Спортчиларимиз томонидан мустқиллик йилларида Олимпиада
баҳсларида қўлга киритилган медаллар қуйидагилардан иборат:
№
ИСМИ ШАРФИ
ЎТГАН
ЖОЙИ,
ЙИЛИ
СПОРТ ТУРИ
МЕДАЛ
1
АРМЕН БАГДАСАРОВ
АТЛАНТА 1996
ДЗЮДО
КУМУШ
2
КАРИМ ТЎЛАГАНОВ
АТЛАНТА 1996
БОКС
БРОНЗА
3
МУХАММАДҚОДИР
АБДУЛЛАЕВ
СИДНЕЙ 2000
БОКС
ОЛТИН
4
АРТУР ТАЙМАЗОВ
СИДНЕЙ 2000
ЭРКИН КУРАШ
КУМУШ
5
СЕРГЕЙ МИХАЙЛОВ
СИДНЕЙ 2000
БОКС
БРОНЗА
6
РУСТАМ САИДОВ
СИДНЕЙ 2000
БОКС
БРОНЗА
7
АРТУР ТАЙМАЗОВ
АФИНА 2004
ЭРКИН КУРАШ
ОЛТИН
8
АЛЕКСАНДР
ДОКТУРАШВИЛИ
АФИНА 2004
ЮНОН
РУМ
КУРАШИ
ОЛТИН
9
МОГАМЕД
ИБРАГИМОВ
АФИНА 2004
ЭРИН КУРАШ
БРОНЗА
10
БОХОДИР СУЛТОНОВ
АФИНА 2004
БОКС
БРОНЗА
11
ЎТКИРБЕК ХАЙДАРОВ АФИНА 2004
БОКС
БРОНЗА
12
РИШОД СОБИРОВ
ПЕКИН 2008
ДЗЮДО
БРОНЗА
13
АБДУЛЛО ТАНГРИЕВ
ПЕКИН 2008
ДЗЮДО
КУМУШ
14
ЕКАТИРЕНА ХИЛКО
ПЕКИН 2008
ТРОМПОЛИН
БРОНЗА
15
АНТОН ФОКИН
ПЕКИН 2008
СПОРТ
ГИМНАСТИКАС
И
БРОНЗА
16
АРТУР ТАЙМАЗОВ
ПЕКИН 2008
ЭРКИН КУРАШ
ОЛТИН
17
РИШОД СОБИРОВ
ЛОНДОН 2012
ДЗЮДО
БРОНЗА
18
АББОС АТОЕВ
ЛОНДОН 2012
БОКС
БРОНЗА
19
АРТУР ТАЙМАЗОВ
ЛОНДОН 2012
ЭРКИН КУРАШ
ОЛТИН
20
РУСЛАН
НУРИДДИНОВ
РИО-ДЕ-
ЖАНЕЙРО 2016
ОҒИР АТЛЕТИКА ОЛТИН
21
ХАСАНБОЙ
ДЎСМАТОВ
РИО-ДЕ-
ЖАНЕЙРО 2016
БОКС
ОЛТИН
111
22
ШАХОБИДДИН
ЗОИРОВ
РИО-ДЕ-
ЖАНЕЙРО 2016
БОКС
ОЛТИН
23
ФАЗЛИДДИН
ҒОЙИБНАЗАРОВ
РИО-ДЕ-
ЖАНЕЙРО 2016
БОКС
ОЛТИН
24
ШАХРАМ ГИЁСОВ
РИО-ДЕ-
ЖАНЕЙРО 2016
БОКС
КУМУШ
25
БЕКТЕМИР
МЕЛИҚЎЗИЕВ
РИО-ДЕ-
ЖАНЕЙРО 2016
БОКС
КУМУШ
26
МУРОДЖОН
АХМАДАЛИЕВ
РИО-ДЕ-
ЖАНЕЙРО 2016
БОКС
БРОНЗА
27
РУСТАМ ТЎЛАГАНОВ РИО-ДЕ-
ЖАНЕЙРО 2016
БОКС
БРОНЗА
28
РИШОД СОБИРОВ
РИО-ДЕ-
ЖАНЕЙРО 2016
ДЗЮДО
БРОНЗА
29
ДИЁРБЕК ЎРОЗБОЕВ
РИО-ДЕ-
ЖАНЕЙРО 2016
ДЗЮДО
БРОНЗА
30
ЕЛМУРАТ
ТАСМУРАТОВ
РИО-ДЕ-
ЖАНЕЙРО 2016
ЮНОН-РУМ
КУРАШИ
БРОНЗА
31
ИХТИЁР НАВРЎЗОВ
РИО-ДЕ-
ЖАНЕЙРО 2016
ЭРКИН КУРАШ
БРОНЗА
32
МАГОМЕД
ИБРАГИМОВ
РИО-ДЕ-
ЖАНЕЙРО 2016
ЭРКИН КУРАШ
БРОНЗА
112
Кейинги йилларида спорт соҳасида амалга оширилган ишлар натижаси
таҳлили учун яна бир мисол. “РИО-2016”да дунёнинг 2000 дан зиёд
давлатидан спортчилар қатнашди. Улар орасидан 87 давлат спортчиларигина
шоҳсупага кўтарилди. Олтин медални қўлга киритганлар янада кам -59 та.
Ўзбекистон спортчилари 13 та медал жамғариб, умумжамоа ҳисобида 21
ўринни банд этди.
РИО-да ўтган Олимпия ўйинларида 70 нафар спортчиларимиз академик
эшкак эшиш, байдарка ва каноэда эшкак эшиш, бадиий гимнастика, бокс,
дзю-до, енгил атлетика, оғир атлетика, спорт гимнастикаси, стол теннис,
тронполин, ўқ отиш, эркин ва юнон рум кураши, сузиш, таэквандо(WTF),
теннис,стол тенниси каби қатор спорт турлари бўйича баҳслашди. Улар
орасида Олимпиа ўйинлари ва жаҳон чемпионатлари ғолиб ва совриндорлари
бўлган тажрибали спортчилари билан бир қаторда ушбу мусобоқада илк
маротаба иштирок этган ёш спортчилар кўплиги мамлакатимиз спорт
салоҳияти юксалиб бораётганидан далолат беради.
ТАСАННО СИЗГА, ВАТАН
ШАРАФИНИ ЮКСАЛТИРГАН СПОРТЧИЛАР!
Мамлакатимизда спортни оммалаштириш бўйича беш йиллик миллий
концепция ишлаб чиқиш зарур. Аҳолини жисмоний тарбия билан мунтазам
шуғулланиб, соғлом турмуш тарзини кечиришга жалб этиш, шу орқали
касалликларнинг
олдини
олиб,
одамларнинг
умрини
узайтириш
концепциянинг асосий йўналиши ва натижаси бўлиши керак деган эди
давлатимиз президенти Ш.М.Мирзиёев.
113
Собиров Ришод Рашидович 1986 йили 11 сентябрь куни Бухаро
вилояти Жондор туманида туғилган. Дзюдо бўйича Ўзбекистон чемпиони.
Ёшлар ўртасида ўтказилган Осиё чемпиони (2006 йил Тайван). Ўсмирлар
ўртасида ўтказилган Осиё чемпионатида кумуш медал соҳиби. 3 карра
Олимпия ўйинлари бронза медали соҳиби (2008 йил Пекин, 2012 йил
Лондон, 2016 йил Рио 60 кг). 2 карра Жахон чемпиони (2010 йил Токио, 2011
йил Париж). Қозоғистонда ўтказилган Жахон чемпионати бронза медали
соҳиби. Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи (2008 йил).
Ўзбекистон ифтиҳори фахрий унвони соҳиби (2012 йил). Эл-юрт хурмати
ордени. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Подполковниги.
114
Ўрозбоев Диёрбек Бахтиёр ўғли 1993 йил 17 августь куни Хоразим
вилояти Шовот туманида туғулган. Дзюдо бўйича Рио-2016 Олимпия
ўйинларида 60 кг вазнда бронза медали соҳиби. 2018 йилда Индонезия
давлатида ўтказилган Осиё ўйинлари ғолиби. Европа Очиқ Кубогида II-ўрин
(Варшава). Бир неча бор халқаро турнирлар Masters Bremen (U20), World
Masters (Гвадалахара), Гран-прилар (Тбилиси, Самсун, Алма-Ата ), Катта
дубулға (Абу-Даби, Баку). Осиё биричиликлари ғолиби ва совриндори.
115
Зоиров Шахобиддин Шокирович 1993 йил 3 март куни Бухоро вилояти
Когон туманида туғилган. Бокс бўйича Осиё биринчилиги ғолиби ва
совриндори. 2014 йил Осиё ўйинлари совриндори Инчхон (Жанубий Корея)
Рио-2016 Олимпия ўйинлари олтин медали соҳиби (52 кг). Жахон чемпиони.
Ўзбекистон ифтихори фахрий унвони соҳиби. Бугунги кунда Шахобиддин
профессионал боксда ўз фаолиятини олиб бормоқда.
116
Тасмурадов Элмурод Зулыпкарович 1991 йил 12 декабрь куни Тошкент
вилояти Бўстонлиқ туманида туғилган. Юнон-рум кураши бўйича 4 карра
Осиё чемпиони, 2 карра жахон чемпионати совриндори. 2012 йил Осиё
биринчилигида кумуш медали соҳиби. Рио-2016 Олимпия ўйинлари бронза
медали соҳиби.
117
Нуриддинов Руслан Шамильевич 1991 йил 24 ноябрьда Андижон
вилоятида туғилган. Руслан халқаро майдондаги даслабки ғалабасини 2009
йил Бирлашган Араб Амирлигида бўлиб ўтгин ўсмирлар ўртасидаги Осиё
чемпионатида қўлга киритган ва олтин медалга сазовор бўлган. 2011 йил
Франциядаги Жахон чемпионатида кумуш медални қўлга киритган. 2012,
2013 йил Осиё чемпиони (Жанубий Корея). Россиянинг Қозон шаҳрида
ўтказилган Бутун жахон Талабалар Универсиядаси ғолиби. 2013 йил Жахон
чемпиони. 2013 йил 30-октябрь куни Ўзбекистон ифтихори фахрий унвони
билан тақдирланди.
118
Ғиёсов Шахрам Жамшидович 1993 йил 7 июл куни Бухаро вилоятида
туғилган. Бокс бўйича 2014 йил талабалар ўртасида Жахон чемпиони
(Россия). Рио-2016 Олимпия ўйинлари кумуш медали соҳиби. 2017 йил
Осиё ва Жахон чемпиони (69 кг). 2017 йил Осиёнинг энг яхши боксчиси.
Ўзбекистон ифтихори фахрий унвони соҳиби 2017 йил Таиланд Қироллик
кубоги ғолиби (Банкок). Бугунги кунда Шахрам профессионал боксда ўз
фаолиятини олиб бормоқда.
119
Дўсматов Хасанбой Маруфжон ўғли 1993 йил 24 июн куни Андижон
вилоятида туғилган. Бокс бўйича Ўзбекистон чемпиони. Халқаро турнирлар
ғолиби ва совриндори. (Қозоғистон, Украина, Россия, Ўзбекистон, Германия
в.б). Бокс бўйича Осиё чемпиони 2015 йил (Таиланд), 2017 йил (Ўзбекистон),
Рио-2016 Олимпия ўйинлари олтин медали соҳиби (49 кг). Ўзбекистон
ифтихори фахрий унвони соҳиби.
120
Мелиқўзиев Бектемир Рўзматжон ўғли 1996 йил 8 апрел куни Фарғона
вилояти Фурқат туманида туғулган. Бокс бўйича 2014 йилда Ўзбекистон
чемпиони Ўсмирлар Олимпияадаси ғолиби (69кг), Ёшлар ўртасида Осиё ва
Жахон чемпиони. 2015 йилда Осиё чемпиони, Жахон чемпионати кумуш
медали соҳиби. Рио 2016 кумуш медали соҳиби. 2017 йил Осиё чемпиони.
2017 йил Жахон чемпионатининг бронза медали соҳиби. Бугунги кунда
Бектемир профессионал боксда ўз фаолиятини олиб бормоқда. Ўзбекистон
ифтихори фахрий унвони соҳиби.
121
Наврўзов Ихтиёр Каримович 1989 йил 5 июлда Бухаро вилоятида
туғилган. Эркин кураш бўйича Ўзбекистон чемпиони. 2008 йил ўсмирлар
ўртасида Жахон чемпионати бронза медали соҳиби. Осиё ўйинлари
иштироксиси (2010). Олимпиа ўйинлари иштирокчиси (2012). 2014 йил Осиё
ўйинлари бронза медали соҳиби. 2015 йилда Жахон чемпиони (Америка 65
кг). Рио 2016 бронза медали соҳиби.
122
Ғойибназаров Фазлиддин Хасанбаевич 1991 йил 16 июн куни Тошкент
вилояти Бекобод шаҳрида туғилган. Бокс бўйича Ўзбекистон чемпиони.
Халқаро турнирлар ғолиби ва совриндори. (Қозоғистон, Украина, Россия,
Ўзбекистон, Германия в.б). Бокс бўйича Осиё ва Жахон чемпионатларининг
совриндори, Рио-2016 Олимпия ўйинлари ғолиби (64 кг). Ўзбекистон
ифтихори фахрий унвони соҳиби. Бугунги кунда Фазлиддин профессионал
боксда ўз фаолиятини олиб бормоқда.
123
Тўлаганов Рустам Тўлқин ўғли 1991 йил 6 октябрь куни Тошкент
шаҳрида туғилган. Бокс бўйича Ўзбекистон чемпиони. Халқаро турнирлар
ғолиби ва совриндори. Бокс бўйича Осиё чемпионатларининг совриндори
(2015), Рио-2016 Олимпия ўйинлари бронза медали соҳиби (91 кг).
124
Ахмадалиев Муроджон Қаххорович 1994 йил 2 ноябрь куни Наманган
вилояти Чуст шаҳрида туғилган. Бокс бўйича 2012 йил Ёшлар ўртасида Осиё
биринчилиги совриндори (Арманистон 49 кг). Халқаро турнирлар ғолиби
(Россия, Ўзбекистон, Болгария). Осиё ўйинлари иштирокчиси (2014). 2015
йил Осиё ва Жахон биринчиликларининг кумуш медали соҳиби (Доха,
Бангкок). 2017 йил Осиё чемпиони (Тошкент). Рио-2016 Олимпия ўйинлари
совриндори (56 кг). Бугунги кунда Муроджон профессионал боксда ўз
фаолиятини олиб бормоқда.
125
Ибрагимов Могомет Идрисович 1985 йил 2 июнда туғилган. Эркин
кураш бўйича Халқаро турнирлар ғолиби ва совриндори (Россия,
Арманистон, Франция, Украина). Осиё чемпиони. Рио-2016 Олимпия
ўйинлари совриндори (97 кг).
126
Атоев Аббос Абдураззоқович 1986 йил 7 йюнда Бухаро вилоятида
туғилган. Бокс бўйича Халқаро турнирлар ғолиби ва совриндори (Россия,
Қозоғистон в.б). 2 карра жахон чемпиони, 2012 йил Олимпиа ўйинлари
бронза медали совриндори (Пекин). Ўзбекистон ифтихори фахрий унвони
соҳиби.
127
Абдуллаев Мухаммадқодир Абдуллаевич 1973 йил 15 ноябрь куни
Андижон вилоятида туғилган. Ўзбекистон спорт тарихида бирнчи бор
Олимпия чемпиони. (2000 йил Сидней), Жахон чемпиони (1999 йил), 2 карра
Осиё чемпиони (1997-1999 йиллар), Осиё ўйинлари ғолиби (1998 йил),
Жахон кубоги ғолиби (1998 йил), 1999-2000 йилларда Ўзбекистонда йилнинг
энг яхши спортчиси. Ўзбекистон ифтихори фахрий унвони соҳиби.
128
Чусовитина Оксана Александровна 1975 йил 19 июнда Бухаро
вилоятида туғилган. Спорт гимнастикаси бўйича Олимпия чемпиони (1992
йил Испания). Олимпия ўйинларининг кумуш медали сохиби (2008 йил
Пекин) 3 карра жахон чемпиони, 4 карра Жахон биринчиликларининг кумуш
медали (1991, 2001, 2005, 2011), 4 карра Жахон биринчиликларининг бронза
медали соҳиби (1992, 1993, 2002, 2006). Европа чемпиони (2008 йил). Европа
чемпионати кумуш медали сохиби. 3 карра Европа чемпионати бронза
медали соҳиби. Осиё ўйинлари ғолиби. Гимнастика тарихида 7 маротаба
Олимпия ўйинларида иштирок этган ягона спортчи (1992, 1996, 2000, 2004,
2008, 2012, 2016). Гиннеснинг рекордлар китобига кирган. Халқаро
тоифадаги СССР спорт устаси (1991 йил).
129
Тангриев Абдулла Товашевич 1981 йил 28 мартда Сурхандарё вилоятида
туғилган. Дзюдо бўйича Ўзбекистон чемпиони. 19 ёшида Олимпия
ўйинларида иштирок этган ягона дзюдочи (2000 йил Сидней). 4 карра Осиё
чемпиони (2005, 2007, 2008, 2011). 3 карра Жахон чемпионати совриндори.
(2003, 2005, 2009). Мутлоқ вазн тоифасида Жахон чемпиони (2014 йил
Россия) XXIX-ёзги Олимпия ўйинлари кумуш медали соҳиби (2008 йил
Пекин). XXXI-ёзги Олимпия ўйинлари иштирокчиси (2016 йил Рио).
Абдулла Тангриев кураш бўйича Президент соврини учун ўтқазилган
Ал-Хаким Ат Термизий, Амир Темур, Саполоқ полвон халқаро турнирлари
ғолиби. Ўзбекистон чемпиони. Жахон чемпиони.
Шуҳрат медали соҳиби. Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган
спортчи. Ўзбекистон ифтиҳори фахрий унвони соҳиби.
Булар – мустақиллик фарзандлари, менинг набираларимдир,-деган эди
130
Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов. «Биз эккан истиқлол
ниҳоллари бугун азим дарахтларга айланди. Улар кўзни қувонтириб мана
шундай ажойиб ҳосил бера бошлади. Буларнинг толеи, бахти-иқболи ҳали
олдинда. Она Ўзбекистонимиз каби фарзандларимизнинг келажаги
буюкдир».
Президентимизнинг 2019 йил 10 августдаги “Нуфузли халқаро спорт
мусобақаларида юксак натижаларга эришган Ўзбекистон спортчиларини
жамоат ва спорт ишларига кенг жалб этиш ҳамда спортчиларни ва уларнинг
тренерларини рағбатлантириш тўғрисида”ги қарорида спортимиз юлдузлари
ва уларни камолга етказган тренерларнинг машаққатли меҳнатларини
муносиб тақдирлаш, уларнинг тажрибаси ва салоҳиятидан самарали
фойдаланиш, олий ва махсус маълумот олишлари ҳамда саломатликларини
тиклашлари хусусида ғамхўрлик қилингани эътиборга лойиқ. Мазкур ҳужжат
Ўзбекистонда спортчи ва мураббийларни моддий рағбатлантириш тизимини
янада такомиллаштириш, уларнинг нуфузли халқаро мусобақаларда
муваффақиятли иштирок этадиган спортчилар захирасини тайёрлашда
муносиб ҳисса қўшишларига имконият яратади. Сўнгги даврда Осиё ва
жаҳон чемпионатларида спортчиларимиз эришаётган ютуқлар сони ва
салмоғи сезиларли даражада ўсди. Жумладан, 2019 йилнинг етти ойи
мобайнида мамлакатимиз вакиллари хорижда ўтказилган 120дан зиёд
нуфузли мусобақада ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишди.
Ўзбекистонлик спортчилар жами 773 маротаба шоҳсупага кўтарилишди: 292
та олтин, 221 та кумуш, 261 та бронза медали қўлга киритилди. Май ойида
Тошкентда бокс бўйича ўтказилган Осиё чемпионатида юртдошларимиз 10
та вазн тоифасидан 9 тасида олтин медалларга сазовор бўлишгани
халқимизнинг кайфиятини кўтарди, ажойиб қувончли лаҳзаларни ҳадя этди
.
Кураш спорт тури сифатида миллий қадриятлар доирасидан чиқиб
умуминсоний қадриятга айланди. Кураш спорти билан дунёнинг куплаб
мамлакатларининг ёшлари мунтазам шуғулланиб спорт натижаларига
эришиб бормоқда.
Жаҳон спортининг барча турлари ҳам умуминсоний қадриятлардир.
Дунё спортидаги натижалар инсон имкониятларининг маҳсули ҳисобланади.
Шу нуқтаи-назардан қараганда ўзбек спортчиларининг жаҳоншумул
натижалари нафақат миллий, балким умуминсоний қадрият ҳамдир.
131
Do'stlaringiz bilan baham: |