15-жадвал
ОАЖ шаклидаги “Uzsalaman” қўшма корхонасининг бухгалтерия
балансини актив моддаларининг таҳлили (2011 йил ҳолатига)
Мол-
мулкнинг
таркиби
Йил бошига
Йил охирига
Ўзгариши (+,-)
Сумма,
минг
сўм
Сал-
моғи,
%
Сумма,
минг
сўм
Сал-
моғи
, %
Сумма,
минг
сўм
Сал-
моғи
, %
Йил
бошига
нисбата
н
ўсиши,
%
1
2
3
4
5
6=4-2
7=5-
3
8=6\2*1
00
1. Узоқ
муддатли
активлар
1374414,
0
26,1
1379114,
0
22,6
4700,0
-3,5
0,3
2. Жорий
активлар
3895173,
0
73,9
4733821,
0
77,4 838648,0
3,5
21,5
Шу жумладан:
А) Товар-
моддий
заҳиралари
1301733,0 24,7 1166560,0 19,1
-
135173,
0
-5,6
-10,4
Б) Пул
маблағлари
ва қисқа
муддатли
қўйилмалар
3670,0
0,1
59205,0
1,0
55535,0
0,9
1513,2
В)
Дебиторлар
747303,0
14,2
947220,0
15,5
199917,
0
1,3
26,8
Баланс
активинин
г жами
5269587,0 100,0 6112935,0 100,0
843348,
0
0,0
16,0
Чунки, молиявий таҳлилнинг муҳим хусусиятларидан бири корхона
мулки, заҳиралар ва харажатларни хар томонлама ўрганишдир. Бундай
маблағлар таркибига ишлаб чиқариш заҳиралари, яъни ҳомашѐ ва
46
материаллар, сотиб олинган ярим фабрикатлар ва комплектловчи буюмлар,
конструкция ва деталлар, иккиламчи материаллар ва ўрнатилган асбоб-
ускуналар, эҳтиѐт қисмлар, парвариш ва боқувдаги чорва моллари, уруғ ва
ем-хашак, арзон баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар ва бошқалар киради. Улар
корхонанинг бир меъѐрида ишлаши ҳамда махсулот ишлаб чиқариши ва
шартнома бўйича сотиш режасини таъминлашга етарли бўлиши лозим.
Қуйидаги жадвалда корхона мулкининг хажми ва таркиби келтирилган. Уни
тузишда баланс маълумотларидан фойдаланиб, соф, ишлатишга лаѐқатли
бойликлар ҳолати ўрганилади. Келтирилган маълумотлар баланснинг жами
суммасига тенг бўлади.
Жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, биз таҳлил қилаѐтган
ОАЖ шаклидаги ―Uzsalaman‖ қўшма корхонасида ўрганилаѐтган жорий
даврда жами активлар суммаси 16 % га кўпайган. Активларнинг кўпайишини
ижобий баҳолаган холда, маълумотларга эътибор қиладиган бўлсак,
активларнинг кўпайиши асосан жорий активларнинг 21,5 %га ҳамда узоқ
муддатли активларнинг 0,3%га ортганлиги ҳисобига бўлган. Жорий
активларнинг таркибини ўрганадиган бўлсак, жорий йил охирида йил бошига
нисбатан товар-моддий заҳиралар 10,4 % га камайган, яъни бу -135173 минг
сўмни ташкил этади. Дебиторлик қарзлари эса йил охирига келиб 26,8 % га
ѐки 199917 минг сўмга кўпайганлигини салбий баҳоламоқ керак. Чунки,
дебиторлик қарзининг бундай тартибда ортиб бориши корхонанинг айланма
маблағларини
айланишини
секинлаштиради,
қўлов
қобилиятини
ѐмонлашувига олиб келади. Корхона активлари таркибида асосий салмоқни
жорий активлар эгаллайди. Уни таркибида эса товар-моддий заҳиралари
асосий ўринда бўлиб, у 19,9 % га яқин активлар суммасини ташкил этмоқда.
Бу шундан далолат берадики, корхонада меъѐрдан ортиқча товар-моддий
заҳираси яратилганлигини ҳамда унинг натижасида корхона жорий
активларини айланиши секинлашишини кўрсатмоқда. МЧЖ маъмурияти
47
мавжуд активлардан унумли фойдаланиш чораларини кўриши лозим деб
ҳисоблаймиз.
Баланснинг пассив қисмида корхона маблағларининг қоплаш манбалари
кўрсатилади. Бозор иқтисодиѐти шароитида маблағларни тўлдириш
қуйидагилардан иборат:
-
ўзлик маблағларнинг манбалари;
-
мажбуриятлар.
Бунда энг мухим ўринни корхонанинг ўзига қарашли устав қўшилган,
резерв, капиталлар, тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар), мақсадли
тушум ва фондлар, келгуси давр сарфлари ва тўловлари учун резервлар,
келгуси давр даромадлари эгаллайди. Устав капитал корхона ихтиѐридаги
доимий беркитилган асосий ва айланма маблағларнинг хажмини кўрсатади.
У турли хўжалик муомалалари таъсирида ўзгариб туради. бунга фойданинг
тақсимланиши хисобига тўлдирилиш, хомийларнинг аъзолик бадаллари,
асосий воситаларнинг қайта бахоланиши ва бошқалар сабаб бўлиши мумкин.
маблағларнинг кўпайтириш манбалари таркибида фойда алохида ўринни
эгаллайди. Фойда хажмининг кўпайиши энг аввало Низом жамғармасини
тўлдиришга ва бошқа эхтиғт жамғармалари яратилишга олиб келади.
Амортизация ва бошқа фондларнинг ташкил бўлиши хам бозор шароитида
мазмунан ўзгармоқда. 1991 йилдан амортизация хисоблашда тезлаштирган
меъѐрлар (актив турдаги машиналар, қурилмалар, транспорт ва бошқа
воситалар бўйича) қўлланиши ва тўлиқ тиклаш қисми бўйича амортизация
хисоблаш асосий воситаларн6инг баланс қийматининг махсулотлар
таннархига ўтказиб бўлгунча қадар бажаришлик каби янгиликлар жорий
этилди.
Кредит ва бошқа маблағларга қисқа, ўрта, узоқ муддатга мўлжаллаб
олинган кредитлар, ўз муддатида узилмаган ссудалар ва бошқа қарз
маблағлари киради. Шунингдек кредиторлар билан хисоблашишлар ва бошқа
пассивлар хам шу ерда инобатга олинади. Бунда кредиторлик қарзлардан
48
ташқари бюджетга, суғурта ва мехнат хақи юзасидан корхонанинг қарзлари
кўрсатади.
Бозор иқтисоди қонуниятлари ва талабидан келиб чиққан холда
корхонада қарз кам бўлгани маъқул. -жадвалда корхона маблағларининг
манбалари кўрсатилган.
Жадвал маълумотларидан кўринадики, биз таҳлил қилаѐтган ОАЖ
шаклидаги ―Uzsalaman‖ қўшма корхонасида жорий йилнинг бошига нисбатан
йил охирида жами пассивлари суммаси
537198
минг сўмга ѐки 12,2 % га
ортган. Корхонада мол-мулкни ташкил этувчи манбаларнинг бундай
тартибда кўпайишини ижобий ҳолат сифатида баҳоламоқ лозим. Аммо, ушбу
манбалар қайси манбалар ҳисобига кўпайганлигига алохида аҳамият қаратиш
мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Яъни манбаларнинг кўпайиши ўз
маблағлари манбалари ҳисобигами ѐки қарз манбалари ҳисобига эканлигини
аниқлаш лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |