ҲАҚИ Қий тиббиёт (Йўқотилган шифо изидан) gerçek tip



Download 2,75 Mb.
Pdf ko'rish
bet156/377
Sana26.04.2022
Hajmi2,75 Mb.
#584803
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   ...   377
Bog'liq
shifo izidan

2-чи усул:
9
Эрталаб 
1 ош қошиқ асал билан тайёрланган асал шарбати ичи-
лади. 
9
1 соатдан кейин
1-3 қошиқ 
янги кўкарган буғдой ёки арпа
нишонаси
ювиб, ейилади. Мавсум ва хоҳишга кўра, кўкарган
буғдой ўрнига янги анжир ёки лимон ва саримсоқли зайтун ёғи
қўшилган кўкатли салат ейилади. Унга саримсоқ ҳам қўшиш
мумкин.
9
Очиққанда
сабзи, исмалоқ, семизўти ёки қатиқ сувлари ичила-
ди ва кечгача (3-4 пиёла) шундай давом этилади. Орада 3 дона
саримсоқ ҳам ейилади.
9
Кечқурун 
саримсоқ ва асал билан бирга зиғир уруғи, кейин
анжир ёки хурмо ейилади (хурмони тарвуз билан еса бўлади).
Янги анжир ўрнига сув билан намланган ва саримсоқли зайтун
ёғида бир кун турган 3 дона қуруқ анжир еса ҳам бўлади. 
Ҳар ким ўз ичакларининг ҳолатини билгани нисбатида соғли-
гини бошқариши мумкин. Бунинг учун:
9
1 дона қизил лавлаги (100-150 гр) тўғралиб, лимон суви, сарим-
соқ ва зайтун ёғи билан салат қилинади. Бу салат кичик нон бўла-
ги билан ёки, яхшиси, нонсиз ейилади. 
Қизил лавлаги салати ейилганидан 3 соатдан кейин сийдикни куза-
тишга ўтилади, 36 соатгача кузатилади. Ичак соғлом бўлса,
қизил лавлаги ранги қонга аралашмайди ва сийдик билан
чиқмайди. Сийдик ранги нормал бўлади. 
Ичак касал бўлса, лавлаги ранги қонга аралашади, сийдик ҳам
қизил ранга киради. Бу ҳолатда лавлаги танадан бутунлай
чиққунича (24-36 соат) сийдик ранги қизил бўлиб қолади. Бу
ичакларнинг касаллигига ишоратдир. 
Сийдик ранги қанчалик қизил бўлса, ичак ҳам шунчалик бузилган
бўлади. Бу ҳолда ичак давоси қилиниши керак.
Агар сийдик ранги оч қизил бўлса, бу нормал ҳисобланади. 
Ошқозон ва ичакларни қувватлантириш ва қон айланишини
жонлантириш учун қуйидаги дорилардан бири қўлланилади:
9
Кунда икки марта бир ош қошиқ ўз пўсти билан сиқилган янги
занжабил суви оч қоринга ичилади.
204


9
Янги занжабил ўз пўсти билан тўғралади ва тоза асал билан ара-
лаштирилади. Кунига 1 ош қошиқ ейилади.
9
50 гр занжабил кукуни 200 гр асал билан аралаштирилади ва
кунда икки марта бир чой қошиқдан ейилади. 
Ёки: 
9
Седана ва қоразира айни миқдорда туйилади, эзилган саримсоқ
қўшиб, асал билан аралаштирилади ва ҳар куни эрталаб оч
қоринга ёки ҳар куни кечқурун уйқудан аввал бир ош қошиқ ейи-
лади.
Ҳазм тизимининг кучли ва соғлом бўлишини истаган ҳар бир киши
бу муолажани йилда 2-3 марта 2 ҳафталик курслар шаклида
қилиши керак.
Кўричак (апендицит) жарроҳлигидан ўтганлар янги ёки қуруқ
занжабил ишлатишни ташламасликлари, вақти вақти билан 1-2
ойлик танаффуслар қилиб, истеъмол қилишни давом эттиришла-
ри керак. (Занжабил чой сифатида, овқатларга қоразиравор сифа-
тида ёки тўғралиб, асал билан аралаштириб ҳам ейилади.)
Ичак даволаниши учун юқорида айтилганлардан бирини қўллаб,
бошқа томондан танаффусларда соғайгунча 3 кунлик оч қолиш
қўлланилади. Бу ерда 3 кунлик рўзанинг роли катта. Кенгайган
ошқозон ва ичаклар фақат бу рўза ёрдамида нормал шаклга кела-
ди. Аввалдан яллиғланиш сабабли юзага келган ичаклардаги
муаъян қизишлар мазкур даво билан йўқотилади.
Ичакни даволаш давомида анжир, хурмо, занжабил, зиғир уруғи,
саримсоқ ва асал ейиш керак. Ичаклар ҳолати қанчалик оғир
бўлса ҳам, яланғоч, яраланган, қисман торайган, кенгайган,
чуқурчалар ҳосил қилган бўлса, ҳам яхшиланади, агар юқорида
келтрилган даво диққат билан қилинса.

Download 2,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   ...   377




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish