16-жадвал
ОАЖ шаклидаги “Uzsalaman” қўшма корхонасининг товар-моддий
заҳираларни қоплашга тегишли манбалар билан таъминланганликнинг
таҳлили (2011 йил ҳолатига)
Кўрсаткичлар
Йил
бошига
Йил
охирига
Фарқи
(+,-)
1
2
3
4
1. Ўз маблағларининг манбалари
2373617,0 2479768,0 106151,0
2. Узоқ муддатли активлар
1374414,0 1379114,0
4700,0
3. Товар-моддий заҳираларни қоплашга
тегишли ўз манбалари (1-2)
999203,0 1100654,0 101451,0
4. Узоқ муддатли кредит ва қарзлар
848710,0
848710,0
0,0
5. Товар-моддий заҳираларни қоплашга
тегишли ўзлик ва узоқ муддатли қарз
манбалари (3+4)
1847913,0 1949364,0 101451,0
6. Қисқа муддатли кредит ва қарзлар
2047260,0 2584457,0 537197,0
7. Товар-моддий заҳираларни қоплашга
тегишли жами манбалар (5+6)
3895173,0 4533821,0 638648,0
8. Товар-моддий заҳираларининг жами
1301733,0 1166560,0
-
135173,0
9. Товар-моддий заҳираларни қоплашга ўз
манбаларининг етарлилиги (+) ѐки
етишмаслиги (-), (3-8)
-302530,0
-65906,0 236624,0
10. Товар-моддий заҳираларни қоплашга ўз
ва узоқ муддатли қарз манбаларининг
етарлилиги (+) ѐки етишмаслиги (-), (5-8)
546180,0
782804,0 236624,0
11. Товар-моддий заҳираларни қоплашга
жами манбаларнинг етарлилиги (+) ѐки
етишмаслиги (-) (7-8)
2593440,0 3367261,0 773821,0
Юқоридаги жадвалда заҳира ва харажатларни қоплашга ўзлик
манбаларнинг етарлилигини аниқлаш услуби келтирилган. Мазкур жадвал
маълумотларидан кўринадики, биз таҳлил қилаѐтган ОАЖ шаклидаги
51
―Uzsalaman‖ қўшма корхонасида ҳисобот йили бошига нисбатан йил охирида
106151 минг сўмга ўз маблағлари манбалари кўпайган. Акционерлик
жамиятининг узоқ муддатли активлари эса йил бошига нисбатан 4700 минг
сўмга ортган. Бунинг натижасида корхонада жорий йил охирига келиб товар-
моддий заҳираларни қоплашга тегишли ўзлик манбалари хажми 101451 минг
сўмга кўпайган. Ўзлик манбаларининг кўпайишини ижобий ҳолат сифатида
баҳоламоқ лозим. Корхонада жорий йил бошида ва охирида узоқ муддатли
мажбуриятлар 848710 минг сўмни ташкил этган ҳолда ўзгармаган. Қисқа
муддатли мажбуриятлари эса йил бошида 2047260 минг сўм бўлган бўлса,
йил охирига келиб 25844572 минг сўмни ташкил этган, яъни қисқа муддатли
мажбуриятлари 537197 минг сўмга ортган. Бундай ҳолат эса, корхонанинг
товар-моддий заҳираларини қоплашга тегишли манбаларини қисқаришига
таъсир этган. Мазкур корхонада товар-моддий заҳиралари хажми бирмунча
юқори бўлганлиги учун жорий йил бошида ҳам, йил охирида ҳам товар-
моддий заҳираларини қоплашга ўз манбалари -65906 минг сўмга етарли
бўлмаган. Аммо ўз ва узоқ муддатли қарз манбаларининг етарлилик
даражаси 782804 минг сўмга ва қисқа муддатли мажбуриятлар ҳисобигагина
товар-моддий заҳираларини қоплашга жами манбалар 2593440 минг сўмга
ортиқча (етарли) бўлган. Бундан кўринадики, корхонанинг молиявий
барқарорлиги жорий йилнинг бошида ҳам, йил охирида ҳам нобарқарор
ҳолатда бўлган. Бундай натижалар бозор иқтисодиѐти шароитида унчалик
яхши натижа деб ҳисобланилмайди. Шу сабабли ҳам, корхона маъмурияти
молиявий барқарорликни мустахкамлаш учун тегишли чора-тадбирлар
кўриши мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Умуман олганда корхонанинг
молиявий барқарорлиги йил бошига нисбатан йил охирида бироз бўлсада
яхшиланганлигини кўришимиз мумкин.
Молиявий мустаҳкамлик албатта, нисбий кўрсаткичлар, заҳиралар ва
харажатлар ҳамда уларни қопловчи манбалар нисбати билан аниқланиши
лозим. Заҳира ва харажатлар билан уларни қопловчи манбалар ўртасидаги
52
абсолют фарқ эса – молиявий мустахкамликни кўрсатмайди. Улардан фақат
молиявий мустахкамликни аниқлаш учун ахборот базаси сифатида
фойдаланилади. Шундай қилиб, иқтисодий адабиғтларда молиявий
мустаҳкамликни таҳлил қилишда энг асосий муаммо, унинг иқтисодий
мазмуни бўйича иқтисодчи олимлар ўртасида келишувчанлик хали мавжд
эмас экан.
Бозор шароитида молиявий барқарорлик ва тўловга қобилиятлилик
корхонанинг муҳим иқтисодий кўрсаткичи ҳисобланади. Молиявий
барқарорлик балансдаги маълумотлар асосида ўрганилади. Ундаги
кўрсаткичларни бир-бири билан таққослаб, маблағлар ўртасидаги нисбат ва
ўзаро боғланиш аниқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |