ҲАҚИ Қий тиббиёт (Йўқотилган шифо изидан) gerçek tip



Download 2,75 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/377
Sana26.04.2022
Hajmi2,75 Mb.
#584803
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   377
Bog'liq
shifo izidan

“Қўшимча моддалар”
бўлимига қаранг.) 
Ҳайвон ёғи, хусусан, ич ёғлари ва қуйруқ ёғи таом ва дори тайёр-
лашда, суяклари эса шифоли шўрвалар тайёрлашда ишлатилади.
Кузда ва қишда - гўшт ейиш, баҳор ва ёзда - емаслик соғлик учун
фойдали. 
Соғлом киши ҳафтада 1-3, ҳатто 5 мартагача гўшт ейиши мумкин.
Пайғамбаримиз (с.а.в.):
“Шубҳасиз гўшт таомларнинг саййиди-
дир”
, деганлар. Аммо Пайғамбаримизнинг (с.а.в.):
“Узоқ муддат
гўшт ейиш ва гўшт шўрвасини ичиш қайғу беради, қалбни қат-
тиқлаштиради”,
деганлари ҳам маълум.
Гўштнинг тури билан бирга ҳайвоннинг қандай сўйилгани ҳам
72


муҳим. 
“Аллоҳ сизга ўлаксани, қонни, тўнғиз гўштини ва
Аллоҳдан бошқасининг номи билан сўйилганларни ҳаром
қилди”
.
(“Бақара” 
сураси, 173).
Аллоҳ (ж.ж.) бу наҳйни Қуръоннинг бир неча жойларида такрор-
лайди.
Электрошок бeриб, кейин сўйилган ҳайвоннинг гўшти ўлакса
ҳайвон гўшти билан баробардир. Фақат сабаблари хар ҳил. Бу шакл-
да сўйилган гўштнинг зарарини тушуниш учун қуйидаги мисолни
келтириш мумкин: мукаммал ускуналар билан анжомланган бир
шаҳарни тасаввур қилинг.Шаҳарнинг мудофаа тизими кучли, бир-
гина компьютер билан бошқарилаётган бўлсин. Милионлаб кимё-
вий ва биологик токсин ишлаб чиқарадиган, генетик мутацияга
учраган, ақл бовар қилмайдиган бутун қуроллар бу компьютерга
боғланган бўлсин. 
Бу шаҳарни эгаллашни хоҳлаган ақлли киши, мудофаа тизими-
нинг маркази бўлган компьютер билан мудофаа ускуналари орасида-
ги боғланишни кесиб, шаҳарни, унга зарар бермасдан, барча гўзал-
ликлари билан қўлга киритади. 
Аммо ақлсиз киши тўғридан-тўғри компьютерни портлатишга
уринади. Оқибатда,компьютер бузилиб, унга боғлиқ асбоблар
бошқарувсиз қолиб,, шаҳар халқи жойлашган жойлар ҳаробага айла-
нади. Халқ заҳарланиб, шишиб, ақлдан озиб ўлади, яраланади. Ва
ишғолчиларнинг қўлида расвоси чиққан ҳароба, соғликка xавф
солган, ўликларнинг лошига тўлган шаҳар қолади.
Бу мисолда компьютернинг боғланиш жойини кесганлар тўғри
ҳаракат қилди.
Бу мисолни мавзуга тадбиқ қилсак, қассоб мияга кетган жон
томир ва асабларни кесиш йўли билан ҳайвоннинг қонини оқизади.
Бу ҳолда мия қонсиз қолиб бир онда ўлади, ҳеч қандай реакция бер-
майди. Аммо юрак қон ташқарига отилгунича ишлашда давом этади
ва шу тарзда ҳайвоннинг гўшти қонда аралашган ва гўштни заҳарла-
ган барча моддалардан тозаланади. 
Электрошок бериб, сўнгра сўйилган ҳайвоннинг гўштига келсак,
электрошок ҳайвоннинг юрагини тўхтатади ёки даҳшатли аритмияга
судрайди.,аммо мия ишлашда давом этади. Мия баданни тирик
сақлаш учун безларни кўп миқдорда турли гормон ишлаб чиқариш-
га йўналтиради. Қон ҳаракатсиз бўлгани учун ичидаги токсин, гор-
мон, қолдиқ, микроб, сассиқ газларни суяк ва бўғинларга, гўштга сиз-
диради. Шу тарзда гўшт ўлакса xусусиятини олади. 
Юқорида кўрганимиз каби, Аллоҳ (ж.ж.) мол гўштини фақатгина
73


яҳудийларга манъ қилган, аммо ўлакса, қон ва тўнғиз гўштини барча
инсониятга ман қилган. Олимларнинг изланишларидан ҳеч бир
жамиятда тўнғиз гўшти учун ҳазм тизими бўлмагани маълум.
Ҳар бир ҳайвоннинг ҳазм тизими ўзига хос бўлиб, ризқи учун мах-
сус яратилган. Шу сабабдан, ҳайвонлар фақат ўзларига хос ризқлар-
ни ҳазм қила олишади. 
Табиий озиқланган ҳайвон соғлом бўлади, унинг гўшти, ёғи,
суяклари тоза бўлади. Аммо бугунги ҳайвонлар фабрикаларда тайёр-
ланган гормон, антибиотик,сунъий протеин, витамин ва бошқа GM
таркибли қўшимчалар қўшилган емлар билан ва гени ўзгартирилган
махсулотлар билан озиқланмоқда. Ҳатто вақти ўтиб кетган, бузилган
ва аралаш таом қолдиқлари, вақти ўтган чипс, печенье, кекс, шакар
ва шунга ўхшаш нарсалар бозорлардан йиғилиб, ҳайвонларга ем
сифатида берилмоқда. 
Натижада, инсон каби касалланган ҳайвонлар, инсон каби оғир
даволанишни бошламоқда. Даволанган ҳайвон гўшти, ёғи, суяклари
юқорида айтилган фойдалардан маҳрум бўлиб, соғлик учун xавф
туғдирмоқда. Шу сабаб, суяк, ёғ, жигар, буйрак, юрак ва миясини
истеъмол қилаётганда юқоридаги ёмон таъсирларга учрамаган ёш
ҳайвоннинг гўштини танлаш керак.
Клонланган ҳайвонларнинг гўшти ва сути илк бор 2007 йил баҳор
ойларида АҚШ бозорларида сотила бошланди. Бу ҳайвонларнинг
гўшт ва сутлари анчадан бери баъзи учинчи дунё давлатларида арзон
нарxларда сотилаётган эди. 
Расмийлар клонланган мол, чўчқа ва эчкилар мавзусида бераётган
баёнотларида бундай ҳайвонлардан олинган маҳсулотлар ҳар куни
истеъмол қилинаётган нормал озиқ-овқатлар билан айни сифатдали-
ги ва уларнинг ҳеч бир зарари йўқлигини айтишмоқда. Шунинг учун
клонланган ҳайвонлардан олинган маҳсулотлар (гўшт, сут ва ёғлари)
бозор ва дўконларда бемалол сотилмоқда. Устига-устак, олимлар бу
махсулотларнинг этикеткасида уларнинг қай йўл билан олинганини
ёзиш шарт эмаслигини айтишмоқда. 
Клонланган ҳайвонлар устида иш олиб бораётган олимлар йиллар
давомида ранг берувчи, аромат, ширинлаштирувчи, гўшт ўрнига син-
тетик протеин каби сунъий озуқаларни истеъмол қилиш мумкинли-
гини ва синтетик таомларнинг инсонларга ҳеч қандай зарари йўқли-
гини илгари суришмоқда. 
Ҳолбуки, натижалари бутунлай тадқиқ қилинмагани учун бу
маҳсулотларнинг берадиган моддий зарари ҳанузгача аниқ эмас.
74


Фақат маънавий зарари маълум: “Нисо” сурасининг 118-119 оятлари-
да айтилган усул билан етиштирилган ҳайвонларнинг гўшт ва сути
ҳаромдир. (

Download 2,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   377




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish