эга бўламиз. 
Буларнинг асосида эса корхонанинг умумий иқтисодий аҳволи, молиявий 
кўрсаткичларининг таҳлилий жиҳатлари, корхонанинг тўловга лаѐқатлилиги 
муҳим саналади.


68 
Ҳозирги кунда корхоналарнинг айланма маблағларини тўлдириш, 
уларни таҳлил қилиш бўйича ўзгаришлар амалга оширилиб, ҳалқаро 
талаблар 
даражасига 
яқинлаштирилмоқда. 
Хорижий 
сармоядорлар 
томонидан ҳам амалга оширилаѐтган ислоҳотлар юқори даражада баҳоланиб, 
лекин бу борадаги ишларни етарлича олиб боришда қуйидаги муаммоларни 
ҳал қилиш зарур бўлади: 
- айланма маблағларнинг меъѐрий жиҳатларини молиялаштириш учун 
таҳлилий жиҳатларига эътибор бериш; 
- корхонада айланма маблағларни мукаммал таҳлил қилиш учун 
замонавий технологияларидан кенгроқ фойдаланиш; 
- корхоналарда молиялаштириш билан боғлиқ масалаларда ўзлик 
маблағлари ҳисобидан молиялаштиришга эътибор бериш; 
- корхонага жалб этилган маблағларни самарали ишлатилишига 
эришиш ва мажбуриятларни ўз вақтида бажарилишини таъминлаш.
Юқоридаги муаммоларни тўлалигича ҳал этилиши, корхоналарнинг 
молиявий 
мустаҳкамлигини 
таъминлаб, 
молиявий 
барқарорлигини 
оширилишига, унга қўшимча маблағларни жалб этиш орқали унинг ишлаб 
чиқариш фаолиятини самарадорлиги ошгани ҳолда махсулот ишлаб 
чиқариши ѐки хизмат кўрсатиши кенгайиши, бу охир оқибат миллий 
иқтисодиѐтимизга рақобатбардошлигини ошишига ижобий таъсир кўрсатади.
Хулоса қилиб корхонага шуни таклиф қилиш мумкин: 
1.
Ҳар бир корхонанинг нормал фаолият кўрсатиши учун ўзида пул 
маблағларини акс эттирувчи айланма маблағлар зарурки, улар корхонада 
айланма фондлар ва муомала фондларини ташкил этишда фойдаланилади. 
2.
Айланма фондлар, яъни моддий ресурслар, асосй фондлардан 
фарқли ўлароқ, битта ишлаб чиқариш циклида фойдаланилади ва уларнинг 
қиймати маъсулотга бир йўла тўлалигича ўтади. 
3.
Айланма фондлардан рационал ва тежамли фойдаланиш 
корхонанинг биринчи даражадаги вазифалари қаторига киради. Моддий 


69 
харажатлар саноат маъсулоти таннархининг 3/4 қисмини ташкил этади. 
Махсулотнинг материал сиғимини (маъсулот бирлигига тўғри келувчи 
моддий ресурслар сарфининг натурал ва қиймат кўринишида ифодаланиши) 
пасайтириш йўллари турлича бўлиб, улар энг муъими янги техника ва 
технологияни жорий этиш, меҳнат ва ишлаб чиқаришни ташкил этишни 
такомиллаштириш. 
4.
Хозирги ўтиш даврининг асосий шарти – корхонада айланма 
маблағларнинг айланма маблағларнинг айланиш тезлигини оширувчи 
айланиш коэффициенти ва кунлардаги бир айланиш давомийлиги 
кўрсаткичлари 
орқали 
ҳисобланади. 
Шунингдек 
ишлаб 
чиқариш 
захираларини ташкил этиш, тугалланмаган ишлаб чиқариш ва муомала 
босқичларидаги турли тадбирлар ѐрдамида ҳам айланма маблағларнинг 
айланиш тезлигини оширишга эришилади. 


70 

Download 0,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish