Интерактив SQL маълумотлар базаси ўзида фаолият кўрсатади ва буюртмачи фойдаланиши учун чиқиш ҳосил қилиш учун ишлатилади. SQL нинг бу формасида команда киритсангиз у даров бажарилади ва дарҳол натижани(агар у мавжуд бўлса) кўришингиз мумкин.
Жойлаштирилган SQL бошқа тилда яратилган дастурга жойлаштирилган SQL командалардан иборат.
1.2. SQL тили буйруқларининг турлари
SQL тили қуйидаги қисмларга бўлинади:1
DDL (Data Definition Language) - Маълумотларни Таърифлаш Тили ANSI да схемани таърифлаш тили, объектларни (жадваллар,индекслар, тасаввурлар ва ҳоказо) яратувчи командалардан иборат.
DML (Data Manipulation Language) - Маълумотларни Ўзгартириш Тили. Бу ихтиѐрий дақиқада жадвалларда қандай қийматлар сақланишини аниқловчи командалар мажмуасидир.
DCL (Data Control Language) - Маълумотларни Бошқариш Тили фойдаланувчига маълум объектлар устида маълум таъсир ўтказишга рухсат бериш ѐки бермасликни аниқловчи воситалардан иборат.
TCL (Transaction Control Language)-Транзакцияларни Бошқариш Тили
фойдаланувчига транзакцияни қайта ишлш имконини беради.
DQL (Data Query Language) – Маълумотларга сўров тили. Бу энг кўп ишлатиладиган гуруҳ бўлиб, фақат битта SELECT операторидан иборат бўлади. У маълумотлар базасида сўровлар яратиш учун ишлатилади.
CCL (Cursor Control Language) – Курсорни Бошқариш Тили.
1 Д.А. Харитонюк. Базы данных. Негосударственное образовательное учреждение, Октябрьский экономический техникум, 2008, с.105
Маълумотларни Таърифлаш Тили - DDL
CREAT TABLE - Маълумотлар базасида янги жадвал яратиш.
DROP TABLE - Маълумотлар базасидаги мавжуд жадвални ўчириш. ALTER TABLE - Маълумотлар базасидаги жадвални ўзгартириш.
CREAT VIEW – SQL-сўровга мос бўлган виртуал жадвални яратиш. DROP VIEW – Яратилган виртуал жадвални ўчириш.
ALTER VIEW – Яратилган виртуал жадвални ўзгартириш. CREAT INDEX – Бирор жадвал учун индекс яратиш.
DROP INDEX – Мавжуд индексни ўчириш.
Маълумотларни Ўзгартириш Тили - DML
DELETE – Танлаш шартига мос бўлган бир ѐки бир неча ѐзувни ўчириш.
INSERT – Жадвалга танлаш шартига мос бўлган бир ѐки бир неча ѐзувни киритиш.
UPDATE - Жадвалга танлаш шартига мос бўлган бир ѐки бир неча ѐзувни янгилаш.
Маълумотларни Бошқариш Тили - DCL
ALTER DATABASE - Маълумотлар базасини ўзгартириш.
ALTER DBAREA- Маълумотлар базасини сақлаш соҳасини ўзгартириш.
ALTER PASSWORD - Маълумотлар базасига кириш паролини ўзгартириш.
CREAT DATABASE – Янги базани яратиш.
CREAT DBAREA - Маълумотлар базасини сақлаш соҳасини яратиш. DROP DATABASE - Маълумотлар базасини ўчириш.
DROP DBAREA - Маълумотлар базасини сақлаш соҳасини ўчириш.
GRANT - Маълумотлар базаси объектларига кириш ва амаллар бажариш ҳуқуқини беради.
REVOKE - Маълумотлар базаси объектларига кириш ва амаллар бажариш ҳуқуқидан маҳрум қилади.
Транзакцияларни Бошқариш Тили - TCL
Транзакция – бу маълумотларни манипуляция қилиш операторларининг кетма-кетлиги бўлиб, у МБ ни бир ҳолатдан иккинчи ҳолатга ўтказади.
COMMIT – транзакцияни тугаллаш.
ROLLBACK – транзакция бажарилишидаги ўзгартиришларни рад этиш.
SAVEPOINT–Рад этилган имкониятларни амалга ошириш учун МБ даги оралиқ нуқта (ҳолат)ни сақлаш.
Маълумотларга сўров тили - DQL
SELECT – Реляцион алгебра имкониятларини амалга оширувчи оператор. Бу оператор сўровга мос бўлган натижани олиш имконини беради.
Курсорни Бошқариш Тили - CCL
Курсор SQL тилининг асосий тушунчаси ҳисобланади. DECLARE – сўров учун курсорни аниқлаш.
OPEN – курсорни очиш.
FETCH – Очилган курсордан кейинги сатрга ўтиш. CLOSE - Очилган курсорни ѐпиш.
PREPARE – SQL операторини динамик бажаришга тайѐрлаш.
EXECUTE - Динамик бажаришга тайѐрланган SQL операторини бажариш.
1.3. SQL тилида маълумот турлари SQL тилида қуйидаги маълумотлар турлари ишлатилади:
INTEGER
|
- бутун сон (одатда 10 тагача қийматли рақам
ва ишора).
|
SMALLINT
|
- "қисқа бутун" (одатда 5 тагача қийматли
рақам ва ишора).
|
DECIMAL(p,q)
|
-ўнли сон, p рақам ва ишорадан иборат(0
16).Ўнли нуқтадан сўнг рақамлар сони q орқали берилади (q
агар q=0 бўлса ташлаб
юборилиши мумкин).
|
FLOAT
|
- ҳақиқий сон 15 та қийматли рақам ва бутун
даражадан иборат. Даража МББТ типи билан аниқланади (масалан, 75 ѐки 307).
|
CHAR(n)
|
- узунлиги ўзгармас, n га тенг бўлган
символли қатор (0 < n < 256).
|
VARCHAR(n)
|
- узунлиги ўзгарувчи, n символдан ошмаган символли қатор ( n > 0 ва ҳар хил МББТ ларда
ҳар хил, лекин 4096 дан кам эмас).
|
MONEY
|
-махсус команда орқали аниқланувчи
форматдаги пул.
|
DATE
|
-махсус команда орқали аниқланувчи формат- даги сана; сана майдонлари эрамиздан олдин бир неча мингйилликлардан бошланувчи ва эрамиз бешинчи-ўнинчи мингйиллиги билан
чекланган ҳақиқий саналарни ўз ичига олади.
|
TIME
|
-махсус команда орқали аниқланувчи
форматдаги вақт (кўзда тутилган бўйича hh.mm.ss).
|
DATE TIME
|
- сана ва вақт комбинацияси.
|
SQL маълумотларнинг ўзгарувчан-сатрли, сонли, реал вақт, сана ва ҳ. к. турларини киритилишига имкон беради. Сатрли тури белги ва сонлардан ташкил топган ўзгарувчиларни тасвирлаш учун тайинланган. Бунда биринчи белги албатта ҳарф бўлиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |