Aim uz Портландцемент. Таркиби ва классификацияси



Download 29,95 Kb.
Sana22.07.2022
Hajmi29,95 Kb.
#838831
Bog'liq
Таркиби Ва Классификацияси


Aim.uz

ПОРТЛАНДЦЕМЕНТ. Таркиби ва классификацияси
Эриб қовушиб қолгунча куйдирилган клинкерни гипс, баъзи ҳолларда эса махсус қўшимчалар билан биргаликда туйишдан ҳосил бўлган гидравлик боғловчи модда портландцемент деб аталади. Куйдириш маҳсулотида кальций силикатлар кўп бўлади (70…80%). Қисман эриш натижасида қовушиб қотиб қолган майда-йирик тош бўлаклар клинкер дейилади. Портландцементни клинкер таркибига мос келадиган маҳсулотнинг хом ашё аралашмасини тўла эритиш йўли билан ҳам олиш мумкин.
ГОСТ 26798.0—26798.2-85га кўра портландцемент хоссаларини ўзгартириб туриш, шунингдек, унинг таннархини камайтириш мақсадида клинкерга актив (гидравлик) ва инерт минерал қўшимчалар қўшишга рухсат этилади. Инерт қўшимчалар (оҳактош, доломит, кварц қум ва бошқалар) миқдори 10% дан, актив (трепел, ди­атомит, трасс ва бошқалар) қўшимчалар миқдори эса 15% дан ошмаслиги керак. Бироқ гидравлик қўшимчалар 20% ва ундан ортиқ бўлиши ҳам мумкин. У ҳолда майдаланган маҳсулот нима қўшилганига қараб бошқа, яъни қўшилма сифатида донадор домна шлаги ишлатилса, шлакпортландцемент деб, табиий гидрав­лик қўшилмалар ишлатилса, пуццолан портландцемент деб аталади.
Клинкерни туяётганда унга одатда кўпи билан 3% гипс (суль­фат кислота ангидридига нисбатан ҳисоблаганда) қўшилади. Бу билан цементнинг тишлашиш муддати узайтирилади. Бу эса унинг хоссаларига яхши таъсир қилади .
Шундай қилиб, портландцемент клинкер, гидравлик (ёки инерт) қўшилма ва гипс аралашмасидан иборат. Бундан ташқари унда оз миқдорда — 1 % гача бошқа моддалар, масалан, цемент сифатини бўзмайдиган, аммо унинг яхшироқ майдаланишига ёрдам берадиган интенсификаторлар (қурум, кўмир) ҳам бўлиши мумкин. Замонавий қурилишда портландцемент ва унинг турлари асосий материал бўлиб ҳисобланади, ундан турли бино ва иншоотларни куриш учун зарур бўлган бетон ва темир-бетон конструкциялар ясалмоқда.
Цемент сифати борган сари яхшиланмоқда, унинг мустаҳкамлик курсаткйчлари ортмоқда. Портландцементнинг ўртача маркаси 500 дан (ГОСТ 310—85) ортиб кетди, цемент турлари ҳам кўпаймоқда, бир қатор махсус цементлар чиқарилмоқда.



Aim.uz




Download 29,95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish