ҲАҚИ Қий тиббиёт (Йўқотилган шифо изидан) gerçek tip



Download 2,75 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/377
Sana26.04.2022
Hajmi2,75 Mb.
#584803
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   377
Bog'liq
shifo izidan

қуёшда исиган сув-
нинг тери касаллигига сабаб бўлишини
айтганлар. 
Имом Шофъий ҳазратлари 
қуёшда исиган сув билан таҳорат
қилишни макруҳ
ҳисоблаганлар, ҳатто бу сув билан кийимларни
ҳам ювишни муносиб кўрмаганлар. 
Бугунги докторлар эса, инсонларга қуёшда ойларча қолиб кетган
шишадаги сувлардан кунига 3-6 литр ичишни тавсия қилишмоқда!!!
Оxирги йилларда ичимлик сувларининг чиришини олдини олиш
ва тозалигини сақлаш сувга мақсадида карбон нанопарчачалар
қўшилмоқда (поликарбон сув). 
Оғиз йўли билан танага кирган карбон нанопарчачалари тўқима-
ларга тўпланиб, ҳужайралардаги метаболизмга аралашиб, мутацияга
олиб келиши мумкин. 
Масаланинг яна бир галати тарафи шундаки, кўпгина суверен дав-
латларнинг сув манбалари бегона ширкатлар тарафидан сотиб оли-
ниб, бу сувлар факат ўша ширкатларга маълум услублар билан "тоза-
ланиб", ишловдан ўтказилиб, халкка такдим этилмокда.Бу демак,
замонамизда сув устида исталган стратегик ўйинни амалга ошириш
мумкин ҳолга келди. (
“Нанотехнология” 
бўлимига қаранг).
Асал
Пайғамбаримиз (с.а.в.): 
“Асал енглар, зеро асал бўлган уйга
фаришталар раҳмат тилашади. Асал еган кишининг ошқозонига
минг даво киради ва миллионларча гуноҳ узоқлашади. Бир
57


киши ўлса ва баданида асал бўлса, баданини жаҳаннам оташи
куйдирмайди. Ҳар куни эрталаб асал шарбати ичганлар касал
бўлишмайди. Менимча асал каби шифо йўқ”
, деганлар.
Асал ошқозон ва ичаклар фаолиятининг бузилишига шифо;
ошқозон ва ўн икки бармоқли ичакдаги яра ва ташқи яраларнинг
битишини таъминлайди. Ревматизм, юрак, ўпка, жигар ва тери касал-
ликларига шифо. Томирларнинг қаттиқлиги, асаб бузилиши ва ане-
мияга фойдалидир. Асал ҳам ич қотишини кетказадиган ҳамда ич
кетишини (диареяни) тўхтатадиган доридир. Асал ейиш кишини
ёшартиради, кишига қувват бахш этади. 
Шифоли томонларидан ташқари, асал чақалоқлардан тортиб
қарияларгача керакли озиқ моддаси ҳисобланади. Ҳақиқий асал ари
патагидан олинганидан 4-5 ҳафта сўнгра кристаллашишни бошлай-
ди. Қотган асалнинг кристаллари нозик бўлади. Катта кристалли
асалнинг сифати паст. Баъзи асал турлари кристаллашмайди. 
Олий сифатли асал баҳор бошларида ва ёзда олинган асалдир.
Дори сифатида қўллаш учун айнан шундай асал танланиши керак. 
Баҳорнинг оxирларида олинган асал унчалик шифоли бўлмайди.
9
Бир нўхат донасидек прополис (асалари елими) ва шу миқдорда
асал муми асал билан бирга чайналса, оғиз ва бурун томирлари-
даги тиқилишларни кетказади.
9
Варикоз, гангрена, оғиз яралари, чипқон, теридаги яллиғланиш-
ли яраларга асал суриш шифолидир..
9
Асал кўз ва кўз яраларига малҳам, оғизни тозаловчи ва томир
очувчи сифатида қўлланилади.
9
Қулоққа бир ҳил миқдорда асал ва илиқ сувда эритилган тош
тузи дамланса, қулоқни яллиғланишдан тозалайди. 
9
Ангина шишганида оғизда асал тутиш фойдали. 
9
Асал уйқусизликка яхши даводир. 
9
Қанд касали бўлган беморлар ҳам бир чой қошиғидан бошлаб,
ҳар кун 1 чой қошиғидан 1 ош қошиғигача асал ейишлари мум-
кин ва ҳақиқий асалнинг давоси билан бу касалликдан қутулиша-
ди.
Асал таом билан бирга ёки таомдан кейин ейилса, шифо хусусия-
тини йўқотади, аллергик таъсир қилиши мумкин. Асалнинг кўпи
семиртиради, дангаси қилади, уйқучи қилиб қўяди. 
58


Даволаниш умидида асал ейишни хоҳлаган киши ҳар куни эрта-
лаб ё кечқурун оч қоринга 1 қошиқ асал ейиши керак. Фақат еган
асали таом ўрнига ўтади, яъни унинг кетидан таом ейилмайди. 
Асал билан бирга сув ичиш мумкин. Эрталаб ва кечқурунги
таомдан аввал 1 чой қошиқ асал ейиш ҳам мумкин. 
Бир неча кун фақат асал билан кун кечирмоқчи бўлганлар ҳар
куни 100-150 грамм асал ейишлари мумкин. Ҳар куни асал ейдиган-
ларнинг кунда 1 ош қошиғидан кўп асалга ёки бошқа ширинликлар-
га эҳтиёжи қолмайди. 
Асални бармоқ билан ёки тахта қошиқда ейиш суннатдир.
Асал совутгич (холодилник) ёки музлатгичларда (морозиликларда)
эмас, балки салқин ва қоронғу жойда сақланиши керак. Агар асал
солинган шиша ёки тахта идиш қаттиқ ёпилса, ундаги асал шифобахш
хусусиятини йўқотмасдан йиллар давомида сақланиши мумкин.
Асал таркибида 18% сув, 40% мева қанди (фруктоза), 34% узум
қанди (глюкоза), 0,4% бошқа қандлар, 0,3% протеин, 7,1% темир туз-
лар, микроэлементлар, ферментлар, витаминлар ва бошқа моддалар
бўлади.
Асал лабараторияларда бу таркибга кўра глюкоза ва фруктозаси
текширилади. Умуман асалда глюкоза ва фруктоза нисбати меъёр-
ларга тўғри келса, ундаги бошқа моддаларнинг нисбатлари ҳам тўғри
келади. Афсуски, бугун бу текшириш ўз аҳамиятини йўқотган. Чунки
Туркияда гени ўзгартирилган глюкоза ва фруктозалар ишлаб
чиқарилмоқда ва хориждан келтирилган синтетик асал аромати қўл-
ланилмоқда. Бу шаклда яхши ҳидли турли аралашмалар асал сифати-
да бозорга чиқарилмоқда. 
Бу соҳтакорликни исбот қилиш қийин иш, чунки Туркияда бу
соҳада етарлича лаборатория ва мутахассислар йўқ.

Download 2,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   377




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish